Мелиоратив гидрогеология
Download 2.21 Mb. Pdf ko'rish
|
Юсупов Ғ Мелиоратив гидрогеология
6-жадвал. Филтрация коэффициенти, м/кун <0.1 0.1 – 0.5 >0.5 Характерли жинслар Оғир гилли тупроқлар ва гиллар Енгил гилли тупроқлар ва ўрта Қумоқ тупроқ ва қумлар Горизонтал зовурни қўллаш шароитлари Қулай бўлмаган шароит Ўртача шароит Қулай шароит 76 18-расм. Горизонтал зовурларни қўллаш бўйича ёпқич қатламларни харитасини тузиш. 1-разведка қудуқлари, 2 – ёпқич қатламлар бўлмаган ва ер юзида қумли қатлам тарқалган вилоят. Ноқулай шароитда зовур самара бермайди, оралиқ шароитда турлича зовурни қўллашни ҳисоблаб асослаш талаб этилади, қулай шароитда горизонтал зовур қўллаш одатда афзалдир. Бундай шароитларни аниқлаш учун ер юзидан 3-4 метр чуқурлик учун кесим харитаси, яъни зовурнинг чуқурлигига тўғри келадиган харита тузиш лозим ва бу харитада горизонтал зовур қўлланадиган турли шароитни акс эттирадиган тоғ жинслари тарқалган минтақалар ажратилиши керак. Ҳамда харитада ёпқич қатлам йўқ бўлган ёки зовур уни тўлиқ кесиб ўтадиган шароитлар ажратиб кўрсатилиши керак. Бу харитада яна зовур чуқурлигидан юқорида ва пастда жойлашган ёпқич қатлам тўғрисида ҳам тасаввур бериши керак (18-расм). Айниқса шу чуқурликдан юқорида яхши сув ўтказувчи жинсларни, пастда ёмон ўтказувчи жинсларни ҳам кўрсатиш керак. Бу қаватлар зовур иш шароитини яхшилайди ёки ёмонлаштиради. Шуларга асосан хариталарда ёпқич қатламни тузилишини акс эттирадиган «намунавий шароитлар» ажратиш таклиф қилинади. 77 19-расм. Горизонтал зовурларни қўллаш шароити бўйича намунавий тузилиш кесимлари. Горизонтал зовурларни қўллаш шароити бўйича ёпқич қатламларнинг тузилиши схемаси. А-қулай, Б-ўрта (оралиқ), В-ноқулай (1-қумоқ тупроқ), 2-енгил ва ўрта гили тупроқлар, 3- оғир гилли тупроқлар ва гиллар, 4-зовур асоси сатҳи. Ёпқич қатлам тузилишининг горизонтал зовур қўлланилиши шароити бўйича типик шартли тасвири инфилтрацион сувларнинг шимилиш шароитини баҳолаш учун ёпқич қатламлар орасида сувни ўта ёмон ўтказувчи (0,01-0,001 м/кун) қаватларни тарқалганлиги тўғрисида тасаввурга эга бўлмоқ керак, чунки тупроқ қатламида бундай горизонтларни мавжудлиги, бундай ерларни суғоришни мураккаблаштиради, қирқимнинг пастки қисмида бўлса вертикал зовур қўллашни қийинлаштиради. 78 Геофилтрацион тузилиш ва ёпқич қатлам тузилиш, ҳаритасига асосланиб, зовурларнинг қўллаш шароитлари харитасини тузиш мумкин. Ажратилган минтақалар кичик бўлиши мумкин – мелиоратив ҳўжалик майдонига нисбатан. Шунинг учун лойиҳа тузишда зовурни шундай вариантини лойиҳа қилиш керакки, у массивнинг тузилишига, хусусиятлари талабига жавоб берсин ва шу билан бир қаторда мелиоратив ҳўжалик майдонида бир турдаги зовур бўлсин – бу эксплуатация учун қулай бўлади. Геофилтрацион схемалаштириш харитасида сувли қатламларнинг чегараси уларнинг қалинлигига қараб ўтказилади. Қатлам деб сув ўтказувчанлиги 20 м 2 /кундан ортиқ бўлган сувли қаватга айтилади. “Т” бўйича сувли қатламлар қуйидагиларга бўлинади. 20-50 м, 50-100 м, 100-200 м, 200-300 м, 300-500 м, 500-1000 м, >1000 м. Download 2.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling