Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси)да маъқулланган
Вақтинчалик нормаларнинг амал қилиш муддати Иш берувчи
Download 0.5 Mb.
|
JSH-maketi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шартнома
5.15. Вақтинчалик нормаларнинг амал қилиш муддати Иш берувчи томонидан Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда узайтирилиши мумкин.
5.16. Иш берувчи Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 280, 281, 286-моддаларининг тегишли қисмларида назарда тутилган кафолатли тўловлар, кафолатли қўшимча тўловлар, компенсация тўловларидан ташқари жамоа келишувлари ва мазкур Шартнома билан белгиланган бошқа кафолатли тўловларни, кафолатли қўшимча тўловларни, компенсация тўловларини ҳам тўлаши шарт. 5.17. Иш берувчи қуйидаги кафолатли қўшимча тўловларни амалга ошириши шарт: а) иш берувчига ва ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бекор туриб қолиш чоғида бундай бекор туриб қолиш давом этган вақтга мутаносиб равишда ҳисобланган, тариф ставкасининг (маошнинг) қисмини тўлаши; камида учдан икки б) иш берувчига ва ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ходим томонидан меҳнат нормалари, меҳнат (лавозим) мажбуриятлари бажарилмаганда ходимнинг амалда ишлаб берган вақтига мутаносиб равишда ҳисобланган тариф ставкасининг (маошнинг) қисмини сақлаб қолиши. камида учдан икки Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 281-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган кафолатли қўшимча тўловлардан ташқари иш берувчи ходимларга иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинадиган ички ҳужжатларда белгиланган бошқа кафолатли қўшимча тўловларни амалга ошириши шарт. 5.18. Хизмат сафарига юборилган тақдирда иш берувчи ходимга қуйидагиларни қоплаши шарт: йўлкира харажатлари; турар жой ижараси харажатлари; доимий яшаш жойидан ташқарида яшаш билан боғлиқ қўшимча харажатлар (суткалик); ходим томонидан иш берувчининг рухсати ёки розилиги билан қилинган бошқа харажатлар.12 Бунда:: а) йўл ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда хизмат сафари йўлкирасига ҳақ тўлаш ҳар бир километрга базавий ҳисоблаш миқдорининг ________ фоизи миқдорида камида 0,1 амалга оширилади; б) кундалик харажатлар учун ҳақ базавий ҳисоблаш миқдорининг _________ баробаридан кам бўлмаган миқдорда белгиланади; в) меҳмонхона харажатларининг бир кунлик қоплаш миқдори базавий ҳисоблаш миқдоринииг ________ баробаридан ошмаслиги лозим; г) турар жойда яшаганлиги бўйича харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳар бир сутка учун белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ______ фоизи миқдорида қопланади. 5.19. Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги хизмат сафарлари учун тўланадиган компенсациялар (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2015 йил 19 ноябрда 2730-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2015 йил 19 октябрдаги 92-сон буйруғи билан тасдиқланган) “Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги Низом”га биноан амалга оширилади. 5.20. Кўчиб юриш хусусиятига эга иш учун устама қуйидаги миқдорларда белгиланади: олис объектларда бўлиш кунларида - ҳар бир тўлиқ ишланган иш куни (смена) учун ходим кунлик ставкасининг _______ фоизигача; объект жойлашган ерга бориш ва орқага қайтиш кунларида -ходимнинг кунлик тариф ставкасининг _________ баравари миқдорида. 5.21. Дала шароитларидаги иш учун дала нафақаси қуйидаги миқдорларда тўланади: бевосита дала ишлари ўтказиладиган объектларда, ташкилотнинг даладаги базавий шаҳарчасидан ташқарида ишлаганда - кунлик меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг _______ фоизи; камида 7 ташкилотларнинг даладаги базавий шаҳарчаларида бажариладиган иш учун - кунлик меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг ____________ фоизи; камида 2 Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling