Шартномани имзолаган тарафлар комиссия йиғилишида унинг бажарилишини
таъминламаётган масъуллар ҳисоботини эшитиш масаласини қўйиш ҳуқуқига эга.
17.11.
Шартнома имзоланган кунидан бир ойдан кечиктирилмаган муддатда
Ташкилотнинг кўп тиражли газетасида чоп этилади, брошюра кўринишида ______
нусхада чиқарилади. Шартноманинг бир нусхаси ходимлар учун кўринарли жойга
осиб қўйилади, шунингдек ходимлар Шартнома матни ва иловалари билан
Ташкилотнинг ходимлар бўлимида, меҳнат муҳофазаси, иш ҳақи ва юридик
бўлимларида ҳамда Касаба уюшмаси қўмитасида танишишлари мумкин.
17.12.
Шартноманинг амал қилиш даврида ёки амал қилиш муддатини
узайтириш даврида киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар қўшимча келишув
кўринишида бўлган алоҳида ҳужжатлар билан расмийлаштирилади ва мазкур
Шартноманинг ажралмас қисми бўлиб хисобланади.
17.13.
Шартноманинг иловалари унинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади.
XVIII.
ЖАМОА ШАРТНОМАСИ МАЖБУРИЯТЛАРИНИНГ
БУЗИЛИШИ ЁКИ УЛАРНИ БАЖАРМАСЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
18.1.
Иш берувчи ушбу Шартнома шартларини бузувчи қарор қабул қилган
тақдирда, Касаба уюшмаси қўмитаси ушбу қоидабузарликларни бартараф этиш
тўғрисида тақдимнома киритишга ҳақли, бу тақдимнома бир ҳафталик муддатда
кўриб чиқилади. Иш берувчи Касаба уюшмаси қўмитасининг ушбу талабларини
қаноатлантиришни рад қилган ёки белгиланган муддатда келишувга эришилмаган
тақдирда, келишмовчиликлар қонунчиликка мувофиқ кўриб чиқилади. Ўзбекистон
Республикаси «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Қонунининг 46-моддаси).
18.2.
Шартнома мажбуриятларининг бузилишида ёки бажарилмаслигида
айбдор бўлган мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларида
ҳамда мазкур Шартномада белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
49
Do'stlaringiz bilan baham: |