Мелиоратив гидрогеология


Суғориладиган ерларни гидрогеологик-мелиоратив туманларга


Download 2.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/35
Sana16.09.2023
Hajmi2.21 Mb.
#1678999
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   35
Bog'liq
Юсупов Ғ Мелиоратив гидрогеология

Суғориладиган ерларни гидрогеологик-мелиоратив туманларга
бўлиш тамойиллари ва геофилтрацион схемаларни тузиш 
Барча гидрогеологик-тадқиқот ишлари (лойиҳаларни, тадбирларни 
асослаш учун) натижасида тўпланган дала ва лабаротория материаллари 
маълум бир тартибга келтирилади, таҳлил қилинада ва синтез қилинади. Илмий 
амалий хулосалар, тартиб, таҳлил ва синтезларнинг асосий махсули бўлиб 
турли мазмундаги геологик ва гидрогеологик хариталар хизмат қилади.
Уларнинг энг асосий тури гидрогеологик-мелиоратив туманларга бўлиш 
харитасидир. 
Маълумки гидрогеологик-мелиоратив шароитни белгиловчи асосий омил 
сизот сувларидир. Ер шароитининг (хусусан Ўзбекистоннинг) турли-
туманлиги, мураккаблиги, майдон бўйлаб кескин ўзгарувчанлиги, шулар билан 
бир вақтда физик-географик шароитнинг ўзгарувчанлиги, сизот сувлари 
ҳаётидаги бутун ўзгаришларни (гидрогеологик жараённи) белгилаб беради ва 
гидрогеологик жараённинг характери ва йўналишини тасаввур қилишга имкон 
беради. Бу жараённинг ўзгариш қонуниятларини англаб етиш уни мелиорация 
мақсадларида тўғри бошқаришга имконият беради.
Шунинг учун мелиорация мақсадларида бажарилган ҳар қандай 
гидрогеологик туманлаштириш, мелиоратив-гидрогеологик туманлаштиришдир. 
Шунинг учун мелиоратив-гидрогеологик туманларга бўлиш битта ёки иккита 
белгига қараб тасвирламай, унда ер ости сувларини атроф муҳит билан 
чамбарчас боғланган ҳолда тасвирлаш лозим, яъни гидрогеологик жараён 
харитада тасвир (акс) эттирилиши керак. Фақат шу ҳолдагина синтез орқали 
гидрогеологик жараёнга хар томонлама миқдорий ва сифатли баҳо бериш 
мумкин ва унинг қонуниятларини ўрганиш, башорат қилиш турли мелиоратив 
тадбирларни асослаш воситаси бўлиб хизмат қилади.
Гидрогеологик туманлаштиришни умумий ривожланиш тарихига тўлиқ 
тўхталиб ўтирмай, биз гидрогеологик-мелиоратив туманлаштириш тарихидан 
қисқача маълумот берамиз. 
Сизот сувларидан, ерларнинг мелиоратив ҳолатини кўрсатувчи асосий 
омил сифатида биринчи марта М.А. Шмидт 1936 йилда фойдаланди ва 
суғориладиган ерларни гидрогеологик-мелиоратив тоифаларга бўлди: 
1. Сизот сувлари барқарор чуқур жойлашган туманлар, сизот сувлари 
тупроқ ҳосил қилувчи жараёнларда иштирок этмайди ва ерларнинг мелиоратив 
ҳолатини ўзгаришига таъсир ўтказмайди. Бу туманларнинг шароити катта 
чуқурликда 
жойлашган 
ер 
ости 
оқимларининг 
ҳаракати 
барқарор 
таъминланганлиги билан характерланади. 
2. Сизот сувлари доимо барқарор ер юзига яқин жойлашган туманлар, 
яъни сизот сувлари тупроқ ҳосил қилувчи жараёнларда асосий омил сифатида 
иштирок этади ва аксарият ерларни мелиоратив ҳолатига салбий таъсир 
ўтказади. Сизот сувлари чучук бўлса тупроқлар ботқоқланади ёки кучсиз туз 
йиғилиши мумкин, сизот сувларининг минераллашганлиги кучли бўлса ерлар 
69


кучли шўрланади. 
3. Сизот сувларининг ётиш чуқурлиги барқарор бўлмаган туманлар, 
табиий ва хўжалик омилларининг биргаликдаги таъсири билан боғлиқ бўлган, 
яъни сизот сувларини тупроқ ҳосил қилувчи жараёнлардаги иштироки 
ўзгарувчан, ҳамда ерларнинг мелиоратив ҳолатига таъсири ҳам турлича. Бу ҳол 
суғориладиган ерлар табиий дреналанган шароитда, қўриқ ерларда эса у ерлар 
ўзлаштирилганда кузатилади. 
4. Ерлар рельефининг паст-баландлиги билан боғлиқ бўлган сизот 
сувларининг чуқурлиги турлича бўлган туманлар. Бу чуқурликлар вақт бирлиги 
ичида доимий бўлади. 
Бу билан М.А. Шмидт сизот сувларини, ерларни мелиоратив ҳолатидаги 
ахамиятини аниқлаб берди, чунки сизот сувлари ётиш чуқурликларига боғлиқ 
равишда ерларни мелиоратив ҳолатини белгилашда турлича иштирок этади. 
Сўнгра бу тамойиллар асосида (1944-1946) М.А. Шмидт ва А.И. Шевченко 
Ўзбекистон мисолида биринчи марта мелиоратив-гидрогеологик туманлаштириш 
харитасини тузишда бажарилди. Хариталарда кўрсатилган ер тоифалари, 
геморфологик, геологик, гидрогеологик шароитларни ҳисобга олиш асосида 
ажратиб кўрсатилди. 
Кейинги йилларда бу кўрсаткич турли тартибдаги таксономик бирлик 
сифатида деярлик барча тадқиқотчилар томонидан фойдаланилди (Крилов М.М. 
1956, Гейнц В.А. 1950, Шевченко А.И. 1952, Кац Д.М. 1952 ва бошқ.) 
Таърифлар. 
Крылов М.М.(1969 йил) Мелиоратив-гидрогеологик туманларга бўлиш деб, 
сизот сувларини суғориладиган дехқончилик талабларига жавоб берадиган 
тарзда туманларга бўлишга айтилади, чунки сизот сувлари ерларни мелиоратив 
ҳолатида асосий рол ўйнайди. 
Ходжибаев Н.Н. Нейман Б.Я. (1982 йил). Мелиоратив-гидрогеологик 
туманларга бўлиш деб, ерларнинг мелиоратив ҳолатини белгилаб берадиган 
гидрогеологик жараённинг сифат ва миқдорий кўрсаткичларини регионал асосда 
тасвирлайдиган харитага айтилади. 
Кац Д.М. (1964 йил). Мелиоратив-гидрогеологик туманларга бўлиш 
гидрогеологик қидирув ва тадқиқот вақтида олинган маълумотлардан бир 
бутун хулоса чиқаришга имкон беради ва мелиоратив тадбирларни лойиҳалаш 
ва ер ости сувлари режимини башорат қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади. 
Вазифалари. Мелиоратив-гидрогеологик туманларга бўлишнинг вазифаси, 
лойиҳа қилинаётган ёки реконструкция қилинаётган ҳудуд майдонида бир хил 
турдаги гидрогеологик шароитга эга бўлган туманларга ажратишдан иборат. 
Гидрогеологик шароит ерлар мелиорациясини принципиал схемасини ва 
усулларини белгилаб берганлиги учун, ажратилган гидрогеологик шароит бир 
хил турли бўлган туманларда ўтказиладиган мелиоратив тадбирларнинг таркиби 
хам бир турлидир. 
Крылов М.М (1964 йил). Ўрта Осиё ҳудудини бир-биридан ер ости сувлари 
оқимини шаклланиш шароити ва сизот сувларини сарфланиши шароити билан 
кескин фарқ қиладиган, геологик структура ва орографик шароитига кўра 2 та 
гуруҳ воҳаларга ажратади: 
70


а) ер ости суви оқими таъминланган ва асосий дарёга дреналанадиган суғориш 
туманлари; 
б) ер ости суви оқими таъминланмаган, сизот сувлари ер усти сувлари 
ҳисобига озуқа оладиган суғориш туманлари. 
Геологик структура, орография ва иқлимни ҳисобга олиб юқорида 
кўрсатилган воҳаларни икки гидрогеологик-мелиоратив туманга бўлинади: 
1) тик минтақа қонуниятларига бўсунадиган ер ости сувлари тарқалган тоғлик 
вилоятлар; 
2) кенглик минтақалари бўйича тарқалган сизот сувлари бўлган пасттекислик 
вилоятлар. 
Минтақалар, ер ости оқимининг интенсивлиги ёки таъминланганлиги, 
ҳамда умумий туз балансининг йўналиши бўйича минтақаларга ажратилади: 
А – ер ости суви умумий оқими ва тузлар ювилиши жадал бўлган минтақа 
(доимо таъминланган); 
Б – умумий ер ости суви оқими қийинлашган ва тузлар тупроқларда ва сизот 
сувларида қисман тўпланадиган минтақа; 
В – умумий ер ости суви оқими ҳаракати ўта қийинлашган ва тупроқларда, 
сизот сувларида туз йиғиладиган минтақа; 
Туманларга ажратишда ер ости сувларининг чуқурлиги бўйича М.А. 
Шмидтнинг 4 та тоифасидан фойдаланилади. 
Кичик туманлар сизот сувларини озуқалантирувчи манба бўйича:
А) суғориш сувларининг инфилтрацияси; 
Б) дарё ва ташлама сувларининг инфилтрацияси; 
Майдонлар маҳаллий ер ости суви оқимининг интенсивлиги ёки унинг 
мавжудлиги бўйича: 
А) таъминланган маҳаллий ер ости суви оқими; 
Б) интрозонал эриш сизот сувлари; 
Д.М. Кац (1964 йил) туманларга бўлиш концепциясида биринчи бўлиб 
миқдорий кўрсаткичлардан ҳамда геофилтрацион схемалаштириш, сизот сувлари 
баланси, гидрокимёвий шароит кўрсаткичларидан ҳам фойдаланган. Бу ҳолда 
туманларга бўлиш харитаси сизот сувлари режимини башорат қилишни ва 
мелиоратив схемаларни лойиҳалаштиришни таъминлайди. 
 
 
 
 
 
 
 
 
Д.М. Кац тамойилига асосан:
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Download 2.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling