Международный
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'z DSt ISO 9001 2015
7.1.6 Ташкилотнинг билимлари Ташкилот ўзининг жараёнлари ишлаши учун ва маҳсулотлар ва хизматларнинг мувофиқлигига эришиш учун зарур бўлган билимларни аниқлаши керак. Билимлар зарур ҳажмда сақланиши ва фойдаланишга осон бўлиши керак. Ўзгараётган эҳтиёжлар ва мойилликларни кўриб чиқиш вақтида ташкилот билимларнинг жорий даражасини баҳолаши ва қўшимча билимлар, ҳамда уларнинг зарур янгиланишидан фойдаланиш ҳуқуқини қай тарзда олиши ёки таъминлашини аниқлаши керак. Изоҳлар: 1 Ташкилот билимлари – бу ташкилот учун ўзига хос бўлган билимлар; асосан тажрибадан олинган билимлар. Билимлар – бу, ташкилот мақсадларига эришиш учун фойдаланиладиган ёки алмашинадиган маълумотлар. 2 Қуйидагилар ташкилот билимларининг асоси бўлиши мумкин: a) ички манбалар (масалан, интеллектуал мулк, тажрибадан олинган билимлар; муваффақиятсиз ёки муваффақиятли лойиҳалардан олинган хулосалар, ҳужжатлаштирилмаган билимлар ва тажрибани йиғиш ва алмашиш; жараёнлар, маҳсулотлар ва хизматларни яхшилаш натижалари); b) ташқи манбалар (масалан, стандартлар, илмий бирлашма, конференциялар, семинарлар, истеъмолчилар ва ташқи етказиб берувчилардан олинган билимлар). 7.2 Лаёқатлилик Ташкилот: a) сифат менежменти тизими фаолияти натижалари ва унинг натижавийлигига таъсир кўрсатадиган ишни ташкилот раҳбарлиги остида бажарувчи шахслар (шахс)нинг зарурий лаёқатлилигини аниқлаши керак; b) тегишли таълим, тайёргарлик ва (ёки) тажриба асосида ушбу шахсларнинг лаёқатлилигини таъминлаши керак; c) қўлласа бўладиган жойларда талаб қилинаётган лаёқатлиликни олишга йўналтирилган ҳаракатларни қилиши ва қилинган ҳаракатларнинг натижавийлигини баҳолаши керак; d) тегишли ҳужжатлаштирилган ахборотни лаёқатлилик далолати сифатида рўйхатдан ўтказиши ва сақлаши керак. Изоҳ – Қўлланилган ҳаракатлар ўз ичига масалан, ўқиш ўтказишни, мавжуд ходимлар орасида устозлик ёки мажбуриятларни қайта тақсимлашни; ёки талаб қилинаётган лаёқатлилик даражасига эга бўлган шахсларни ёллашни олиши мумкин. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling