Меҳнат жамоаси умумий йиғилишининг 2023 йил 16 мартдаги 4-сонли баённомаси билан маъқулланган жамоа шартномасига


Жондорн туман 14-умумтаьлим мактаб маъмурияти ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида 2020-2022 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасини


Download 34.15 Kb.
bet6/6
Sana15.06.2023
Hajmi34.15 Kb.
#1485639
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ички тартиб 23

Жондорн туман 14-умумтаьлим мактаб маъмурияти ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида 2020-2022 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасини
2022 йилда бажарилиши ҳақида текширув
МАЪЛУМОТНОМА-ДАЛОЛАТНОМАСИ

Комиссия аъзолари томонидан Жондор туман 14-умумтаьлим мактаби маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида тузилган жамоа шартномасини 2022 йилда бажарилишини текшириб қуйидагиларни аниқладик:


жамоа шартномасининг барча бўлимлари бўйича 123 та тадбир бажарилиши кўзда тутилган йил давомида жами 122 таси бажарилди.
Жамоа шартномасининг меҳнатга ҳақ тўлаш шакли, тизими ва миқдори, пул мукофотлари, компенсациялар, қўшимча тўловлар бандидан бошқа барча бандлари тўла ва муддатдан илгари бажарилди.
Жамоа шартномасининг 1-бўлими бўйича 11 та мажбурият бажарилиши режалаштирилган бўлиб улардан 11 таси тўлиқ бажарилди.
Жамоа шартномасининг 2-бўлими яъни мактабнинг иқтисодий фаолияти бўлимида тарафлар меҳнат вазифаларини ҳалол ва сифатли бажаришлари ходимлар фаровонлиги негизи эканлигини, касаба уюшма қўмитаси ижтимоий меҳнат мунособатларига оид масалаларни ходимлар номидан иш кўриши, мактабда барқарор муҳитни ташкил этиш ва ички меҳнат тартиби қоидаларига , меҳнат интизомига риоя этилишига шунингдек, ходимларнинг талаб ва таклифларини иш берувчи билан ҳамкорликда ҳал этиш ҳамда турли кўрик-танловлари, ўқувларни ташкил қилган. Ўз навбатида касаба уюшма қўмитаси ҳам ишловчиларни ташаббус ва ижодиётини қўллаб-қувватлашга меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси шароитларини яхшилаш бўйича тадбирларни бажарилишини доимо назорат қилиб келди. Касаба уюшмаси аъзолари орасида меҳнат интизомини мустаҳкамлашга оид тушунтириш ишлари олиб борилди. Иш берувчи ва ишловчилар ўртасида меҳнат низоларига олиб келувчи вазиятларни олдини олишга қаратилган чораларни кўрди.
3-бўлим яьни меҳнат шартномаси ва бандлик кафолатлари 12 та бандни ўз ичига олиб, ходим ва раҳбар ўртасидаги меҳнат мунособатлари меҳнат тўғрисидаги қонунлар, норматив ҳужжатлар меҳнат шартномаси билан тартибга солинган.Ходимларнинг меҳнат шартномаси касаба уюшма қўмитасининг олдиндан олинган розилигини олмай туриб бекор қилишга йўл қўйилмаган.Муассасада бандликни таьминлаш, ишдан озод этилаётган ходимларни ҳимоя қилиш масалаларини уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга доир бошқа масалаларни ҳал қилишда иштирок этади. Ходимлар мажбурий меҳнатга жалб қилинмайди.
Жамоа шартномасининг 4-бўлими иш вақти ва дам олиш вақти 15 банддан иборат бўлиб барча бандлар асосан бажарилди.
Жамоа шартномасининг 5-бўлими яъни ходимларни меҳнатига ҳақ тўлаш, кафолатли тўловлар ва компенсация тўловлари, шу жумладан аёллар ва 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнат шароитлари ва меҳнат муҳофазасини яхшилаш, экология жиҳатидан хавфсизликни таъминлаш бўлими асосан бажарилди. Қиш мавсумида мактаб-интернат бинолари етарли даражада иситилганлиги ҳамда ёритилганлиги сабабли ишловчиларга самарали меҳнат қилиш имкониятини берди. Муассасада ёнғинга қарши тадбирларни амалга ошириш чоралари кўрилди. Иш жараёнига алоқадор бахтсиз ходисалар рўй бермади.
Жамоа шартномасининг 6-бўлимига асосан меҳнат интизоми мустахкамлаш борасида ташкилотда педагог, ходимлар ўртасида мехнат интизоимини мустахкамалашга каратилган тушунтириш ва ташкилий ишлар олиб борилди.
Жамоа шартномасининг 9-бўлими ижтимоий имтиёз ва кафолатлар бандида кўрсатилган барча бандлар бажарилди.
Жамоа шартномасининг 10-бўлими яъни маданий-оммавий, жисмоний тарбия-соғломлаштириш, спорт ишлари бўлимида кўрсатилгани бўйича ишловчилар ўртасида спорт мусобақалари ҳамда муҳим саналарда байрам тадбирлари ўтказилди. Муассасада ташкил этилган маънавият хонаси самарали фаолият кўрсатди. Муассасада Президент асарлари ва мустақиллик йилларида чоп этилган замонавий адабиётлар билан таъминланди. Муассаса «Ишонч» газетасига обуна қилинди.
Жамоа шартномасининг 10-бўлими “Мехнат низолари” деб номланади. Мехнат низолари комиссияси Меҳнат кодекси асосида фаолият кўрсатди.
11-бўлим аёллар меҳнати уларга оилавий вазифаларини бажаришдаги қўшимча имтиёз ва кафолатлар яьни икки ёшга тўлмаган болали аёллар, ўн икки ёшга тўлмаган болали аёллар, оилада ногирон фарзандни тарбиялаётган аёллар учун меҳнат кодексининг бир қатор моддалари тўлиқ кафолатланган.
12-бўлим ёшлар учун қўшимча имтиёз ва кафолатлар Халқаро меҳнат ташкилотининг 138,182-Конвенциялари талаблари, ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлари дастури ижроси шунингдек ишга биринчи бор кираётган ёшларга синов муддатини қўлламаслик, уларни уч йилгача иш берувчининг ташшабуси билан ишдан озод қилишга йўл қўйилмаган.
Ишловчиларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича бажарилган ишлар тўғрисида гапирсак айниқса, ишловчиларни ва уларни фарзандларини соғломлаштириш, шунингдек уларни жисмонан камол топтириш масалалари диққат марказимизда бўлди. Ҳар йили муассасада ишловчи аёллар ўртасида волейбол спорт мусобақаси, шашка бўйича спорт мусобақаси ўтказиш анъана тусига кириб бормоқда. Бу тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказишда муассаса ходимлари фаол иштирок этмоқда ва ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланмоқда. Бундан ташқари ходимларни соғломлаштириш чора-тадбирлари ҳам кўрилмоқда. Муассаса ўзининг харажат сметасига эга бўлиб касаба уюшмасида ташкил этилган ҳисоб дафтарлари орқали ҳисоб-китоб ишларини амалга оширмоқдалар. Моддий ёрдам ва мукофот пуллари ўз вақтида тўлаб берилмоқда.
Шу бирга бирга йил давомида куйидаги масалалар амалга ошмай колганлигини маълум қиламиз:

  1. Ходимларни маъмурият ҳисобидан тиббий кўрикдан ўтказиш учун маблағ ажратилмади.

  2. Муассасада 105 нафар ходим ишлашига қарамасдан меҳнат муҳофазаси буйича штат ажратилмади.

  3. Муассаса рахбарияти томонидан ходимлар ва уларнинг оила аъзолари билан маданий-маърифий, спорт-соғломлаштириш ишларини олиб бориш учун Меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг 10% миқдоридаги маблағлар ажратилмаган.

Келгуси жамоа шартномаларида мазкур бандларнинг ижросини таъминлашга асосий эътибор каратиш олдимизда турган муҳим вазифаларга киради.

Комиссия ҳамраиси


Жумаев А-мактаб директори

Комиссия ҳамраиси


Касаба уюшма қўмитаси раиси
А.Туробов




Комиссия аъзолари:












1. М.Ўринова
2. Н.Нурмуродов
3. У.Авезова



  1. Ширинова Ф

  2. Жумаева Г

  3. Аслонов Ш





Download 34.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling