Мехнат мухофазаси саноат ва ёнгин хавфсизлиги ва экология хизмати хужжати


Овқат пиширишда қўйиладиган хавфсизлик талаблари


Download 178.5 Kb.
bet3/8
Sana25.12.2022
Hajmi178.5 Kb.
#1064937
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Ошхона хавфсизлик йурикномаси

Овқат пиширишда қўйиладиган хавфсизлик талаблари




    1. Янги лойиҳаланган ва қайта қурилган овқат тайёрлаш хоналаридаги қаттиқ ёқилғиларда ишловчи плиталар алоҳида ёқиш хонасида ўрнатилиши, овқат тайёрлаш хонасидан эса тўсиқ билан ажратилиши лозим.

    2. Плиталар бинонинг ёғочли деворларига тегиб турмаслиги керак. Ёнғиннинг олдини олиш учун тўсиқлар ўрнатилиши лозим.

    3. Керосин, бензин ва бошқа енгил алангаланувчи суюқликлардан фойдаланиш тақиқланади.

    4. Ёқилғини хонадан ташқарида тайёрлаш лозим.

    5. Кул плита совигандан сўнг (ёқишдан олдин) йиғиб олиниши керак.

    6. Қизитгич ёки плитани сув билан совутиш тақиқланади.

    7. Аппарат ишлаётган вақтда қизиткич эшикчаси ёпиқ бўлиши, ҳаво киргизувчи жалюзи очиқ бўлиши, газларни чиқариб юборувчи шибер газлар хонага кирмайдиган қилиб ўрнатилиши лозим.

    8. Плита 2-3 ойда камида бир марта тозаланиши лозим.

    9. Ёқилғи (кўмир ва торф) учун махсус идиш бўлиши керак.



4. Газда пиширишда қўйиладиган хавфсизлик талаблари



  1. Соатига 1,5 м3 ва ундан кўп газ сарфловчи газ аппаратлари алоҳида иситилган сўрувчи ва тутун ўтказувчи мосламага уланган бўлиши лозим.

  2. Ҳар бир тутун ўтказувчи мосламада ёпиқ шиберда газ аппаратининг қизитиш юзасини доимий шамоллатиб туриш учун тешикли ўчирувчи шибер (15 мм диаметрдаги бешта тешик) бўлиши зарур.

  3. Ҳар бир аппарат олдидаги газ йўлида кран бўлиши шарт.

  4. Аппаратни ишга туширишдан олдин хонани ва ёнувчи камерани шамоллатиш лозим.

  5. Хонани шамоллатиш учун сўрувчи вентиляция ёқилиши, вентиляция бўлмаса дераза дарчалари ва эшиклари очилиши керак.

  6. Ёнув камерасини шамоллатиш учун эшикчаси 10 минутга очилиши, шиберни газ ўтказувчиси бўлганда очиш ва тутун сўрувчи мосламани ишга тушириш керак.

  7. Горелкани ёндирувчи мосламадан ёқиш, ёндирувчи мосламаси бўлмаганда кўтариб юриладиган ёндирувчи мосламадан фойдаланиш керак.

  8. Горелка доимо кузатиб турилиши лозим.

  9. Ишлаб турган аппаратларни қаровсиз қолдирмаслик керак.

  10. Горелка ўчиб қолганда ва ёндирилган вақтда носозлик аниқланса газ ёпилиб, зудлик билан газ устаси чақирилиши лозим.

  11. Горелкадаги олов ёнаётганда узиб қўймаслик керак.

  12. Хавфсизлик автоматикаси мутахассис томонидан мунтазам равишда текшириб турилиши лозим.

  13. Тартиблаш автоматикаси ва хавфсизлик автоматикасининг сақловчи клапани ишламай қолган тақдирда, газ ўчирилиб, механик чақирилиши лозим.

  14. Газ горелкаси тоза сақланиши керак.

  15. Газ коммуникацияси, аппаратлари ёки автоматикасида носозликлар

топилган, шунингдек газ ҳиди сезилган тақдирда, зудлик билан газ устаси
чақирилиши керак.

  1. Хонада газ ҳиди сезилган тақдирда, электр чироқлари, вентиляторлар ва бошқа электр асбобларини ўчириш ва олов ёқмаслик керак.

  2. Иш тугатилгандан сўнг горелканинг кранлари, умумий газ крани ва шибер аппарати ёпилиши лозим ва ташкилотда иш тамом бўлгандан сўнг эса ҳисоблагич ёнидаги умумий газ крани ёпилиши керак.




Download 178.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling