Международный


 Ҳужжатлаштирилган ахборотни бошқариш


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/40
Sana14.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1357073
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   40
Bog'liq
O\'z DSt ISO 9001 2015

 
7.5.3 Ҳужжатлаштирилган ахборотни бошқариш 

7.5.3.1 Сифат менежменти тизими ва ушбу стандарт томонидан талаб қилинадиган 


ҳужжатлаштирилган ахборот қуйидагиларни таъминлаш мақсадида бошқарув остида бўлиши 
керак:
a) қаерда ва қачон у зарур бўлса ундан фойдаланиш осонлиги ва яроқлилиги;
b) унинг етарли даражада ҳимояланганлиги (масалан, маҳфийликка риоя қилмасликдан, 
кераксиз тарзда фойдаланишдан ёки бутунлигини йўқотишдан). 
7.5.3.2 
Ҳужжатлаштирилган ахборотни бошқариш учун ташкилот қуйидаги 
ҳаракатларни қўллаб бўладиган даражада кўзда тутиши керак:
a) тақсимлаш, унинг фойдаланишга осонлиги ва уни қидиришни, ҳамда ундан 
фойдаланишни таъминлаш,
b) сақлаш ва ҳимоялаш, шу жумладан аниқликни сақлаш;
c) ўзгартишларни бошқариш (масалан, версияларни бошқариш); 
d) сақлаш муддати ва йўқ қилиш тартибига риоя қилиш.
Ташкилот томонидан сифат менежменти тизимини режалаштириш ва ишлаши учун 
зарур деб белгиланган, ташқарида яратилган ҳужжатлаштирилган ахборот тегишли тарзда 
идентификация қилинган ва бошқарув остида бўлиши керак.
Мувофиқлик гувоҳномалари сифатида рўйхатга олинадиган ва сақланадиган 
ҳужжатлаштирилган ахборот атайин қилинмаган ўзгаришлардан ҳимояланган бўлиши керак.
Изоҳ – Фойдалана олиш фақат ҳужжатлаштирилган ахборотни кўздан кечиришга рухсатни ёки 
ҳужжатлаштирилган ахборотга ўзгартишлар киритиш бўйича ваколат билан кўздан кечиришга рухсатни назарда 
тутади.
 


O’z DSt ISO 9001:2015 

8 Маҳсулотлар ва хизматларнинг ҳаётий цикли босқичларидаги фао-
лият
 
8.1 Маҳсулотлар ва хизматларнинг ҳаётий цикли босқичларидаги фаолиятни 
режалаштириш ва бошқариш
Ташкилот маҳсулот етказиб бериш ва хизмат кўрсатишга доир талабларни бажариш 
учун ва 6 бўлимда белгиланган ҳаракатларни бажариш учун зарур жараёнларни (4.4) 
режалаштириши, жорий қилиши ва қуйидагилар ёрдамида ушбу жараёнларни бошқаришни 
амалга ошириши керак:
a) маҳсулотлар ва хизматларга доир талабларни белгилаш;
b) қуйидагилар учун мезонларни белгилаш: 
1) жараёнлар;
2) маҳсулотлар ва хизматларни қабул қилиш;
c) маҳсулотлар ва хизматларга доир талабларга мувофиқликка эришиш учун зарур 
ресурсларни белгилаш;
d) белгиланган мезонларга мувофиқ жараёнларни бошқариш;
e) қуйидагилар учун зарур ҳажмда ҳужжатлаштирилган ахборотни белгилаш, ишлаб 
чиқиш, долзарблаштириш ва қўллаш, ҳамда рўйхатдан ўтказиш ва сақлаш:
1) жараёнлар режалаштирилганидек бажарилганлигига ишончни таъминлаш;
2) маҳсулотлар ва хизматлар талабларга мувофиқлигини намойиш қилиш учун.
Бундай режалаштиришнинг натижалари ташкилот фаолияти учун мос бўлиши керак.
Ташкилот режалаштирилган ўзгартишларни бошқариши ва зарур бўлганда ҳар қандай 
салбий таъсирларни юмшатиш бўйича чоралар кўрган ҳолда кўзда тутилмаган ўзгаришларнинг 
оқибатларини таҳлил қилиши керак.
Ташкилот, ташқи ташкилотларга берилган жараёнлар бошқарув остида бўлишини 
таъминлаши керак (8.4).

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling