Меҳнат шароитларини яхшилаш ва ишлаб чиқариш маданияти (5-маъруза)


Ходимнинг иш вақти сарфлари турларининг мазмуни ва ўзига хос хусусиятлари


Download 1.1 Mb.
bet5/5
Sana13.11.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1769993
1   2   3   4   5
Bog'liq
4 mavzyga

Ходимнинг иш вақти сарфлари турларининг мазмуни ва ўзига хос хусусиятлари

  • Дам олиш ва шахсий эҳтиёжлар учун сарфланадиган танаффус вақтлари (ТД шах.эх) вақт нормасини белгилашда муҳим роль ўйнайди. Ишлаб чиқариш гимнастикаси ҳам дам олиш танаффусига киради. Дам олиш вақтининг қанчалик давом этиши меҳнат шароитига боғлиқ.
  • Меҳнат интизоми бузилганлиги туфайли иш куни (смена) давомида танаффус (ИТ) бўлиб қолиши мумкин. Меҳнат интизоми бузилганлиги туфайли ишдаги танаффус вақтини ажратиб кўрсатишдан мақсад шуки, корхоналарда ишни ўз вақтида бошламаслик, гап сотиб ўтириш, иш жойини ташлаб қўйиб, бекор юриш, тушлик овқатга вақтли чиқиш ва ундан кечикиб келиш, ишни барвақт тугатиш ва ҳ.к. сабаблар натижасида жуда кўп вақт зое кетишига раҳбар, жамоатчилик, жамоанинг ҳар бир аъзоси эътиборини жалб қилишдир. Бу хилдаги танаффусларга норма белгиланмайди, буларни таҳлил этиш эса меҳнат интизомини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Иш вақти сарфини кузатиш тўғрисида тушунча

Меҳнатни ташкил этиш ва нормалаш соҳасидаги амалий ишда бевосита иш ёки хизмат кўрсатиш жойида, иш вақтини ўрганиш-кузатиш муҳим аҳамиятга эга. Ишлаб чиқариш илғорларини кузатиш энг оқилона меҳнат усуллари ва услубларини танлаб олишга, қолоқлар ва меҳнат нормасини бажармаётган ходимлар ишини ўрганиш эса иш вақти исроф бўлаётганинг сабабларини аниқлашга ёрдам беради.

Иш вақти сарфини кузатиш тўғрисида тушунча

Иш вақти сарфларини кузатишдан асосий мақсад қуйидагилардир:

  • айрим ишларни, хизматларни бажариш учун ҳақиқатда сарфланадиган иш вақти миқдорини ўрганиш, ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш билан банд бўлган ходимлар томонидан қўлланиладиган илғор усул ва услубларни излаб топиш, ўрганиш, таҳлил этиш ва уларни амалиётга жорий қилиш;
  • самарали ишлашнинг ёки хизмат кўрсатишнинг энг яхши усул, услубларини, тартибларини, шунингдек, иш вақтидан унумсиз фойдаланиш сабабларини аниқлаш;
  • ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш корхоналарида ички меҳнат тақсимоти, иш жойига хизмат кўрсатишда меҳнатни ташкил этиш ва уни режалаштириш учун зарур ва етарли миқдорда маълумотлар олиш;
  • ишлаб чиқаришда, хизматлар кўрсатишда иш вақтининг зое кетиш сабабларини ва меҳнат самарадорлигини ошириш имкониятларини аниқлаш;
  • меҳнат нормаларини бажарганлик ёки бажармаслик сабабларини аниқлаш;
  • иш вақтидан самарали фойдаланиш ва меҳнат самарадорлигини ошириш имкониятларини аниқлаш ва ҳ.к.лар.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling