Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси)да маъқулланган


Download 0.53 Mb.
bet45/46
Sana27.08.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1670661
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46
Bog'liq
Соғлиқни сақлаш 2023 йил учун ЖШ макет якуний 4

18.1. Иш берувчи ушбу Шартнома шартларини бузувчи қарор қабул қилган тақдирда, Касаба уюшмаси қўмитаси ушбу қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритишга ҳақли, бу тақдимнома бир ҳафталик муддатда кўриб чиқилади. Иш берувчи Касаба уюшмаси қўмитасининг ушбу талабларини қаноатлантиришни рад қилган ёки белгиланган муддатда келишувга эришилмаган тақдирда, келишмовчиликлар қонунчиликка мувофиқ кўриб чиқилади. Ўзбекистон Республикаси «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Қонунининг 46-моддаси).
18.2. Шартнома мажбуриятларининг бузилишида ёки бажарилмаслигида айбдор бўлган мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларида ҳамда мазкур Шартномада белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
ЖАМОА ШАРТНОМАСИГА ИЛОВАЛАРНИНГ ТАВСИЯВИЙ
РЎЙХАТИ


1. Ташкилот раҳбари ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида тузилган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича битими.
2. Меҳнат шароитлари ноқулай ишлар рўйхати, уларни бажаришда иш вақтининг аниқ давомийлиги, меҳнат шароитлари ноқулай ва ўзига хос ишларда, оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларида банд бўлган ходимларга бериладиган ҳар йилги қўшимча таътилларнинг давомийлиги
3. Ташкилот (тармоқ)даги узоқ йиллик иш стажига биноан устамалар тўлаш тўғрисида Низом.
4. Ташкилот ходимларига мукофот тўловлари тўғрисидаги Низом.
5. Ноқулай, оғир ва зарарли меҳнат шароитлари учун қўшимча тўловлар ўрнатиладиган ходимлар касблари, лавозимлари ва тоифалари рўйхати.
6. Тенг ҳақ тўланиши таъминланадиган асосан аёллар ёки асосан эркаклар банд бўлган касб ва лавозимлар рўйхати.
7. Тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақида шартнома тузилиши лозим бўлган ходимларнинг тоифалари рўйхати.
8. Бевосита пул ёки товар бойликлари билан муомала қилувчи ходимлар томонидан ишлар биргаликда бажариладиган ва бунда жамоа (бригада) моддий жавобгарлиги жорий этиладиган бўлинмалар рўйхати.
9. Дастлабки тарзда ва кейинчалик вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказилиши ташкил қилинадиган касблар ва лавозимлар рўйхати.
10. Сут (шунга тенг бўлган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари), даволаш-профилактика озиқ-овқатини бепул олиш ҳуқуқини берадиган ишлар бўйича касблар ва лавозимлар рўйхати.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling