13.11. Иш берувчининг молиявий имконияти мавжуд бўлганда 11 ноябрь “Касаба уюшмалари куни” байрами муносабати билан барча касаба уюшмаси аъзолари Касаба уюшмаси қўмитасининг тавсиясига кўра Муассаса маблағлари ҳисобидан тақдирланади (рағбатлантирилади).
13.12. Иш берувчи:
13.12.1. молиявий имконияти мавжуд бўлганда ҳар йили 2 нафар ходим (шу жумладан камида 1 нафар кам таъминланган ходим) учун касаба уюшмаси аъзолик бадаллари ва ижтимоий суғурта бюджети маблағидан олинган санаторий ва дам олиш уйлари йўлланмалари қийматини қисман қоплайди;
13.12.2. молиявий имконияти мавжуд бўлганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган санаторий-курорт муассасаларида 2 нафар ходимнинг, шу жумладан камида 1 нафар ногирон, ёлғиз кекса, меҳнат фахрийлари, кам таъминланган оилалар аъзоларининг дам олишларини ва соғломлаштиришларини Муассаса ҳисобидан ташкил этади;
13.12.3. Муассасада пенсияга чиқишидан олдин камида 10 йил меҳнат қилган ишламайдиган пенсионерларни йилда бир марта бепул тиббий кўрикдан ўтиши ва даволанишини ташкил этади.
13.12.4. ишламайдиган пенсионерларнинг меҳнат жамоасининг жамоат ҳаётида иштирок этишлари учун шароитлар яратишни, шунингдек ҳар йили пенсионерлардан, айниқса якка-ёлғизлардан хабар олиш, туғилган кунларида ва байрамларда уларга эсдалик совғалари беришни, уларнинг уй-жой, маиший муаммоларини ҳал этишда кўмаклашишни, шунингдек муқаддас жойларга ва зиёратгоҳларга экскурсиялар ташкиллаштиришни ва бошқа ижтимоий аҳамиятли тадбирларни амалга ошириш учун шароит яратишни ўз зиммасига олади. (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4906 сон “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони);
13.13. Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш мақсадида тарафлар қуйидаги мажбуриятларни оладилар:
13.13.1. ҳар йили ўқув йили бошланиши арафасида умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган кўп болали, кам таъминланган оилалар фарзандлари учун ҳар бир болага Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 50 фоизи ҳисобидан келиб чиққан ҳолда дарсликлар ва ўқув қуроллари харид қилиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |