Международно-правовая охрана интеллектуальной собственности


Берн конвенцияси. Асосий принциплари


Download 1.36 Mb.
bet4/9
Sana30.10.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1733642
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
65dbe9cf-e2fe-4b0a-b61d-c6e031a5cabc

Берн конвенцияси. Асосий принциплари

  • Қуйидагилар конвенциянинг асосий принциплари ҳисобланади:
  • адабий ва бадиий асарларга бўлган муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг миллий режими принципи. Ушбу принципга мувофиқ Конвенция иштирокчиларидан бири бўлган мамлакатлардан бирида яратилган ҳар қандай асар бошқа ҳар қандай иштирокчи-мамлакатда унинг ўзида яратилган асарлар билан бир қаторда ҳимоя қилинади;
  • бирон-бир расмиятчилик (рўйхатга олиш, депонентлаш ва ш.к.) бажарилишидан қатъи назар муаллифлик ҳуқуқининг вужудга келиши принципи;
  • асар яратилган мамлакатда у ҳимоя қилиниши ёки унинг амал қилиш муддати ўтганидан қатъи назар, Конвенция иштирокчиси бўлган барча мамлакатларда уни ҳимоя қилиш принципи.

Берн конвенцияси. Объектлар ҳамда ҳуқуқларнинг амал қилиш муддати

  • Конвенцияда ҳимоя қилинадиган асарларнинг узил-кесил рўйхати белгиланмаган. Ҳар бир мамлакат расмий матнлар, норматив, маъмурий, суд ҳужжатлари, халқ ижоди асарларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш масаласини мустақил ҳал қилади.
  • Берн конвенцияси муаллифлар билан бир қаторда, уларнинг ҳуқуқий ворисларини ҳам муаллиф вафотидан сўнг 50 йил мобайнида ҳуқуқий ҳимоя қилади. Кинематографик асарлар учун бу муддат фильм биринчи марта омма олдида намойиш қилинганидан сўнг 50 йилни, фотосуратлар ва амалий санъат асарлари учун эса – асар яратилганидан сўнг 25 йилни ташкил этади.
  • Берн конвенцияси ортга қайтиш кучига эга ва ҳимоя қилиш учун белгиланган 50 йиллик муддат ўтмаган асарларга нисбатан амал қилади.

Берн конвенцияси. Ҳуқуқлар мазмуни ва истисно ҳолатлар

  • Конвенцияда муаллифнинг:
  • асарни таржима қилишга,
  • ҳар қандай шаклда ёки усулда такрорлашга,
  • омма олдида ижро этиш, намойиш қилишга бўлган мутлақ ҳуқуқи назарда тутилган.
  • Мулкий ҳуқуқлардан ташқари муаллифнинг шахсий (маънавий) ҳуқуқлари, яъни муаллифлик тан олинишини талаб қилиш ҳуқуқи, асарнинг дахлсизлигига бўлган ҳуқуқи ҳам тан олинади.
  •  
  • Конвенцияда шу жумладан маърифий, информацион ва бошқа мақсадларда мутлақ ҳуқуқларни амалга ошириш чегараси ҳам белгиланган. Бундай ҳолларда асарлардан ҳуқуқ эгасининг розилигисиз фойдаланилиши мумкин.

Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling