Меҳнат шароитларини яхшилаш ва ишлаб чиқариш маданияти (5-маъруза)


Иш вақти сарфи ва унинг туркумланиши


Download 1.1 Mb.
bet2/5
Sana13.11.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1769993
1   2   3   4   5
Bog'liq
4 mavzyga

Иш вақти сарфи ва унинг туркумланиши

  • Ходим ишлаб чиқариш интизомини бузганлиги туфайли жиҳозлар ишида танаффус содир бўлишига унинг ишга кечикиб келиши, смена охирида ишдан барвақт кетиши, тушлик овқатга олдинроқ кетиб, кечикиб келиши, сменада иш кетаётган пайтда устанинг ёки бригадирнинг рухсатисиз иш жойидан узоқлашиши, нормада кўрсатилганидан ортиқ дам олиб ўтириши ва ҳ.к.лар киради.
  • Нормалаштириладиган иш вақти сарфига норма билан белгиланган доирада топширилган ишни бажариш учун зарур бўлган вақт киради. Бунга тайёргарлик – якунловчи вақт, оператив вақт, иш жойига хизмат кўрсатиш вақти, дам олиш ва шахсий эҳтиёжларга сарфланадиган вақт, ишлаб чиқариш технологияси ва уни ташкил қилиш ишлари билан боғлиқ бўлган танаффус вақтлари киради. Бу сарфлар вақт нормаси таркибига киритилади.
  • Нормалаштирлмайдиган иш вақти сарфига ижрочининг ёки жиҳознинг унумсиз, бўш туриб, зое кетган вақтлари киради. Демак, бундай сарфлар вақт нормаси таркибига киритилмаслиги турган гап.

Ходимнинг иш вақти сарфлари турларининг мазмуни ва ўзига хос хусусиятлари

Тайёргарлик – якунловчи (ТЯ) вақт деб, ишчи берилган топшириқни бажариш учун ўзини ва ишлаб чиқариш воситаларини тайёрлашга, шунингдек, уни якунлаш билан боғлиқ бўлган ҳамма меҳнат ҳаракатларига кетган вақтга айтилади. Бу ҳаракатлар қуйидаги иш вақти сарфларини ўз ичига олади:

  • материал, хом ашё, асбоб-ускуна, мослама, иш вазифаси (наряди) техникавий ҳужжатлари ва чизмаларни олиш;
  • иш билан, технологик ҳужжатлар билан танишиш, чизмаларни ўқиб, кўздан кечириш;
  • асбоб ва мосламаларни тўғри жойлаштириш, жиҳозларни ростлаш;
  • асбоб-ускуна ва мосламаларни дастгоҳдан олиб қўйиш;
  • тайёр маҳсулотни сифатини текширувчи бўлимга топшириш;
  • асбоб - ускуналарни, мосламаларни, технологик ҳужжатларни ва ортиб қолган материалларни, хом ашёларни қайтариб топшириш ва бу ҳақдаги керакли ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштириш;
  • режалаштирилган ишни ёки хизмат кўрсатишни қай тартибда ва услубда бажариш тўғрисида кўрсатма олиш;
  • жиҳозларни қисмларга ажратиш ва йиғиш;

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling