Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиш баённомаси 2021 йил 27 февраль 1-сон


Download 162.5 Kb.
bet5/9
Sana28.03.2023
Hajmi162.5 Kb.
#1304572
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
7-Мактаб Директор, КУК ахбороти

IV. Иш вақти ва дам олиш вақти.

25. Муассасада иш меҳнат қонунларида кўрсатилган хафталик иш соатидан ошмаган ҳолда 5-6 кунлик иш хафтаси асосида ташкил қилинди.


Иш кунининг давомийлиги, ундан фойдаланиш тартиби, ишнинг бошланиши ва тугаш вақти муассаса ички меҳнат тартибидан келиб чиқиб белгаланди.
Педагог ходимлар хафталик иш соати тарификация соатига мувофиқ белгиланди.
29. Муассаса қоровуллари учун иш вақти (сменаси) муддати суткасига ўн икки соат миқдорида белгилаб қўйилди ва иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш жорий қилинди. Бунда иш вақтининг йиллик балансига риоя этилди.

V. МЕҲНАТГА ҳақ ТЎЛАШ. КАФОЛАТЛИ ТЎЛОВЛАР
ВА КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИ

40. Ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги 275-сонли қарори билан тасдиқланган Низомлар ҳамда Ҳукумат томонидан қабул қилинган қарорлар асосида амалга оширилди.
43. Ходимга ҳақ тўлаш «Жамоа шартномаси»да белгиланган муддатларга нисбатан кечиктирилиши ҳоллари юз бермади.
45. Ходимларни мукофотлаш Муассасанинг мукофотлаш тўғрисидаги Низомига асосан амалга оширилди.
46. Оширилган миқдордаги меҳнат ҳақи, устамалар, қўшимча тўловлар ва компенсацияларнинг қуйидаги турлари ва миқдорлари қўлланилди:
- ходимлар иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш ва байрам кунларида ишга жалб қилинмагани боис бундай ишлар учун 2 баравар миқдорда ҳақ тўланмади;


VI. МЕҲНАТ ИНТИЗОМИ
52. Ходимлар томонидан меҳнат вазифаларининг бажарилиши меҳнат шартномалари, таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомлар, мансаб йўриқномалари, Муассаса Низоми ҳамда Ички меҳнат тартиби қоидаларига биноан таъминланди.
55. Ҳисобот йилида Иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 1 нафар ходим ишдаги мувофаққиятлари учун Давлат мукофотига тақдим этилди, 3 нафар ходимга ташаккур эълон қилинди, 1 нафар ходимга юбилей ёши муносабати билан қимматбаҳо совға берилди.



Download 162.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling