Меҳнат шароитларини яхшилаш ва ишлаб чиқариш маданияти (5-маъруза)


Ходимнинг иш вақти сарфлари турларининг мазмуни ва ўзига хос хусусиятлари


Download 1.1 Mb.
bet3/5
Sana13.11.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1769993
1   2   3   4   5
Bog'liq
4 mavzyga

Ходимнинг иш вақти сарфлари турларининг мазмуни ва ўзига хос хусусиятлари

  • Тайёргарлик – якунловчи вақт кўпроқ якка ва майда серияли ишлаб чиқариш типларига тегишлидир. Бундай вақтнинг нормаланадиган вақтдаги солиштирма улуши битталик (якка) ишлаб чиқариш типида иш вақти сарфининг 12-15 фоизини ташкил этади. Тайёргарлик – якунловчи вақтнинг характерли жиҳати шундаки, у бир партия буюмга фақат бир марта – топшириқни бажариш бошланишидан олдин ва бажариб бўлгандан кейин сарфланади. Катта серияли ишлаб чиқариш типида тайёргарлик – якунловчи иш вақти сарфининг миқдори иш вақти сарфининг 3-5 фоизини ташкил этади. Кўплаб оммавий ишлаб чиқариш типида эса жиҳозлар узоқ вақтга бир хилдаги ишни бажариш учун биркитиб қўйилганлиги ҳамда уларни ростлаш (наладка қилиш) иш кунлари (сменалар) орасидаги танаффус вақтига ва учинчи сменага кўчирилганлиги сабабли бу ерда тайёргарлик-якунловчи вақт бор-йуғи 1,0-1,5 фоизни ташкил қилади, қолган жуда оз қисми иш жойига хизмат кўрсатишга сарфланадиган вақт ҳисобидан қопланади.
  • Тайёргарлик – якунловчи иш вақти сарфининг ўзига хос хусусиятларидан яна бири, унинг миқдори бажарилган ишнинг, кўрсатилган хизматнинг ҳажмига боғлиқ эмас. Шунинг учун ҳам кўп вақт давомида ҳадеб бир хил иш ёки хизмат тури қайтарилаверса, ҳар бир ишлаб чиқарилган маҳсулотга ёки кўрсатилган хизмат турига тўғри келадиган тайёргарлик–якунловчи иш вақтининг миқдори жуда ҳам кам ва сезиларли даражада бўлмайди. Бундай шароитда меҳнат нормасини ҳисоблаш жараёнида тайёргарлик ва якунловчи иш вақти сарфи, одатда, ҳисобга олинмайди.

Ходимнинг иш вақти сарфлари турларининг мазмуни ва ўзига хос хусусиятлари

  • Оператив (ОП) вақт деб, берилган операциянинг технология жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган ҳамма элементларини бевосита бажариш учун сарфланадаиган вақтга айтилади. Ишлаб чиқариладиган маҳсулот буюми янгиланган сари оператив вақт ҳам янгиланади ва ҳар сафар такрорланади, ҳамда асосий (технологик) ва ёрдамчи вақтга бўлинади.
  • Асосий оператив (ОП), яъни технологик иш вақти деб меҳнат предметини тубдан ўзгартиришга, унга бошқа сифат беришга бевосита сарф қилинган вақтга айтилади. Технологик иш жараёнига сарфланган вақт ичида меҳнат предметига ишлов берилиши натижасида унинг ташқи кўриниши, шакли, ҳажми, ҳолати, хусусияти ва ҳ.к.лар ўзгариб кетади. Асосий (технологик) вақт ичидаги иш қўл билан, машина аралаш қўл билан, машина ва аппаратлар билан бажарилиши мумкин.
  • Ёрдамчи (ОП ёр) иш вақти – бу, ишчи асосий ишни бажариш учун қиладиган ҳаракатларга ҳар бир дона ёки маълум бир миқдордаги маҳсулотни тайёрлаш учун ҳар сафар такрорланадиган ҳаракатларга кетадиган вақтдир. Ёрдамчи иш вақти сарфланадиган ишлар, хизматлар кўпинча қўл кучи билан, айрим ҳолларда машина-аралаш-қўл билан бажарилади.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling