Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиш баённомаси 2021 йил 27 февраль 1-сон


Download 162.5 Kb.
bet3/9
Sana28.03.2023
Hajmi162.5 Kb.
#1304572
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
7-Мактаб Директор, КУК ахбороти

Йиғилиш раиси: Ф.Соатова.
Йиғилиш котиби: К.Сайфуллаева.

Бахмал туман 79-умумтаълим мактаби мехнат жамоасининг умумий йиғилишининг 2021 йил 27 февралдаги 1-сонли баённомасига


1-илова
Бахмал туман 79-умумтаълим мактаби маъмурияти ва касаба уюшма кўмитаси ўртасида 2020-2022 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилиши юзасидан мактаб директори Соатаова Фариданинг
ХИСОБОТИ
Ижтимоий шериклик асосида иш берувчи ва касаба уюшмаси ташкилотлари ходимларнинг хақ-хукукларини химоялаш, барча сохаларда ўтказилаётган ислохотларни амалга ошириш борасида чукур хамкорликни йўлга кўйиши лозим. Касаба уюшмаси нуфузли жамоат ташкилотларидан бири бўлиб, ижтимоий адолатни карор топтириш, ижтимоий мадад ва нафакалар хакикатда хам эхтиёжманд, юкори ижтимоий химояга мухтож ходимларга берилишини таъминлашга салмокди хиссасини кўшмокда.
Ходимларни ижтимоий, иқтисодий, хукуқий манфаатларини химояси, иш ҳаклари мунтазам равишда, ўз вақтида берилиши хамда жамоа шартномасининг барча бандларини бажарилиши мактаб касаба уюшмаси кўмитаси томонидан назорат килиб келинмокда.
Мактабда таълим ўзбек тилида, 13 та синфда олиб борилади. Хозирги кунда ўкувчиларга 39 нафар педагоглар таълим-тарбия беришмокда. Улардан 3 нафари олий тоифа, 5 нафари биринчи тоифа, 29 нафари иккинчи тоифа 2 нафари мутахассис тоифада фаолият кўрсатмокдалар. Ишчи ходимлар эса 11 нафарни ташкил килади.
Мактабларни малакали педагогик кадрлар билан таъминлаш максадида, мазкур ўқув йилининг бошида 2 нафар олий маълумотли ёш мутахассис кадрлар ишга олинди.
Мактабда 2020-2022 ўқув йилида жами 14 та тўгараклар мавжуд бўлиб, уларнинг 7 таси фан тўгараклари, 4 таси спорт тўгараклари ва 3 таси бошланғич таълим тўгараклари фаолият кўрсатди.
Мактабда лаборатория ишини ўтказиш учун шароитлар мавжуд, керакли ўкув жихозлар билан таъминланган, лаборатория-техника хавфсизлиги, санитария-гигиена талабларига риоя килиниши юзасидан кўрсатмалар, йўриқномалар ишлаб чиқилган ва техника хавфсизлиги бурчаклари ташкил этилган, қоидалар билан ўқувчилар таништирилган.
Мактаб ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шакллари ва тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 сентябрдаги «Халқ таълими тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги 823-сонли қарори билан тасдиқланган Низомлар ва жадваллар асосида амалга ошириб келинмоқда. Комиссия таркибида касаба уюшма қўмитаси аъзолари ҳам фаолият олиб бормоқдалар.
2020 йил июн ойида 15 нафар педагог ходимларнинг 2019-2020 ўқув йилдаги натижалари ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиб, директор жамғармаси ҳисобидан 5 нафарига, яъни 3 нафарига касбий маҳорати учун 25%,20%,15% миқдорида, 2 нафарига тарбиявий ва синфдан ташқари ишлар бўйича 10-15% миқдорида устамалар белгиланди.
Ўқув йили давомида 5 нафар ходимлар бир базавий ставка миқдорида рағбатлантирилди, 1 нафар ходимга базавий ставкасининг 100% миқдорида моддий ёрдам пуллари берилди.
Мактабдаги 5 нафар ўқитувчи вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида ойма-ой малакасини ошириб борди. Малака ошириш режаси 100% га бажариб келинмоқда. Малака ошириш курсида бўлган педагог кадрлар ойлик иш ҳақи сақланди.
2019-2020 ўқув йили меҳнат таътили иш ҳақларининг берилишида кудан кечикиш холатлари бўлмади.
Жамоа шартномасининг бажарилиши умумий йиғилишда муҳокама қилинди ва унга қўшимчалар киритилди. Давлат дастурларидан келиб чиқиб белгиланган чора-тадбирлар ўз ижросини топди.
Мактабда «Огохлик давр талаби » ,“ Диний экстремизм ватерроризм ёшлар келажагига тахдид”,“Маърифий ислом ақидапарастликни қоралайди”, “Йўлда харакатланиш қоидаларига амал қилиш” мавзуларида ҳамкор ташкилотлар ходимлари (ички ишлар, диний идора ходимлари, ҳуқуқшунослар) иштирокида давра суҳбатлари ташкиллаштирилди. «Энг яхши фан ўқитувчиси» конкурси, «Умид ниҳоллари» бўйича спорт мусобақалари, мактаблараро Туман спартакиадасида мактаб жамоамиз фаол иштирок этиб келди. Шунингдек, «Ватан ҳимоячилари куни», «Халқаро Хотин-қизлар куни», «Наврўз», «Мустақиллик», “Конституция” байрамларини юқори савияда нишонлаш анъанага айланиб қолган.
Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги бўйича сезиларли ишлар олиб борилмоқда. Маъмурият томонидан соғлом ва хавф-хатарсиз меҳнат шароитларини яратилди. Мактабда бу соҳада меҳнат муҳофазаси бўйича вакил ва комиссия фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг ижобий ишлари натижасида ҳеч қандай бахтсиз ходиса рўй бермади. «Йўл харакати хавфсизлиги», «Ёнғин хавфсизлиги” ҳамда «Техника хавфсизлиги» бурчаклари ташкил этилган. Мактабда Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун талабларини бажарилиши доимий назоратда бўлиб, аниқланган камчиликларни тугатиш чоралари кўриб келинмоқда.
Ходимларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни фарзандларини соғломлаштириш масалалари диққат марказимизда бўлди. Ҳаммамизга маълумки, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш мақсадида спорт мусобақалари мунтазам равишда ўтказилмоқда.
“Ички меҳнат тартиби қоидалари” ишлаб чиқилган ва касаба уюшмаси билан келишган ҳолда тасдиқланиб барча ходимлар таништирилган. МКнинг 174-моддаси бажарилмоқда.
“Устоз-шогирд” анъанасига кўра бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Шунингдек, ота-она-маҳалла ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган бўлиб, мактабга умуман чиқмай юрган ўқувчилар йўқ. Ишловчи аёллар ва ёшлар учун ҳам барча шароитлар яратилган, имтиёзлар жамоа шартномаси орқали белгиланган. Жорий йилнинг июль ойида касб-ҳунар коллежини тамомлаб ишга дастлабки синов белгиланмасдан ишга қабул қилинмади.
Маъмурият томонидан чиқарилаётган буйруқлар касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилади. Шу билан бирга хоидмалр бўйича чиқарилган буйруқлар ходимга таништирилган ва имзо қўйдирилган.
Мактаб маъмурияти касаба уюшмаси қўмитаси билан ходимларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида жамоа шартномаси асосида ҳамкорликни давом эттиради.
Эътиборингиз учун раҳмат!

Бахмал Туман 79-умумтаълим мактаби меҳнат жамоасининг умумий йиғилишининг 2021 йил 27 февралдаги 1-сонли баённомасига


2-илова

Бахмал туман 79-умумтаълим мактаби маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2020-2022 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилиши тўғрисида 79-умумтаълим мактаб касаба уюшма қўмитаси раиси Сайфуллева Манзуранинг


Х И С О Б О Т И


Рухсатингиз билан иш берувчи ва касаба уюшмаси ўртасида 2020-2023 йил учун тузилган жамоа шартномасининг 2020 йил давомида касаба уюшмаси қўмитаси томонидан амалга оширилган айрим ишларга тўхталиб ўтсам.


2020 йилда. Мактабда 50 нафар ходим ва хизматчилар фаолият юритмоқда. Шулардан, 39 нафари олий маълумотли, 11 нафари ишчи ходимлардир.
Мактаб маъмурияти билан бошланғич касаба уюшма қўмитаси ўртасида тузилган жамоа шартномаси иш берувчи билан муассасадаги касаба уюшма аъзолари ўртасидаги меҳнат, ижтимоий-иқтисодий, маънавий, интеллектуал ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаб, касбга оид барча муносабатларни тартибга солиб келмоқда.
Ижтимоий шериклик тизимига асосан, маъмурият билан ҳамкорликда мактаб фаолиятини ривожлантиришга каратилган тадбирлар амалга оширилди. Педагогларга ўқув юкламаси тақсимотида, ички меҳнат тартиб қоидалари ишлаб чиқилишида, ходимларни ишга қабул қилиш ва ишдан озод қилишда, шу каби бошқа ҳужжатларни расмийлаштиришда касаба уюшмаси қўмитаси фаол иштирок этди.
Касаба уюшмаси қўмитасига келиб тушган ёзма ва оғзаки мурожаатлари асосан моддий ёрдам ва йўлланмалар бўйича бўлиб барчаси қондирилди.
Касаба уюшмаси қўмитаси хонасида ижтимоий ҳимояга мухтож ходимлар рўйхатига ўзгартиришлар киритилди. Рўйхат ҳамда тушган аризаларга мувофиқ, ходимларга соғломлаштириш йўлланмалари ва моддий кўмак бериб келинмоқда. Ходимлар ва уларни фарзандларини соғломлаштириш санаторийларига аризалар тушмаганлиги учун имтиёзли йўлланмалар ажратилмади.
Касаба уюшмаси қўмитаси тавсиясига мувофиқ, 5 нафар ходимларимизга жами 6550050 сум моддий ёрдам берилди. Оммавий спорт тадбирларида хам фаол иштирок этиб ҳаваскор спорчиларимизга 470000 сум маблаг касаба уюшма хисобидан сарфланди. Йил давомида жамоа шартномаси тадбирларини бажариш учун бир ходимга ўртача сарфланган маблағ 1686000 сўмни ташкил этди. Ўтган йилда иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик юзага келмади.
Иш берувчи томонидан ходимларга қулай, хавфсиз меҳнат шароитлари яратилди. Жамоа шартномаси иловасида алоҳида рўйхатда келтирилган ходимларга махсус кийим-бош, зарарсизлантирувчи, гигиеник воситалар берилди. Фавқулотда вазиятларни олдини олишга каратилган чоралар кўрилган. Бу борада ходимлар билан биргаликда ўқувчилар учун ҳам тушунтиришлар олиб борилмоқда. Ёзги таътил даврида мактаб биноси тўлиқ таъмирдан чиқарилди ва қиш мавсумига тайёрланди. Меҳнат муҳофазаси бўйича олиб борилаётган ишлар назорати касаба уюшмаси томонидан тайинланган вакил орқали амалга оширилмоқда.
Ҳар йили мактабда ишловчи аёллар ўртасида шашка бўйича спорт мусобақаси ўтказиш анъана тусига кириб бормоқда. Бу тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказишда мактаб ходимлари фаол иштирок этмоқда ва ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланмоқда.
Ўқув йили давомида педагог ва ходимларнинг Ватанимиз тарихий жойлари ва тумандаги қадимий обидалари билан яқиндан танишиш мақсадида саёҳатлар ташкил этилди. Май ойида Самарқанд шаҳрига 12 нафар, июнь ойида Саад Ибн Абу Ваккос зиёратгоҳи ва Жиззах шаҳрига 24 нафар ходимлар ва ишчилар саёҳатга бориб келдилар.
Шунингдек жамоада ишлаётган 50 ёшдан ошган 8 нафар кексаларимиз ҳам совғалар билан тақдирланди.
Бундан ташқари касаба уюшмасига оид ҳужжатлар тартибга келтирилди. Ходимлар учун “Маънавият соатлари” мунтазам ташкил этилмоқда.
Шу билан мен таъкидламоқчи эдимки жамоа шартномаси норматив ҳуқуқий ҳужжат бўлиб унинг ижросига юзаки қараш хато ҳисобланади, бизнинг асосий ишимиз моддий ёрдам, йўлланма ажратиш эмас, у ҳам гарчи ишимизнинг бир бўлаги ҳисобланса ҳам асосий ишимиз ходимларни жамоа шартномаси орқали ижтимоий ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишдир. Шу боис биз маъмурият билан жамоа шартномасини бандларини ижросига жиддий ёндошмоғимиз шарт.
Эътиборингиз учун раҳмат!

Бахмал туман 79-умумтаълим мактаб муассаса маъмурияти билан касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2020-2023 йиллар учун тузилган «Жамоа шартномаси» бандларининг ижросини ўрганувчи ишчи гуруҳининг 2020 йилда «Жамоа шартномаси» бандларининг бажарилиши бўйича

Download 162.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling