13.2.4. бошқа ҳолларда, ходимнинг умумий иш стажига қараб - иш ҳақининг 60 фоизидан 80 фоизигача.
13.3. Иш берувчи ходимларни йилида камида бир марта эпидемия хавфи мавжуд бўлган касалликлардан Муассаса ҳисобидан эмлаб бориш мажбуриятини ўз зиммасига олади. (Бу каби эмлаш тиббий сабабларга кўра мумкин бўлмаган ходимлар бундан мустасно).
13.4. Ходим сурункасига бир ойдан ортиқ касал бўлганида унга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 3416-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низом”да белгиланган тартибда моддий ёрдам кўрсатиш мажбуриятини Иш берувчи ўз зиммасига олади.
13.5. Ходимнинг отаси ёки онаси, яқин қариндоши вафот этганда Иш берувчи унга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 3416-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низом”да белгиланган тартибда моддий ёрдам кўрсатади ёки шу сумма доирасида дафн маросими хизматларини кўрсатувчи фирма билан тузилган шартнома асосида пул ўтказиш йўли билан ёки корпоратив карта орқали тўлаб беради.
13.6. Ходим меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра вафот этганда Муассаса маблағлари ҳисобидан унинг оиласига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 3416-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низом”да белгиланган тартибда моддий ёрдам кўрсатилади.
13.7. Ҳар йили куз мавсумида Иш берувчи Муассанинг ходимларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун молиявий имкониятдан келиб чиқиб моддий ёрдам кўрсатиши мумкин.
13.8. Навбатдаги меҳнат таътилига кетаётган ходимга Иш берувчи томонидан профилактик даволаниш учун молиявий имкониятдан келиб чиқиб, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қўшимча ҳақ тўланади.
13.9. Муассасада (тармоқ)да 10 ва ундан кўп йил ишлаган ходим ёшга доир (ёки ногиронлик сабабли) пенсияга чиқаётганда унга лавозим маоши (ўртача иш ҳақи)нинг 1 баравари миқдорида моддий ёрдам тўланади ва қимматбаҳо совға топширилади. (Бунда, ходимнинг пенсияга чиқиш вақти ёшга доир пенсия ёшига етганида ёки ундан кейин бўлишининг аҳамияти йўқ.)
13.10. Иш берувчининг молиявий имконияти мавжуд бўлганда кўп болали, кам таъминланган оилалар аъзоларига, уруш ва меҳнат фахрийлари ҳисобланадиган собиқ ходимларга, Муассасада меҳнат қилган марҳум ходимларнинг балоғатга етмаган фарзандларига йил давомида қўшиб ҳисоблаганда Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 1 бараваригача моддий ёрдам кўрсатиб боришни ўз зиммасига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |