Мелиоратив гидрогеология


I-бир қатламли, (бир ва икки қаватли); II- икки қатламли, (ёпқич қатламли ва  ёпқич қатламсиз), III- кўп қатламли, IV – қатламсиз


Download 2.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/35
Sana16.09.2023
Hajmi2.21 Mb.
#1678999
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   35
Bog'liq
Юсупов Ғ Мелиоратив гидрогеология

 I-бир қатламли, (бир ва икки қаватли); II- икки қатламли, (ёпқич қатламли ва 
ёпқич қатламсиз), III- кўп қатламли, IV – қатламсиз. 
 
2) Икки сувли қатламли схема.
А) ёпқич қаватсиз. Б) ёпқич қаватли. Босимли ёки босимсиз ситема бўлади. Агар 
иккинчи қатлам босимли бўлса, сизот сувларини идора қилишга ёрдам беради. 
Оқиб ўтиш сарфини ҳисобланади:
в
в
m
h
K
q
Δ
±
=

3) Кўпқатламли схема.
А) ёпқич қаватсиз 
Б) ёпқич қаватли.
Бу система босимли ва босимсиз, ёпқичли ва ёпқичсиз бўлади. Одатда 
мелиоратив системаларни амалий ҳисоблари учун кўп қатламли системалар, 2 
ёки 3 қатламли системага келтирилади. Чунки булар учун аниқ ечим мавжуд. 
4) Қатламсиз (кўр) схема. Бу схемада қум, шағал ва бошқа сувли қатламлар 
бўлмайди.
а) бир хил жинсли қирқим. б) бир неча хил қават-қават жинсли қирқим. Бу 
схемада ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жуда мураккаб. В.М. 
Шестаков К
ф
га қараб, енгил, ўрта ва оғир қирқимлар ажратган. Система 
босимсиз.
Демак геофильтрацион хариталарда тўртта схеманинг режадаги чегараси 
ажратилади. Бунинг асосида қайси типдаги зовурни қўллаш мумкинлиги 
75


тўғрисида хулосага келинади. Масалан аниқ ифодаланган сувли қатламлар кенг 
тарқалган бўлса систематик зовурларни қўллаш таклиф қилинади, ёки сувли 
қатламлар 2 ёки 3 дона бўлса вертикал зовур қудуқларининг сизгичини 
жойлаштиришнинг бир неча вариантлари кўриб чиқилиши мақсадга 
мувофиқдир. 
Қатламсиз схема мавжуд ерларда одатда горизонтал зовур яхши самара 
беради, сув ўтказмас тизимда эса зовурни қўллашни имконияти йўқлиги маълум. 
Сувли қатлам тизимлари харитада кўрсатилгандан сўнг, горизонтал зовур 
ишлаши самарасига таъсир қилувчи ёпқич ётқизиқларнинг сув ўтказиш 
хусусиятлари тасвирланади. 
Харита тузиш тамойилларини асослашда аввало ёпқич қатламларнинг 
қалинлиги ва сув ўтказувчанлиги горизонтал зовур ишлаши самарасига 
таъсирини таҳлил қилиб чиқиш лозим. Бу таъсир асосан горизонтал зовурнинг 
гидродинамик номукаммаллигида кўринади. Чунки горизонтал зовурлар 
орасидаги масофа ёпқич жинсларни сув ўтказувчанлигига, қисман уларнинг 
қалинлигига боғлиқ .
Шунинг учун харитада тасвир қилинадиган ёпқич қатламнинг кўрсатгичи 
бўлиб зовурнинг ости сатҳидан пастда жойлашган жинсларнинг сув 
ўтказувчанлиги ҳисобланади. 
Зовурнинг самарадорлиги нуқтаи назаридан, сув ўтказувчанлиги бўйича 
ёпқич қатламларнинг уч тури ажратилади. 

Download 2.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling