13.26.
Пандемия даврида касалланиб вафот этган ходимларнинг оиласига
молиявий имкониятдан келиб чиқиб Иш берувчи ёки Касаба уюшмаси қўмитаси
маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам ажратилади.
13.27.
Ҳукумат ёки Махсус комиссия томонидан карантин эълон қилинганда
ходимга қисман ҳақ тўланган ҳолда Иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишув
орқали белгиланган муддатга таътил тақдим этилади. Бунда ходимга Ўзбекистон
Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини _____
бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади.
13.28.
Короновирус пандемияси даврида ходимнинг асосий меҳнат таътилини
олиш ҳуқуқини берувчи иш стажини ҳисоблашда иш ҳақи сақланмаган таътилда
бўлган давр ҳам инобатга олинади.
ХIV. МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ, ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ-
СОҒЛОМЛАШТИРИШ ИШЛАРИ
14.1.
Иш берувчи:
14.1.1.
Касаба уюшмаси қўмитасига ўз балансида турган ёки ўзи ижарага
олган бинолар, хоналар, иншоотлар ва бошқа объектларни, шунингдек дам олишни
ташкил этиш, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари билан маданий-маърифий,
жисмоний тарбия ва соғломлаштириш ишларини олиб бориш учун зарур бўлган
масканларни, болалар оромгоҳлари ва бошқа соғломлаштириш оромгоҳларини бепул
фойдаланиш учун бериш;
14.1.2.
Ҳар ойда Меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг _____ фоизи
миқдоридаги маблағни маданий-маърифий, жисмоний тарбия-спорт тадбирлари,
республика ҳудудидаги тарихий қадамжоларга саёҳатлар ташкил этиш, концертлар,
театрларга чипталар ва истироҳат боғларига таклифномалар харид қилиш, моддий
ёрдам кўрсатиш, рағбатлантириш, Касаба уюшмаси қўмитасининг штатдаги
ходимларига қўшимча ҳақ тўлаш ва бошқа мақсадлар учун Касаба уюшмаси
қўмитаси ҳисоб рақамига ўтказиш мажбуриятини олади. (Ўзбекистон Республикаси
«Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Қонунининг 18-моддаси).
Do'stlaringiz bilan baham: |