бошқа иш (лавозим) бериш мажбуриятини олади.
16.10.
Асосий ишидан озод этилмаган
Касаба уюшмаси қўмитаси раисига
Ташкилот ҳисобидан ҳар ойда _______ миқдорда қўшимча ҳақ тўланади.
16.11.
Халқаро меҳнат ташкилотининг «Корхоналарда меҳнаткашлар
вакилларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга
бериладиган имкониятлар
тўғрисида»ги 135-сон Конвенциясига, шунингдек Ўзбекистон
Республикаси Адлия
вазирлигида 1995 йил 18 декабрда 196-рақам билан рўхатга олинган «Меҳнат
муҳофазаси бўйича вакил ҳақида Низом»нинг 12-бандига биноан ходимларнинг
қуйидаги
тоифалари мазкур Шартнома мақсадларида
меҳнаткашлар вакиллари
деб эътироф этилади:
а) сайлаб қўйиладиган касаба уюшмаси органлари аъзолари;
б) меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича
вакиллар;
в) меҳнат низолари комиссияси аъзолари;
г) _________________________________;
д) _________________________________.
16.12.
Ишлаб чиқаришдаги асосий ишидан озод қилинмаган
ходимлар
вакилларига меҳнат жамоасининг манфаатларини кўзлаб жамоатчилик
вазифаларини бажариши учун ҳар ҳафталик иш вақтининг 30 фоизидан кам бўлмаган
вақт, шунингдек касаба уюшмасининг йўналиши бўйича қисқа муддатли ўқиши учун
ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда вақт берилади.
16.13.
Иш берувчи асосий ишидан озод қилинмаган
ходимлар
вакилларининг юқори касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан ташкил этилаётган
ўқувлар, маданий-маърифий ва спорт йўналишидаги тадбирларда иштирок этишлари
билан боғлиқ қисқа муддатли (_____ ҳафтагача) хизмат сафари харажатларини
(бориш ва
келиш, суткалик харажатлар, меҳмонхонада яшаш ва ҳ.к.)
Ташкилот
ҳисобидан қоплаш мажбуриятини олади.
Do'stlaringiz bilan baham: