Меҳнат бозорида монополия ва монопсония нисбати муаммолари Монопсония меҳнат бозори


-жадвал Монопсонияда меҳнат ресурсларига энг кўп харажатлар (MRCL


Download 52.56 Kb.
bet4/5
Sana09.06.2023
Hajmi52.56 Kb.
#1470079
1   2   3   4   5
Bog'liq
Меҳнат бозорида монополия ва монопсония нисбати муаммолари

3.5-жадвал
Монопсонияда меҳнат ресурсларига энг кўп
харажатлар (MRCL
)



Иш билан банд ходимлар сони
(L)

Иш ҳақининг ставкаси
(W)

Иш ҳақига умумий харажатлар
(TRSL)

Меҳнат ресурсларига энг кўп харажатлар
(MRCL)

(1)

(2)

(3) = (1) x (2)

(4)

1
2
3
4

2
4
6
8

2
8
18
32

3
6
10
14



Меҳнат бозоридаги монопсония меҳнат ресурсларига монопсончи фирма иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ энг кўп миқдордаги харажатлар иш ҳақи ставкасига қараганда тезроқ ортади (3.5–жадвалнинг 4 ва 2 устунларига қаранг). Агар фирма икки ходимга қўшимча учинчи ишчини ёлламоқчи бўлса (жадвалдаги 2–сатрдан 3–ўтиш), унинг қўшимча харажатлари қандай бўлади?




3.12–расм. Монопсония
шароитида меҳнатнинг
таклифи ва унга талаб

Биринчидан, учинчи иш­чига иш ҳақи тўланиши керак (6 бирлик), яъни энг кўп харажат­лар иш ҳақи ставкаси билан бирга ортади.
Иккинчидан, фирма ишлаб турган икки ходимга аввалги 4 бирликдан 6 бирликка тенг бўлган иш ҳақи тўлаши керак. Натижада иш ҳақи фақат 4 бирликдан 6 бирликкача ортади, аммо энг кўп харажатлар 6 бирликдан 10 бирликка етади
(6 +[2 х (6 – 4)] = 10).
Ушбу ҳолат 3.12–расмда яққол ифодасини топган. Меҳ­натга энг кўп харажатлар (MRCL) иш ҳақи ставкалари меҳнат таклиф қилинадиган (SL) эгри чизиғидан юқорида­дир. Бунда меҳнатнинг энг кўп пул миқдори (MRPL) билан тўғри келадиган меҳнатга талабнинг эгри чизиғи (DL) В нуқтасида меҳнатга энг кўп харажат (MPCL) эгри чизиғи билан кесишади.
Демак, MRC = MRP қоидасига кўра, ана шу ҳолатда фирма ишга LM ходим ёллайди. Монопсончи учун бундан кўп ходимни ёллаш манфаатли эмас. Шунинг учун монопсончи томонидан меҳнатга талаб ана шу даражада узилади ва (ABLM) эгри чизиғи шаклини олади. SL таклиф эгри чизиғига мувофиқ шу миқдордаги ходимларни уларнинг меҳгатига WM ставкаси бўйича ҳақ тўлаш орқали ёллаш мумкинлиги учун, монопсончи уларга шу миқдорда иш ҳақи тўлайди.
Шунга эътибор қаратиш керакки, М нуқтаси билан О талаб ва таклиф чизиғи кесишиш нуқтасида туташмайди. Яъни талаб ва таклифнинг мувозанати мукаммал рақобатли меҳнат бозоридагига қараганда бошқа нуқтада ўрнатилади. Монопсончи эркин рақобатли бозорда иш кўрадиган фирма билан таққосланганда, бир йўла иш билан банд бўлган ходимларга камроқ иш ҳақи тўлагани ҳолда (WM < W0) кам миқдорда ходим ёллайди (LM< L0). Бошқача қилиб айтганда, монопсончи фирманинг якка ҳокимлиги ўрнатилиб, меҳнат бозорида иш берувчилар ўртасида рақобатни йўқотиш қонуний равишда иш билан бандликнинг (демак, ишлаб чиқариш ҳажмининг ҳам) камайишига ва аҳоли турмуш даржасининг пасайишига олиб келади.
Бундай шароитда ходимлар ўз меҳнатларини яккаю ягона иш берувчига таклиф қилиб, улар белгилаган иш ҳақига рози бўлишга мажбурлар.

Рақобатли меҳнат бозорида энг кам иш ҳақи жорий этилмаган ҳолларда иш кучига талаб ва унинг таклифи мувозанати сақланиб туради. Энг кам иш ҳақи миқдори жорий этилгандан сўнг эса бу мувозанат бузилади. Шундай қилиб энг кам иш ҳақи жорий этилиши ишсизлар сони кўпайишига сабаб бўлади.
Аммо амалиётда ҳамиша ҳам шундай бўлмайди. Бунинг ҳам илмий асослари мавжуд. Энг аввало, энг кам иш ҳақи ҳеч қачон бутун меҳнат бозорига таъсир кўрсата олмайди. Яъни у бирламчи меҳнат бозорида амал қилса, иккиламчисига у қадар таъсир кўрсата олмайди. Бу ҳамиша ҳам энг кам иш ҳақи тўғрисидаги меъёрий ҳужжатларга риоя этмаслик билан бевосита боғлиқ эмас. Айтайлик, ходим шартнома тузилмасдан вақтинчалик ёки мавсумий ишга олиниши мумкин.
О. Ашенфельтер ва Р.Смит энг кам иш ҳақи жорий этилиши билан иш билан бандлик даражаси сезиларли даражада пасайишига доир ўз талқинларини берганлар. У энг кам иш ҳақи қонунини бузувчи камстиувчи ёллаш модели номини олган . Улар хулосасига кўра, агар иш берувчилар ёлланма ходимларга қонунда белгиланган энг кам иш ҳақидан кам иш ҳақи тўлайдиган бўлсалар, жаримага тортилишлари мумкин. Бу жарима миқдори (таваккалчилик омили) иш ҳақига ўзига хос солиқ вазифасини ўтаб, иш кучига талабни камайтиради. Аммо ходимларнинг бир қисми ишлашни давом эттираётганликлари сабабли иш билан бандлик даражаси кескин пасаймайди. Ишга янги ёлланганлар эса тобора камроқ иш ҳақи оладилар.
Ҳудди ана шу – бир ҳил иш учун турлича иш ҳақи тўланиши камситувчи ёллаш моделидир. Пировард натижа – иш билан бандликнинг пасайиши энг кам иш ҳақи тўғрисидаги қонунни бузаётган иш берувчига солинадиган жарима миқдори ҳамда меҳнат бозоридаги иш кучига талаб ва унинг таклифига боғлиқ бўлади.
Меҳнат бозорида мукаммал рақобат, одатда, қоида эмас, балки истиснодир. Кўпгина меҳнат бозорлари учун мукаммал бўлмаган рақобат хосдир. Унинг энг мукаммал бўлмаган шакли иқтисодиёт фанида монопсония модели, деб номланади. Бу кўпроқ бирор шаҳар ёки тумандаги меҳнатга лаёқатли аҳоли асосий қисми учун иш жойи мавжуд бўлган яккаю ягона корхона билан боғлиқ. Яъни шаҳар ташкил этувчи, деб аталадиган бундай йирик монопол корхона маҳаллий меҳнат бозорида ҳам амалда ягона харидор сифатида иш кўради. Шунинг учун у иш ҳақи даражасига ҳам таъсир кўрсата олади. Монпол корхона ишга ёллашни камайтириб, ёлланма ходимлар ўртасида рақобатни кучайтиради ҳамда иш ҳақи даражасини пасайтиришга муваффақ бўлади9.
Халқаро меҳнат ташкилотининг 1970 йилги 131-сон Энг кам иш ҳақини ривожланаётган давлатларни алоҳида ҳисобга олган ҳолда ўрнатиш тўғрисидаги конвенциясида ўзига аъзо мамлакатлар улардаги меҳнат шароитлари ана шундай тизимни қўллаш мақсадга мувофиқ бўлса, ёлланиб ишлайдиган барча ходимларни қамраб оладиган энг кам иш ҳақи тизимини жорий этиш мажбуриятини олишлари кўрсатилган. Бунда энг кам иш ҳақи қонун кучига эгалиги ва камайтирилиши мумкин эмаслиги таъкидланган10.
Умуман олганда энг кам иш ҳақи ходимнинг бир ой давомида белгиланган иш вақтида белгиланган меҳнат нормаси (меҳнат мажбурияти) учун олиши керак бўлган энг кам миқдордаги иш ҳақидир. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти белгилаб қўйган меъёрларга кўра, энг кам иш ҳақи соатига 3 АҚШ долларидан кам бўлмаслиги керак. Бу даражадаги энг кам иш ҳақи харид қобилияти бўйича бир ойда 10 минг киловатт соат электр қувватини нархини тўлашга ёки 600 килограмм нон сотиб олишга етарли бўлиши керак.


Download 52.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling