Меҳнат унумдорлиги ва иш ҳақи
Мехнат мотивацияси инсоннинг ўз манфаати йўлида меҳнат қилишга бўлган ички иштиёқидир
Download 98.45 Kb.
|
Untitled
Мехнат мотивацияси инсоннинг ўз манфаати йўлида меҳнат қилишга бўлган ички иштиёқидир.
Уни юзага чикариш воситаси меҳнат стимули ҳисобланади. Меҳнат стимули бу меҳнат билан пул топиш ва ҳаётий эҳтиёжлар учун зарур бўлган ноз-неъматларга эга бўлишга интилишни ифода этади. Стимул амалда меҳнатни рағбатлантириш орқали унга ҳизиҳиш уйғотади. Иқтисодий стимул меҳнат натижасига қараб иш ҳақи олинганда, маънавий стимул меҳнат туфайли эл ўртасида обрў топганда юзага келади. Меҳнат стимули меҳнат унумдорлигини оширишга хйзмат қилади. 5.Ишсизлик Меҳнатга талаб билан унинг таклифи мутаносиб бўлмаганда ишсизлик ҳодисаси пайдо бўлади. Ишсизлик умуман ишламаслик эмас, балки ишлашга муҳтож бўла туриб, иш топа олмаслик. Аҳолининг мехнатга қобилиятсиз қисми (ёш болалар, кексалар, ногиронлар) ишламаслиги табиий. Шунингдек, меҳнатга қобили- яти бўла туриб ишлашга зарурат бўлмаганидан ишламай юриш ҳам ишсизлик эмас, албатта. Хўш, бўлмаса ишсизлик нима? Ишсизлик ишлашга бўлган талабнинг қондирилмай қолишидир. Меҳнат ёшидаги (16—59 ёшдагилар) кишилардан маълум қисмининг ишлашга бўлган талаби қондирилмайди, яъни улар ишга жойлаша олмайдилар ва ишсизларни ташкил этадилар. Ишсизликнинг сабаби меҳнатга бўлган бозор талабининг ўзгариб туришидир. Бу уз навбатида товарлар ва хизматларга бўлган талабнинг ўзгаришидан келиб чиқади. Техника тараҳқиёти, машиналарни кўплаб ишлатиш иш кучига бўлган талабни қисқартиради, меҳнат унумдорлигини ошириб, озчилик меҳнати билан кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайди. Иқтисодиёт бир текисда ўсмайди, албатта. Иқтисодий турғунлик ва тушкунлик даврида мсҳнатга талаб камаяди, бу эса ишлаб чиқаришнинг ўзидаги қисқариш билан изоҳланади. Иш ҳақи ошиб кетганда ҳам иш жойи қисқаради, чунки, масалан, 10 киши оладиган иш ҳақи 8 кишига берилса, 2 киши ишсиз қолади. Иш ҳақи меҳнат нархи бўлар экан, унинг ошиб кетиши меҳнатга талабни қисқартиради. Ишлаб чиқариш таркиби ўзгарганида эски тармоқлар қисқариб, янгилари ривож топади, шунта биноан эски касбларга талаб қисқарса, янгисига талаб ортади. Лекин бу ўзгаришлар миқдоран мос келмай қолади. Масалан, эски касбга талаб 40 фоиз қисқарса, янги касбга талаб 25 фоиз ортади. Янги касбни эгалаб улгурганлар ишга жойлашади, улгурмаганлар ишсиз қолади. Меҳнатга талабнинг мавсумий ўзгариши иш билан банд бўлганларнинг ишсиз қолишини билдиради. Масалан, қуруқчилик фаслларида қурувчилар меҳнатига талаб ошади, ёгин-сочин мав- сумида талаб қисқариб, қурувчиларнинг бир қисми ишсиз қолади. Эски ишдан бўшагач, янги ишга жойлашгунча ҳам кишилар ишсиз бўлиши мумкин. Нормал даражадаги ишсизлик иқтисодиёт учун табиий ҳол, чунки иқтисодиёт учун меҳнат захираси керак. Хом ашё, ёқилғи, ҳар хил материаллар захираси қанчалик керак бўлса, меҳнат за? хираси ҳам шунчалик зарур — уни ишсизлар ташкил этади. Меҳнатга талаб ошган кезларда бу талаб ишсизлар ҳисобидан қон- дирилади. Янги ерлар ўзлаштирилганда уларга керак юмушчилар ишсизлар сафидан олинади ва ҳоказо. Download 98.45 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling