O’z DSt ISO 9001:2015
8
Ташкилот сифат менежменти тизимига тегишли ахборотларни ички ва ташқи алмашиш
тартибини белгилаши керак, жумладан:
a) қандай ахборотлар
узатилади;
b) ахборот қачон узатилади;
c)
ахборот кимга узатилади;
d) у қай тарзда узатилади;
e) ахборотни ким узатади.
7.5 Ҳужжатлаштирилган ахборот
7.5.1 Умумий қоидалар
Ташкилотнинг сифат менежменти тизими ўз ичига қуйидагиларни олиши керак:
a) ушбу стандарт томонидан талаб қилинадиган ҳужжатлаштирилган ахборот;
b) ташкилот томонидан сифат менежменти тизимининг
натижавийлигини таъминлаш
учун зарур деб аниқланган, ҳужжатлаштирилган ахборот.
Изоҳ – Бир ташкилотнинг сифат менежменти тизими ҳужжатлаштирилган ахборотининг ҳажми
қуйидагиларга боғлиқ ҳолда бошқасидан фарқ қилиши мумкин:
- ташкилот ўлчами ва унинг фаолияти, жараёнлари, маҳсулотлари ва
хизматлари тури;
- жараёнларнинг мураккаблиги ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги;
- ходимлар лаёқатлилиги.
7.5.2 Яратиш ва долзарблаштириш
Ҳужжатлаштирилган ахборотни яратиш ва долзарблаштириш вақтида ташкилот тегишли
тарзда қуйидагиларни таъминлаши керак:
a) идентификация ва таъриф (масалан, номи, санаси,
муаллифи, ҳавола рақами);
b) формат (масалан, тили,
дастурий таъминот версияси, график воситалар) ва
ташувчи
(масалан, қоғоз ёки электрон);
c) яроқлилик ва адекватлик нуқтаи назаридан таҳлил ва маъқуллаш.
Do'stlaringiz bilan baham: