Мехнат мухофазаси саноат ва ёнгин хавфсизлиги ва экология хизмати хужжати


Сув қайнатишда қўйиладиган хавфсизлик талаблари


Download 178.5 Kb.
bet5/8
Sana25.12.2022
Hajmi178.5 Kb.
#1064937
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Ошхона хавфсизлик йурикномаси

Сув қайнатишда қўйиладиган хавфсизлик талаблари




  1. Сув қайнатувчи ускунани ишга туширишдан олдин унинг сув билан тўлдирилганлиги, сувнинг бемалол кириши таъминланганлиги, клапаннинг яхши ишлаши, шунингдек иссиқ сувнинг чиқишидаги вентилнинг очилганлиги текширилиши лозим.

  2. Сув қайнатувчи мосламага сув келиши тўхтаб қолганда ишни зудлик билан тўхтатиши лозим.

  3. Сув қайнатувчи ускунадан қайнаган сувни мунтазам равишда олиб туриши керак.

  4. Челак ва чойнаклар кран тагидаги махсус тагликка қўйилиши лозим.

  5. Сув қайнатувчи ускуналарнинг яроқли ҳолда эканлиги ва мустаҳкам ўрнатилган тутқичларга эга бўлишига эътибор бериши лозим.

  6. Сув қайнатувчи ускуна ишлаётган вақтда доимий кузатиб туриши лозим.

  7. Қаттиқ шовқин ва зарблар пайдо бўлган тақдирда, иш зудлик билан тўхтатилиши ва уста чақирилиши керак.

  8. Сув қайнатишда қуйидагилар тақиқланади:

  • яроқсиз сув қайнатувчи ускунадан фойдаланиш;

  • сув қайнатувчи мосламанинг сигнал трубкасини очиш;

  • қайнаган сувни йиғиб олишда мосламанинг кранига челакни илиб қўйиш;

  • яроқсиз кран (жўмрак) ва тутқичи бўлмаган сув кайнатувчи мосламалардан фойдаланиш.

  1. Гўшт майдаловчи машиналарда ишлашда қўйиладиган хавфсизлик талаблари




  1. Гўшт майдалагич корпуси редукторнинг патрубкасига маҳкам ўрнатилган бўлиши зарур.

  2. Бармоқлар гўшт майдалагич оғзидаги ҳаракат қисмларига кириб кетмаслиги учун ортиш тешикларининг диаметри 45 мм бўлганда сақловчи ҳалқа ўрнатиши лозим.

  3. Юклаш тешикларига гўштни итариш учун ёғоч итаргичлардан фойдаланиш зарур.

  4. Кесувчи асбобнинг шнекини иш камерасидан олиш учун махсус илгичлардан фойдаланиш керак.





  1. Download 178.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling