Мелиорация и орошаемое земледелие


ЕРЛАРНИНГ ШЎРЛАНИШИГА ҚАРШИ


Download 1.69 Mb.
bet6/8
Sana16.11.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1781478
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
23 - маъруза

ЕРЛАРНИНГ ШЎРЛАНИШИГА ҚАРШИ
ГИДРОТЕХНИК ТАДБИРЛАР
Ер ости сувларидан қишлоқ
хўжалигида фойдаланиш.
Суғориладиган майдонларнинг ердан фойдаланиш
коэффициенти қийматини ошириш
Сунъий зовурлар қазиш ва шўр ювиш
ишларини амалга ошириш.
1.
2.
3.
КОЛЛЕКТОР ВА ЗОВУРЛАР

Шўр ювиш


Тупроқдаги сувда эрувчан тузлар қишлоқ хўжалик экинларининг ривожига жиддий зарар кўрсатиб, уларнинг ҳосилдорлигини кескин пасайтириб юбориши мумкин.
Шунинг учун суғориладиган ерларнинг самарадорлигини ошириш ва қишлоқ хўжалиги экинларидан белгиланган ҳосилни етиштириш мақсадида республика бўйича ҳар йили камида 690 минг гектар, жумладан Қорақалпоғистон Республикасида 141 минг гектар, Бухоро вилоятида 181 минг гектар, Хоразм вилоятида 134 минг гектардан зиёд шўрланган майдонда пол олиб шўр ювиш ишлари амалга оширилади.
Мелиоратив экспедициялар ҳар бир сув истеъмолчилари уюшмаси ҳамда фермер хўжалигига ҳар йили 1 ноябрга қадар экин майдонларининг шўрланганлик даражаси, ер ости сувларининг ҳолати ҳамда минерализацияси бўйича хариталар ва маълумотларни ҳамда шўр ювиш ишлари бўйича тавсияларни етказиб боради.
Фермер хўжаликлари раҳбарлари уларга хизмат кўрсатувчи сув истеъмолчилари уюшмасининг мутахассислари ва мелиоратив экспедициянинг ушбу ҳудуд бўйича назоратчиси билан биргаликда унга ижрага берилган суғориладиган ер майдонининг мелиоратив ҳолатини таҳлил қилиши ва келгуси йил ҳосили учун кузги-қишки мелиоратив тадбирларни режалаштириб, амалга ошириши керак.

Шўр ювиш


Тупроқнинг шўрланишига қуйидагилар асосий сабаб бўлиши мумкин:
қишлоқ хўжалик экинларини таркибида туз миқдори меъёрдан ортиқ бўлган сув билан суғоришда сув билан далага кирган туз тупроқда тўпланиши мумкин. Мисол учун, бир гектар ғўзани суғоришда таркибида 1г/л миқдорида туз бўлган сув ишлатилиб, 1000 куб метр сув сарфланса, бу даврда далага 1 тонна, жами ёзги суғориш мавсумида беш марта суғориш учун 4500 куб метр сув ишлатилса - 4,5 тонна туз киради. Ушбу тузнинг бир қисми коллектор-дренаж тармоғи орқали сизот сувлари билан даладан чиқиб кетиши, қолган қисми эса далада сақланиб, тупроқнинг шўрланишини келтириб чиқариши мумкин. Демак, суғоришда фермер ва деҳқон хўжалиги таркибида туз бўлган сувни меъёрдан қанча кўп ишлатса, тупроқда туз шунча кўп тўпланиши мумкин;
қишлоқ хўжалик экинларини коллектор-дренаж сувларидан фойдаланиб суғоришда туз миқдори кўпроқ тўпланади. Агар бир гектар майдондаги ғўзани таркибида 4 г/л туз бўлган коллектор-дренаж сувидан фойдаланиб, чучук сув билан 1/3 нисбатда аралаштириб суғорилса, суғориш даврида далага жами 6,7 тонна (5000/3х4х1000) туз кириши мумкин. Коллектор-дренаж сувларини ишлатишда уларнинг миқдори чучук сувга нисбатан қанча кўп бўлса туз миқдори шунча кўп тўпланади;

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling