Мелиоратив гидрогеология


Download 2.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/35
Sana16.09.2023
Hajmi2.21 Mb.
#1678999
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   35
Bog'liq
Юсупов Ғ Мелиоратив гидрогеология

 
33


 
 
4-расм. Мирзачўлни жанубий-ғарбий қисмида жойлашган янгидан суғорилаётган 
ерларда сизот сувлари сатҳи ирригацион режимларининг асосий турлари.  
Сизот сувларининг ижобий баланси инфильтрация ва кучсиз 
(таъминланмаган) ер ости суви оқими билан белгиланади. Сизот сувлари 
юзасининг ўзгариши эгри чизиғи графиги текис кўтарилиш характерига эга, ва 
кўтарилиш жадаллиги (шиддати) кўп сабабларга боғлиқ, айниқса аэрация 
минтақасининг литологик тузилишига, сизот сувлари сатҳининг бирламчи 
(суғоришгача) бўлган чуқурлигига, ирригацион каналларнинг ўлчамларига ва 
улардаги ер усти сувлари режимига боғлиқ. Бу турдаги режим барқарор эмас, 
чунки сизот сувлари критик чуқурликка (2,5-3,0 м) кўтарилиш жараёнида 
буғлана бошлайди, ва инфилтрацион режим тури инфильтрацион-буғланиш 
турига айланади. Масалан Мирзачўлнинг жанубий қисмида Жанубий Мирзачўл 
канали икки йил ишлаб бошлаганидан сўнг, сизот сувлари каналдан 4 километр 
масофада 16 метр чуқурликдан 5 метргача кўтарилди (4-расм). 
Суғоришнинг биринчи йили сизот сувлари ерларни мелиоратив ҳолатига 
таъсир қилмайди, аммо вақт ўтиши билан уларнинг таъсири (аҳамияти) асосийга 
айланади. Шундай қилиб аввалдан сизот сувларини кўтарилишига қарши 
фаолият юритадиган, чоралар кўриш зарур. 
Оқим режими. Бу тур режим, сизот сувлари чуқур жойлашган 
шароитларда, асосан ер ости суви оқимидан озуқа олиши ҳисобига шаклланади. 
Сизот сувлари буғланишга деярли сарфланмайди. Бундай режимлар лёсс 
жинсларидан ташкил топган баланд релефли дреналанган террасаларда ёки Орол 
атрофи делталарининг суғорилмайдиган чекка қисмларида тарқалган. Аммо, 
дарёларни қуйи оқимида жойлашган паст текисликларидаги ва тоғ оралиғи 
пасттекисликларидаги режимлар бир-бирларидан катта фарқ қилади. Хусусан, 
дарёларни баланд террасаларидаги ва тоғ оралиғи пастликларидаги сизот 
сувлари учун кузги максимум ва баҳорги минимум характерлидир. Бу эса 
маълум даражада, бу сувларнинг режимини, дарёлар ташилиш конусининг 
шағалли қисми сизот сувлари режими билан яқинлаштиради.
Аралаш режимлар. Тоғ оралиғи пастликларида ушбу тур қуйидаги 
34


шароитларда тарқалган:
а) ташилиш конусларининг сизот сувлари юза жойлашган ва сизот сувлари ер 
юзига чиққан ерлари (выклинивание) минтақаларида; 
б) қумли-шағалли жинслардан ташкил топган ёш дарё водийлари ҳудудида; 
в) сизот сувлари ер юзига яқин жойлашган пролювиал текислик кенгликларида; 
г) икки хил режим характерли бўлган ташилиш конусларининг чекка қисмларида 
ва ер ости сувларининг ер юзига чиққан минтақаларида. 
Ташилиш конуси шағалли қисмининг чегарасида, ер ости сувлари кучли ер 
юзига чиқадиган ҳолларда, режим 2-турга яқин, ундан узоқлашган жойларда (сув 
кучсиз ер юзига чиқадиган жойларда) ер ости суви оқими билан биргаликда 
буғланишнинг таъсири намоён бўлади, ва бу режим 1-нчи турга яқин бўлади (4-
расм). 
Кузги кўтарилиш чуқур босимли cув горизонтларидан келадиган вертикал 
кирим билан боғлиқ. Ёзги пасайиш эса буғланиш ва ер ости оқими билан 
белгиланади. Ваҳоланки, қулай ер юзи оқимини тўлиқ таъминлайдиган 
гипсометрик шароитга қарамай, сизот сувларининг харакати қийинлашган (ер 
ости суви оқими таъминланган эмас) бўлади. Шунинг учун тупроқларни 
шўрланиши билан кураш усуллари агротехник тадбирларга ва зовур орқали сизот 
сувларини сунъий йўл билан чиқариб ташлашга асосланиши керак. 
Бу ерда сизот сувлари, кучсиз минераллашган ва суғориш сувларининг 
қўшимча ресурслари манбаи бўлиб хизмат қилади, ва шунинг учун уларни 
ҳисобини олиш сув баланси тадқиқотлар комплексининг асосий вазифаларига 
киради.
Ёш дарё террасаларида, қайирларда ва биринчи қайир усти террасаларида 
шаклланадиган сизот сувлари режими суғориш таъсирида кескин ўзгаришларга 
учраган. Сизот сувлари режими графиги ер ости суви оқими яхши ифодаланган 
миқёсда (фон), баланснинг кирим ва сарф қисмининг мураккаб нисбатлари билан 
юзага келган ҳаддан ташқари ўзгарувчанлик билан характерланади. Сатҳнинг 
ўзгариш амплитудаси учун кичик (0,5-0,6 м) қийматлар характерлидир. Ер ости 
суви оқими, қисман ер усти сувига айланади. Дарё сувлари горизонтининг 
йилнинг биринчи ярмида пасайиши, ер ости сувларини дарё ўзанига қуйилишига 
(дреналанишига) олиб келади.
Асосий мелиоратив тадбирлар, сизот сувларини табиий оқимини 
яхшилашга ёрдам бериши керак, ва у коллектор-зовурларни техник ҳолатини 
яхшилаб (тозалаб) туриш билан таъминланади.
Ер ости суви оқими, жадал буғланиш ва тик харакатланиш миқёсида 
(фонида) шаклланадиган сизот сувлари режими, қумли-гилли ётқизиқлардан 
ташкил топган пролювиал текисликларга хосдир. 
Сизот сувлари сатҳи режимини ўзгариши ёки бир максимум (март-апрел) 
сўнгра пасайиш (август-сентябр)ёки икки максимум (март-апрелда (катта) ва 
август сентябрда (кичикроқ амплитуда) билан характерланади. Иккинчи 
максимум қисман суғориш сувлари, қисман ер ости суви оқими билан юзага 
келади. Бу ерда сизиб пастдан келадиган босимли ер ости суви оқими катта 
аҳамиятга эга. 
Сизот сувлари балансида ер ости сувлари оқимининг иштирок этувчи 
35


ҳиссаси унчалик катта эмас. Аммо жойлашган пастликлардан келадиган ер ости 
суви оқимининг аҳамияти пасайганда, унинг аҳамияти, агротехник тадбирлар, 
ерларни мелиоратив ҳолатини яхшиловчи асосий тадбирлар сифатида қаралади. 
Пастдан кўтарилган босимли сув оқими шароитида айниқса чуқур тик зовур 
қуриш самара беради. 
Суғориш массивларининг чекка қисмларида ва унинг билан чегарадош 
қўриқ ерларда шаклланадиган режим сизот сувлари сатҳини пасайиши билан 
характерланади ва делта вилоятларининг ўрта қисмида (Қорақалпоғистоннинг 
шимолий ерлари, Бухоро воҳасининг шимолий чекка қисмлари) ва тоғ оралиғи 
пастликларида жойлашган пасайган чуқурликлардаги суғориш массивларининг 
чекка қисмларида (Мирзачўл) тарқалади. 
Мелиораторлар сизот сувлари режимининг қуйидаги уч турини 
ажратадилар: 
1. Автоморф режимлар; сизот сувлари чуқурлиги >5,0 м 
2. Гидроморф режимлар, сизот сувлари чуқурлиги 2-3,0 м; 
3. Аралаш режимлар, сизот сувлари чуқурлиги 3-5,0 м. 
Автоморф режимларда сизот сувлари сатҳи юзасидан юқорида жойлашган 
капилляр хошия баландлиги, ўсимлик илдиз тизимидан пастда жойлашган. 
Масалан, пахтанинг илдиз тизими тахминан 70-80 сантиметрда жойлашган. Арид 
иқлимли минтақаларда бу чуқурлик ер юзидан 3-5,0 метрда ҳисобланади. 
Бундай шароитда сизот сувлари пахтанинг ҳосилдорлигига ва ерларнинг 
унумдорлигига ҳеч қандай таъсир ўтказмайди.
Гидроморф режимларда сизот сувларининг капилляр хошияси баландлиги 
ер юзида жойлашган ёки илдиз тизими жойлашган минтақада жойлашган. Бунда 
сизот сувлари чуқурлиги 3-5 метрда жойлашади. Гидроморф режимлар икки хил 
бўлади: 
а) Қулай гидроморф режимлар; 
б) Ноқулай гидроморф режимлар. 
Ноқулай гидроморф режимларда сизот сувлари шўр бўлади ва ерлар 
шўрланади, шўрхок ерлар ҳосил бўлади. 
Қулай гидроморф режимларда – сизот сувлари чучук бўлади. Бу ерда икки 
ҳолат бўлиши мумкин: 
а) чучук сизот сувлари ер юзига яқин жойлашади ва натижада ерлар 
ботқоқланади. Бундай шароитда ўсимликларни ўсиши секинлашади, ҳаво 
алмашинуви қийинлашади, ва сизот сувлари сатҳини ўсимлик илдизи тизими 
сатҳидан 0,5-0,7 метрга пасайтириш зарур. 
б) бу ҳолат, сизот сувлари сатҳи ўсимлик илдиз тизими чуқурлигидан 
озгина чуқурроқ (Чирчиқ дарёси террасалари минтақаси). Қулай мелиоратив 
ҳолат барпо қилиш учун сизот сувлари сатҳи кичик хажмдаги коллектор ва 
зовурлар билан озгина пасайтирилиши лозим. Бундай ерлар мелиоратив ҳолати 
жиҳатидан жуда яхши ерлар ҳисобланади. Ўзбекистонда бундай ерлар умумий 
суғорилаётган майдонларнинг 4-5 % ини ташкил қилади.
 
Табиий интенсив (кучли) дреналанган ва дреналанган суғориш туманларида 
тарқалган сизот сувларининг режими (5-расм). 
36


Бундай ерларда иқлимга боғлиқ равишда чучук ёки кучсиз минераллашган 
сизот сувлари шаклланади. Бу ерларда озуқаланишга қўшилган сувлар чиқиб 
кетаётган ер ости сувлари оқими (отток) билан тенглашади. Бундай режим 
турлари асосан Ўрта Осиё, Қозоғистон, Шимолий Кавказнинг тоғ олди 
туманларида тарқалган режимлар учун характерлидир. Бундай шароитда 
тупроқлар шўрланган эмас (чучук) ва шўр ювиш талаб қилинмайди. Бу 
минтақага вегетация давридан бошқа даврларда далаларга сув берилмайди, 
берилса ҳам жуда оз берилади.
Асосан сувлар далага вегетация даврида, максимал миқдори июл-август 
ойларида (ўсимлик талаби катта бўлган даврларда) берилади. Сизот сувлари 
режимининг фаслий ўзгариши далага сув бериш билан синхрон равишда, 
(амплитудаси 2-3 м) содир бўлади. Энг баланд ҳолати июл-августга тўғри келади. 
Кейинги даврларда сизот сувлари сатҳи доимо пасайиб боради. Пастки ҳолати 
март-апрелга тўғри келади.
Фаслий амплитуданинг энг катта қиймати дарёлар ташилиш конусининг 
юқори қисми атрофига таалуқлидир ва 5-10 метрга етади.
Сизот сувларининг минераллашганлиги ва кимёвий таркиби режими озгина 
(кучсиз) ўзгаришлар билан характерланади. Сатҳлар-фаслларда кўтарилганда 
минераллашганлиги пасаяди. 
Суғориш ишлари бошланганда, бошқа шароитлардаги каби, сизот 
сувларининг сатҳини кўтарилишига олиб келади. Кўтарилиш сизот сувларининг 
кўтарилиши, босим градиенти – кучайган озуқа олиш билан тенглашган давргача 
давом этади. Сўнгра прогрессив кўтарилиш - «барқарор» режим билан 
алмашинади.
Сув хўжалиги ишлари, хусусан суғориш, тоғ олдиларида, яъни сизот 
сувларининг озуқаланиш вилоятларида – бу минтақа ерларининг мелиоратив 
ҳолатига таъсир этмайди, лекин пастки минтақасида жойлашган суғориладиган 
ва суғорилмайдиган ерларга катта таъсир кўрсатади. Бу эса сизот сувлари 
баланси қўшни гидрогеологик вилоятларда жуда яқин боғлиқлигини кўрсатади.
Тоғ олди ҳудудлари учун асосий озуқа олиш омили бўлиб – дарё 
ўзанларидан бўладиган филтрацион йўқотишлар, хўжаликлараро, хўжалик 
майдонидаги 
суғориш 
каналларидан 
филтрацияга 
сарф 
бўладиган 
(йўқотиладиган) сувлар хизмат қилади. Сизот сувлари чуқур жойлашганлиги 
сабабли, сизот сувлари буғланишга ва транспирацияга сарф бўлмайди.
Баланснинг асосий сарф қисми – қуйи минтақага ер ости суви оқимининг 
чиқишидир (агар сув тортиб олишни ҳисобга олинмаса).
Ер ости сувларини ер юзига сизиб чиқиш минтақасида баланснинг асосий 
кирим қисми – кириб келган ер ости сув оқими; асосий сарф қисми эса – ер ости 
сувларининг ер юзига турли кўринишда чиқиши ва буғланиши, қисман транзит 
минтақасига оқиб ўтиш ва коллектор-зовур оқимига сарф бўлиш қисми 
ҳисобланади. 
Транзит минтақасида баланснинг асосий қисмлари – дарё, канал 
сувларидан фильтрацион йўқотилиш, буғланиш, дарёлар ва коллектор-
зовурларга қўшилишидир (выклинивание). 
Озуқа олиш ва ер юзига сизиб чиқиш вилоятларидаги балансни билиш 
37


фақат сизот сувларини башорат қилиш учун эмас балки уларни суғоришда 
фойдаланиш учун ҳам керак. 

Download 2.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling