Касблар соҳасидаги безатиш қоидалари. - Турли материаллардан тайёрланадиган буюмларни безашда нақшдан фойдаланиш.
- Кандакорлик буюмларининг турлари, уларнинг номи, шлатилиши, шакли, безаклари ва тайёрлаш усуллари, безак элементларини кўчириш ҳамда мустақил ижодий нақшлар тузиш ҳақида билимлар берилади.
- 6-синфда бадиий меҳнат технологияси бўйича ўқувчиларда қуйидаги билимлар шакллантирилади.
- Ёғоч, қоғоз ва бошқа материалларни елимлаш, бўёқлар тайёрлаш, бўяш, безаш, турли безаш ишлари учун трафаретлар вабошқа ёрдамчи воситалар тайёрлаш қоидалари. Нақшларнинг турлари ва айрим ҳусусиятлари ҳақида дастлабки тушунчалар. Оддий бадиий безаш ишларини бажариш ҳамда мустаҳкамлиги, фойдаланишга қулайлиги, технологик жиҳатдан осон тайёрланиши, унга бўлган эҳтиёж миқдорини ва бошқа талабларни ҳисобга олишнинг аҳамиятини тушунтириш, айрим буюмларнинг дизайнерлик ечимларини ҳал қилиш машқларини бажариш.
- 7-синфда бадиий меҳнат технологияси бўйича қуйидаги мавзулар асосида билимлар шакллантирилади.
Бадиий безаш ишлари. - Меҳнат таълимидаги бадиий безаш ишлари ҳақида умумий маълумот.
- Бадиий безаш ишларида шакл, ранг, тасвирлар ва нақшлардан фойдаланиш. бадиий ҳарфлар ёзиш. Сайқал берувчи безатиш асбоблари билан ишлаш технологияси. Миллий нақшлар асосидаги бадиий безаш ишларини бажариш.
- Меҳнат таълими дарсларида бадиий меҳнат технология-сини ўқувчиларга сингдириш 1-4 синфларда умумий ва бадиий меҳнат технологияси ўқув курси орқали, 5-7 синфларда меҳнат таълимининг йўналишлари бўйича тузилган мавзуларга уйғунлаш-тириладиган ҳолда амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |