Mehnat shartnomasining namunaviy shakli
-боб. Ходимга фойдаланиш учун берилган ускуналар, ташкилий техника, дастурий-техник воситалар, алоқа воситалари, ахборотни муҳофаза қилиш воситаларини ва бошқа воситаларни инвентаризациядан ўтказиш т
Download 86.46 Kb.
|
Меҳнат шартномаси
6-боб. Ходимга фойдаланиш учун берилган ускуналар, ташкилий техника, дастурий-техник воситалар, алоқа воситалари, ахборотни муҳофаза қилиш воситаларини ва бошқа воситаларни инвентаризациядан ўтказиш тартибиИш берувчи мол-мулкнинг ҳақиқатда мавжудлигини аниқлаш, ҳақиқатда мавжуд мол- мулкни бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан солиштириш ва мажбуриятлар ҳисобда тўғри акс эттирилганлигини текшириш мақсадида _______________________________________________________________________ (инвентаризациядан ўтказиш муддати кўрсатилади) маротаба ходимга берилган ускуналар, ташкилий техника, дастурий-техник воситалар, алоқа воситалари, ахборотни муҳофаза қилиш воситаларини ва бошқа воситаларни қонунчиликда белгиланган тартибда инвентаризациядан ўтказади. Инвентаризацияси иш берувчи томонидан тасдиқланган комиссия таркибида ходимнинг иширокида, унинг меҳнат вазифаларини бажараётган жойда ўтказилади. Инвентаризация ўтказаётганда комиссия мажбурий тартибда объектларни натурада кўздан кечиради ва инвентаризация рўйхатларига уларнинг тўлиқ номи, вазифаси, инвентарь рақамлари ва асосий техник ёки фойдаланиш кўрсаткичларини қайд этади. 7-боб. Меҳнат мажбуриятларини бажариш учун ходим ўз асбоб-ускуналари ва (ёки) ташкилий техникасидан, алоқа воситаларидан фойдаланган тақдирда, ходимга харажатларнинг ўрнини қоплаш тартиби ва шартлариИш жараёнида ходим ўзига тегишли бўлган қуйидаги асбоб-ускуналари ва (ёки) ташкилий техникасидан, алоқа воситаларидан, учинчи шахслардан ижарага олинган мол-мулкдан фойдаланади: (асбоб-ускуналари ва ташкилий техника ҳамда алоқа воситалари номлари кўрсатилади) . Ходим ҳар ойнинг охирги санасига қадар ишланган ой давомида ўзига тегишли бўлган қуйидаги асбоб-ускуналари ва (ёки) ташкилий техникасидан, алоқа воситаларидан, учинчи шахслардан ижарага олинган мол-мулкдан фойдаланганлиги ҳамда харажатларни аниқ миқдори ҳақида асосланган маълумотни иш берувчига тақдим этади. Иш берувчи меҳнат мажбуриятларини бажариш учун ходим ўз асбоб-ускуналари ва (ёки) ташкилий техникасидан, алоқа воситаларидан фойдаланган тақдирда, ходимга харажатларнинг ўрнини ўз маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплайди. Ходимга харажатларнинг ўрнини қоплаш иш ҳақи билан бирга амалга оширилади. Меҳнат шартномасининг реквизитлари: Ходим Иш берувчи (фамилияси, исми ва отасининг исми тўлиқ) (фамилияси, исми ва отасининг исми тўлиқ) (паспорт ёки ID-карта маълумотлари) (ташкилот ёки бўлинма номи) (манзили, телефон рақами) (манзили, телефон рақами) (СТИР ва ЖШШИР рақами) (СТИР ва банк реквизитлари) (шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи рақами) (сана ва имзо) (сана, имзо ва Download 86.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling