Мехнат мухофазаси саноат ва ёнгин хавфсизлиги ва экология хизмати хужжати
Қийма аралаштиргичда ишлашда қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Download 178.5 Kb.
|
Ошхона хавфсизлик йурикномаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хамир қорувчи машиналарда ишлашда қўйиладиган хавфсизлик талаблари
- Хамир тайёрлаш машиналарида ишлашда қўйиладиган хавфсизлик талаблари
- 12.Ёнғин хавфсизлиги
Қийма аралаштиргичда ишлашда қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Ортиш воронкасида сақловчи тўсиқ бўлмаган машинада ишлашга йўл қўйилмайди. Маҳсулотни иш камерасига итариб киритиш, шунингдек машина ишлаётган вақтда қиймани тушириш ойнасидан қўл билан олиш тақиқланади. Хамир қорувчи машиналарда ишлашда қўйиладиган хавфсизлик талаблари Хамир қорувчи тўсиқ билан ажратилмаган машинада ёки кўтарилган тўсиқ билан ишлаш тақиқланади. Машинани ишга туширишдан олдин алмаштирилувчи қорувчи мосламанинг платформага маҳкам ўрнатилганлиги текширилиши лозим. Қорувчи мослама ишлаётганда маҳсулотни ортиш тақиқланади. Хамир тайёрлаш машиналарида ишлашда қўйиладиган хавфсизлик талаблари Резервуар ва ишчи орган винт билан мустаҳкамланган бўлиши лозим. Ишчи орган резервуар туби ва унинг ўртасидаги тирқиш 5 мм бўлган ҳолда ўрнатилиши лозим. Қайта ишлаш мумкин бўлган маҳсулотлар машинага йиғилгандан ва қўлда синаб кўрилгандан сўнг юкланиши лозим. Машина ишлаётганда маҳсулотларни резервуарга қўшиш тақиқланади. Хамир тайёрлаш машинасини тўхтатиш ёки тезлигини ўзгартириш учун электродвигателни ўчириш зарур. 12.Ёнғин хавфсизлиги: Фавкулотда ва ёнгин чиққан холатда корхонанинг ошхона биноларида, х оналарнинг кўзга ташланадиган жойларида жойлашган ёнғиндан сақлаш хизматининг телефон рақамларига хабар бериш ва фавқулотда вазиятларда бинони тарк этиш режасига асосан бинони таркҳ этиш; Корхонанинг ходими ёнгин хавфсизлиги қоидаларига тўлик риоя қилиши, ўзига бўйсинувчи ходимларидан амал қилишни талаб қилиши ва бирламчи ёнғин ўчириш анжомлари ва ўт ўчирғич (огнетушитель) дан фойдаланишни билиши шарт; Корхона ишчи-хизматчилар ва мухандис-техник ходимлар томонидан ёнғин хавфсизлиги меъёрлари ва қоидалари амал қилинишининг назорати ва текширилиши цех, бўлим ва бўлинма (лабораториялар ва бошқалар) рахбарлари зиммасига юклатилади; Ошхонабўлим ишчи-ходимлари корхона бинолари ва иншоатларида ёнгинни олдини олиш мақсадида сигарет чекиш тақиқланади ( чекиш факат рухсат этилган жойда мумкин); Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлик риоя қилган ҳолда очик оловдан ва очиқ оловга сабаб бўлувчи буюмлардан фойдаланиши тақиқланади; Корхона бинолари ва иншоатларида ностандарт иситгичлардан, электр кабелларини қизишига ва бошқа енгин чиқишига сабаб бўлувчи буюмлардан фойдаланиш тақиқланади; Ёнғин содир бўлганда, ёнғин учириш гурухини чақиртириш чораларини кўриш ва бирламчи ўт ўчириш воситаларидан фойдаланган ҳолда ёнғинни бартараф этиш чора-тадбирларини куриши керак; Корхона бинолари ва иншоатларида жойлаштирилган гидрантлар, ўт ўчирғичлар ва ёнғин кранлари, кранларга уланган рукавалар соз холатда бўлиши, уларга борувчи йўллар доимо очиқ ва равон бўлишлигини таъминлаши шарт. Иш жараёнларни амалга оширишда ёнғинлар, портлашлар, авариялар, заҳарланишлар содир бўлиши ҳамда атроф муҳит ишлаб чиқариш чиқиндилари (оқова сувлари, вентиляция чиқиндилари ва шу каби) билан ифлосланиш эҳтимолини истисно этадиган шароитлар таъминланиши лозим. Download 178.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling