Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиш баённомаси 2021 йил 27 февраль 1-сон


VII. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ ТАРАФЛАРИНИНГ МОДДИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ


Download 162.5 Kb.
bet6/9
Sana28.03.2023
Hajmi162.5 Kb.
#1304572
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
7-Мактаб Директор, КУК ахбороти

VII. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ ТАРАФЛАРИНИНГ МОДДИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ
54. Ҳисобот йилида ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлигига шикаст етказилиши ёки вафот этиши ҳоллари юз бермагани боис бир йўла бериладиган нафақа тўлашга зарурат бўлмади.
56. «Жамоа шартномаси»га биноан бевосита пул ёки товар қимматликлари билан муомала қилаётган 6 нафар ходимлар билан тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақида шартнома тузилди.


VIII. МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
58. «Жамоа шартномаси»га илова сифатида ҳар йили тузиладиган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича битимга биноан иш ўринларида меҳнат шароитларини, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги аҳволини яхшилаш юзасидан тадбирлар бажарилиши таъминланди, бу ишларга 32,5 млн. сўм сарфланди.
63. Меҳнат муҳофаси тадбирларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 12 ноябрдаги 245-сон қарори билан тасдиқланган «Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом»га биноан Меҳнатни муҳофаза қилиш фонди барпо этилди;
69. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича 3 нафар вакил сайлаб қўйилди.
70. Ходимлар тоифалари рўйхатига биноан педагог ходимлар тиббий кўрикдан ўтказилмади.
I
X. ИЖТИМОИЙ СУҒУРТА. ИЖТИМОИЙ ИМТИЁЗ ВА КАФОЛАТЛАР
84. Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан хар йили қабул қилинадиган ижтмиоий йуналишдаги Давлат дастурини амалга ошириш учун чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва бажарилди.
86. Иш берувчи томонидан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари тўлиқ тўлаб борилди.
87. Иш берувчи ишлаётган пенсионерларга ўтган ой учун пенсияни ойнинг
2-ярми учун тўланадиган иш ҳақи билан бир вақтда тўлаб борди.


Х. МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ, ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ-СОҒЛОМЛАШТИРИШ, СПОРТ ИШЛАРИ

95. Маданий-маърифий ишларни яхшилаш учун қуйидагилар амалга оширилди:


- «Маънавият ва маърифат» хонаси Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Республика Маънавият тарғибот маркази тавсиялари асосида жиҳозланди, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов асарлари, Мустақиллик йилларида чоп этилган замонавий адабиётлар ҳамда плакатлар, стендлар ва техник воситалар билан таъминланди;
- Давлат дастурларини бажариш борасида меҳнаткашлар ва ёшлар ўртасида таниқли фан, адабиёт ва санъат арбоблари, адабиётшунослар, ишлаб чиқариш илғорларини жалб этган ҳолда 24 марта мазмунли ва қизиқарли учрашувлар ташкил этилди;
- кутубхона фаолиятини Муассаса ҳисобидан янада ривожлантириш мақсадида ҳомийлар ҳисобидан 100дан ортиқ номдаги янги китоблар билан бойитилди.
- умумхалқ байрамларини нишонлаш кунларида касб маҳорати ва бадиий ҳаваскорлик бўйича мусобақа, танлов ва тадбирлар уюштирилди.
96. Ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш мақсадида:
- жисмоний тарбия ва спорт билан шугулланиш учун;
- жамоа ташкилотлари ва жамгармаларни жалб килган холда мехнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини турли спорт секциялари, тугаракларга ва мусобакаларга жалб этиш учун ;
- муассаса балансида булган спорт иншоатлари, стадионлар ва спорт майдончаларининг фаолиятини муассаса хисобидаги маблаглардан янада ривожлантириш, моддий техникавий базасини мустахкамлаш, жорий ва капитал таъмирлаш, спорт инвентарлари ва жихозларни янгилаш ишлари амалга оширилди.


Download 162.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling