ЕРЛАРНИНГ ШЎРЛАНИШИГА ҚАРШИ
АГРОМЕЛИОРАТИВ ТАДБИРЛАР
Агротехник тадбирлар. Шўрланган ва ботқоқланган ерларни мелиоратив холатини яхши сақлаш учун агротехник тадбирларни ўз вақтида, сифатли ўтказишнинг ахамияти катта. Бундай агротехник тадбирларга ерни эрта кузда чуқур шудгорлаш (40 см), илмий асосланган шўр ювиш муддатига, усулига ва шўр ювиш меъёрига амал қилиш, эрта бахорда кунлар исиб, туз тўпланиш жараёни бошланмасдан олдин ерга ишлов бериш (бороналаш, чизеллаш, текислаш, минерал ва органик ўғитлардан фойдаланиш), экинларни экиш муддатига экиш чуқурлиги ва нормаларига қатъий амал қилиш, экинлар униб чиқиши билан қатор ораларига ишлов бериб, тупроқ структурасини яхшилаш, хар бир суғоришдан кейин қатор ораларини ўз вақтида ва сифатли культивация қилиш кабилар киради.
Шўрланган ерларда қишлоқ хўжалик экинларини оширилган нормада суғориш. Шўрланган ерларда етиштириладиган экинларни суғориш нормаси шўрланмаган ерлардаги экинларнинг суғориш нормаларидан 20-25% кўп бўлиши керак. Чункий вегетация даврида хаво хароратининг юқори бўлиши ва минераллашган сизот сувларининг ер юзасига яқин жойлашиши натижасида, улар жадал буғланади ва суғоришлар орасидаги даврларда тузлар тез тўпланиб қолади. Шу тўпланган тузларни чуқур ювиш учун ортиқча сув сарфланади. Бундан ташқари тупроқ эритмаси концентрацияси паст холатда бўлиши учун хам сув зарурдир.
ЕРЛАРНИНГ ШЎРЛАНИШИГА ҚАРШИ
АГРОМЕЛИОРАТИВ ТАДБИРЛАР
ЕРЛАРНИНГ ШЎРЛАНИШИГА ҚАРШИ
АГРОМЕЛИОРАТИВ ТАДБИРЛАР
Шўрланган тупроқнинг устки қатламини кесиб олиб бир ерга уйиш, 2-3 йилда ёмғир-қор сувлари ёрдамида ювилгач бу тупроқни гўнг, қум ва эски девор кесаклари билан аралаштириб, қайта тўшаш.
Алмашлаб экиш, тупроқ унумдорлигини қайта
тиклаш, тупроқ структурасини яхшилаш.
Дарахтлар экиш.
Ариқ ва зовурларни қазиш ва тозалаш давомида чиқадиган (рош) тупроқ ҳамда эски девор ва уйлардан чиққан тупроқларни маҳаллий ва минерал ўғитлар билан аралаштириб, ерга ёйиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |