Меҳнат кодекси умумий қисм I боб. Асосий қоидалар


-модда. Иш берувчиларнинг корхонадаги вакиллиги


Download 176.89 Kb.
bet10/99
Sana13.05.2023
Hajmi176.89 Kb.
#1456740
TuriКодекс
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   99
Bog'liq
МЕҲНАТ КОДЕКСИ

27-модда. Иш берувчиларнинг корхонадаги вакиллиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Корхонада иш берувчи номидан вакилликни маъмуриятнинг мансабдор шахслари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатлар, уларнинг уставлари ёки низомлари асосида берилган ваколатлар доирасида амалга оширадилар.
(27-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
28-модда. Иш берувчиларнинг вакиллик органлари
Иш берувчилар уюшмаларга, ассоциацияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига бирлашишга ҳақлидир. Иш берувчиларнинг жамоат бирлашмалари ихтиёрий жамоат ташкилотлари сифатида тузилади ва иш олиб боради, уларнинг мақсади иқтисодиётни ва тадбиркорлик ташаббусини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида, касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа вакиллик органлари билан ўзаро муносабатларда корхоналар ва улар мулкдорларининг манфаатларини ифода этиш йўли билан ижтимоий шерикликни амалга ошириш, хўжалик ва меҳнатга оид муносабатлар соҳасида уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборатдир.
IV БОБ. ЖАМОА ШАРТНОМАЛАРИ ВА КЕЛИШУВЛАРИ
1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
29-модда. Жамоа шартномалари ва келишувларининг тушунчаси ва мақсади
Жамоа шартномаси — корхонада иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатдир.
Жамоа келишуви — муайян касб, тармоқ, ҳудуд ходимлари учун меҳнат шартлари, иш билан таъминлаш ва ижтимоий кафолатлар белгилаш борасидаги мажбуриятларни ўз ичига олувчи норматив ҳужжатдир.
Жамоа шартномалари ва келишувлари ходимлар билан иш берувчиларнинг меҳнатга оид муносабатларини шартнома асосида тартибга солишга ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини мувофиқлаштиришга ёрдам бериш мақсадида тузилади.
30-модда. Жамоа шартномалари ва келишувлари тузишнинг асосий принциплари
Жамоа шартномалари ва келишувлари тузишнинг асосий принциплари қуйидагилардир:
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик нормаларига амал қилиш;
(30-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
тарафлар вакилларининг ваколатлилиги;
тарафларнинг тенг ҳуқуқлилиги;
жамоа шартномалари, келишувлари мазмунини ташкил этувчи масалаларни танлаш ва муҳокама эркинлиги;
мажбуриятлар олишнинг ихтиёрийлиги;
олинаётган мажбуриятларнинг ҳақиқатда бажарилишини таъминлаш;
текшириб боришнинг мунтазамлиги;
жавобгарликнинг муқаррарлиги.

Download 176.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling