Мехнат шартномаси


II. Ходимнинг мажбуриятлари


Download 60.04 Kb.
bet2/3
Sana31.01.2024
Hajmi60.04 Kb.
#1823952
1   2   3
Bog'liq
Шартнома

II. Ходимнинг мажбуриятлари

2.1 Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони, фармойиши ва қарорларини, Вазирлар Махкамасининг карорлари Халк таълими вазирлигининг буйрук ва кўрсатмалари хамда Вилоят халк таълими бошкармаси туман ХТБ нинг мактаб буйрук ва йигилиш карорлари билан танишиб бориш хамда ижросини таъминлаш


2.2 Талаб қилинган хужжатларни аслини тақдим этиш хамда ишга белгиланган вақтида келиб вактида кетиш, таълим муассасасида мехнат интизомига риоя қилиш
2.3 Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида” ги қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” талаблари умумий ўрта таълимнинг давлат стандартлари ва ўқув дастурлари талабларини яхши билиши ва уларга қатъий риоя қилиши
2.4 Ижро интизоми (Ички мехнат тартиб қоилдалари, мактаб Устави) тўғрисидаги қоидаларга риоя қилиш, дарсларга ўз вақтида кеч қолмасдан келиш
2.5 Қонун хужжатлари ва бошқа меёрий хужжатлари талабига тўла риоя қилиш.
2.6 Ўқувчиларни билим олишга бўлган иштиёқини фойдали мехнат қилишни, ижодий ва мустақил фикирлаш кўникмаларини шакиллантиришни, ўз фанига бўлган қизиқишини уйғотиш.
2.7 Ўқувчиларга юқори даражада таълим тарбия бериш, улар томонидан ўқув дастурини Давлат таълим стандартлари талаблари даражасида ўзлаштиришни таъминлаш
2.8 Жорий ва оралиқ назоратлар жараёнида ўқув дастурини талаб даражасида ўзлаштира олмаётган ўқувчилар билан улар билимидаги мавжуд бўшлиқларни тўлдириш юзасидан қўшимча индивидуал машғулот ўтказиш
2.9 Қобилятли ва истедодли ўқувчиларга Давлат таълим стандартлари талабларидан юқори даражада таълим беришга йўналтирилган педагогик фаолиятни амалга ошириш
2.10 Таълим бериш усулларини, шу жумладан янги педагогик техналогияларни ўрганиб бориш ва педагогик амалиётда фойдаланиш
2.11 Ўқувчилар шахсини хурмат қилиш, уларни Ватанга мухаббат, ота – онага, мехнатга, маънавий – миллий ва умуминсоний қадриятларга хурмат рухида тарбиялаш.
2.12 Конститутциявий тузумга путур етказувчи диний экстремизм, терорчилар харакатлари ва бошқазарарли диний ооқимларга қўшилмаслик ва жамоага шу асосида таълим бериш.
2.13 Ўзининг касбий махоратини, шу жумладан педагогик – психологик тажрибасини доимо такомиллаштириб бориш, белгиланган муддатларда малака ошириш курсларида ўқиб келиш
2.14 Ўқитувчилар очиқ дарсларда фаол иштирок этиш, улар дарсларини кузатиш, тахлил қилиш, илғор тажрибалардан амалда фойдаланиш
2.15 Таълим муассасасини моддий техника базасини бойитишда ўз улушини қўшиш, ўз машғулотларини Давлат таълим стандартлари талаблари асосида бўлишини таъминлаш, кўргазмали қуроллар ва техника воситаларидан кенг фойдаланиш
2.16 Фан кабинетларни безаш, хозирги замон талаблари асосида жихозлаш
2.17 Вояга етмаганлар билан ишлашда дарсдан ташқари тўгарак ишларига рахбарлик қилиш, тўгарак ишлари хужжатларини тартибга келтириш
2.18 Шахар, вилоят, республика доирасида ўтказилаётган фанлараро олимпиадалар, кўрик танловлар, спорт мусобақаларида таълим муассасаси шаъни учун курашиш, совринли ўринлар олишга интилиш
2.19 Гурухчилик, тарафма – тарафчилик, “Аноним” хатлар уюштирилган каби жамоада псохологик мухитни бузувчи кескинлаштирувчи харакатлар қилмаслик, “Бир ёқадан бош чиқариш” шиори асосида ишлаш, коллективни мустахкамлаш учун жонбозлик кўрсатиш.
2.20 Ўзининг салбий хатти – харакати ва қилмиши тўғрисида рахбариятга тушунтириш хати ёзишдан бош тортмаслик ва талаб қилинганда тақдим этиш
2.21 Таълим муассасасига ишониб топширилган моддий бойликларни ходимни айби билан сақланиши таъминланмаган холларда Халқ таълими бўлимига етказилган зарар хажмини амалдаги қонунларга мувофиқ тўлаш.
2.22 Таълим муассасасида мехнат интизомига қатий риоя қилиш, иш жойида алкогол ичимликлар, кўнгилочар ўйинлар ўйнамаслик.
2.23 Жамоатчилик ишларида ва мактаб худудини ободонлаштириш ва кукаламзорлаштириш ишларида фаол иштерок этиш
2.24 Ўзининг мутахасислиги бўйича чуқур билмга эга бўлиши АКТ воситаларидаг тўлиқ фойдалана олиши хамда, ўз устида доимий ишлаб бориб етарли маълумотларга эга бўлиши.
2.25 Таълим муассасасида санитария-гигиена талабларига риоя қилиш ва ўқувчиларни соғликларидан хабардор бўлиш.
2.26 Таълим муассасаси худудида карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилиш.
2.27 Ўқувчиларнинг онлайн таълим олишларини таъминлаш ва назорат қилиш.

Download 60.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling