Ўзбекистон мусулмонлари идораси
68
Таяммумда тўртта фарз бор:
1. Ният
2. Пок тупроққа таяммум қилиш
3. Икки қўлни пок тупроққа уриб, юзга су-
риш
4. Қўлларни яна тупроққа уриб, қўлларга
тирсак билан қўшиб суриш.
Намозда ўн иккита фарз бор:
Олтитаси намоз ташқарисида, олтитаси на-
моз ичида.
Намоз ташқарисидагилар «шарт»,
ичида-
гилар «рукн» дейилади.
Намознинг олти шарти:
1. Таҳорат бузилган бўлса, таҳорат қилиш,
жунуб бўлган бўлса, ғусл қилиши.
2. Бадан, кийим ва намоз ўқиладиган жой
нажосатдан тоза бўлиши.
3. Аврат ёпиқ бўлиши.
4. Қиблага қараб туриш.
5. Ўз вақтида ўқиш.
6. Ўқийдиган намозига ният қилиш.
Намознинг олти рукни:
1. Ифтитоҳ
такбири
2. Қиём
3. Қироат
4. Руку
5. Сажда
6. Қаъда (сўнгги ўтириш).
Қолган фарзлар
* Илм олиш.
Мен ҳам намоз ўқийман
69
* Амри маъруф ва наҳий мункар.
* Ҳайз ва нифос илмини билиш.
* Ризқни ҳалол йўл билан топиш.
* Шариатда ҳалол
дейилган нарсаларни
ейиш ва ҳаром дейилган нарсалардан ўзини
тийиш.
Do'stlaringiz bilan baham: