Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси)да маъқулланган


 Вақтинчалик нормаларнинг амал қилиш муддати Иш берувчи


Download 0.53 Mb.
bet16/46
Sana27.08.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1670661
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   46
Bog'liq
Соғлиқни сақлаш 2023 йил учун ЖШ макет якуний 4

5.14. Вақтинчалик нормаларнинг амал қилиш муддати Иш берувчи томонидан Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда узайтирилиши мумкин.
5.15. Иш берувчи Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 280, 281, 286-моддаларининг тегишли қисмларида назарда тутилган кафолатли тўловлар, кафолатли қўшимча тўловлар, компенсация тўловларидан ташқари жамоа келишувлари ва мазкур Шартнома билан белгиланган бошқа кафолатли тўловларни, кафолатли қўшимча тўловларни, компенсация тўловларини ҳам тўлаши шарт.
5.16. Иш берувчи қуйидаги кафолатли қўшимча тўловларни амалга ошириши шарт:
а) иш берувчига ва ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бекор туриб қолиш чоғида бундай бекор туриб қолиш давом этган вақтга мутаносиб равишда ҳисобланган, тариф ставкасини (маоши) тўлаши;
б) иш берувчига ва ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ходим томонидан меҳнат нормалари, меҳнат (лавозим) мажбуриятлари бажарилмаганда ходимнинг амалда ишлаб берган вақтига мутаносиб равишда ҳисобланган тариф ставкасини (маоши) сақлаб қолиши.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 281-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган кафолатли қўшимча тўловлардан ташқари иш берувчи ходимларга иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинадиган ички ҳужжатларда белгиланган бошқа кафолатли қўшимча тўловларни амалга ошириши шарт.
5.17. Ўзбекистон Республикаси бўйлаб хизмат сафарлари учун тўланадиган компенсациялар миқдорини Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 424-сон қарори билан белгиланган миқдорлардан кам бўлмаган миқдорларда амалга оширилади.
5.18. Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги хизмат сафарлари учун тўланадиган компенсациялар (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2015 йил 19 ноябрда 2730-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2015 йил 19 октябрдаги 92-сон буйруғи билан тасдиқланган) “Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги Низом”га биноан амалга оширилади.
5.19. Кўчиб юриш хусусиятига эга иш учун устама қуйидаги миқдорларда белгиланади:
олис объектларда бўлиш кунларида - ҳар бир тўлиқ ишланган иш куни (смена) учун ходим кунлик ставкасининг камида ўттиз фоизигача ;
объект жойлашган ерга бориш ва орқага қайтиш кунларида -ходимнинг кунлик тариф ставкасининг камида 1 баравари миқдорида.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling