Меҳнат унумдорлиги ва иш ҳақи


Download 98.45 Kb.
bet1/3
Sana30.04.2023
Hajmi98.45 Kb.
#1413934
  1   2   3
Bog'liq
Untitled




Меҳнат унумдорлиги ва иш ҳақи
Кўрсаткичларни таҳлил этсак иш ҳақи 25 фоиз ошгани ҳолда, унумдорлик 50 фоиз ортганини кўрамиз. Натижада маҳсулот бир- лигига кетган иш ҳақи сарфи 20 фоиз қисҳарган, бу эса фойдани кўпайтирган.
Иш ҳақи харажатлар воситасида фойдага таъсир этиш орқали мехнатга талабни узгартиради.
Иш ҳақи билан меҳнатга талабнинг ўзгариши ўртасидаги боғлиқликни кўриб ўтайлик (1-расм). Расмда кўриб турибмизки, соатбай иш ҳақи 50 сўм бўлганда ишлаш учун 500 киши талаб қилинган, мсҳнат арзонлашиб, соатбай ҳак 20 сўмга тушганда меҳнатга талаб ортиб, жами 700 кишидан иборат бўл- ган. Иш ҳақининг қисқари- ши меҳнатга талабни ошир- ган. Бу ҳам талаб қонуни- ни тасдиқлайди.

  1. Меҳнат таклифи

Меҳнат бозоридаги таклиф ҳам нархга нисбатан эластик бўлади, иш ҳақи ошса, меҳнат таклифи кўпаяди, камайса таклиф қисқаради. Аммо меҳнатни тирик одам таклиф этганидан, таклиф меҳнат аҳлининг нимани афзал кўришига ҳам боғлиқ. Турмуш даражаси паст бўлиб, моддий муҳтожлик шароитида кўп ишлаб, кўп пул топишга интилиш устунлик қилади. Моддий тўкинчилик ва юқори турмуш даражаси муҳайе шароитларда оз ишлаб яхши яшаш мумкин бўлганидан, қўшимча пул топишга нисбатан дам олиш афзал кўрилади. Натижада иш вақти қисқариб, бўш вақт кўпайиши мумкин. Нимани афзал кўришга қараб меҳнатнинг так­лифи ўзгаради (2- расм).
Расмда соатбой иш ҳаҳининг 30, 50, 70 сўм бўлишига қараб меҳнат таклифи 300, 500 ва 700 кишидан иборат бўлади. Бу меҳнат таклифининг меҳнат нархига нисбатан эластиклигини кўрсатади.
Мехнат бозорида ҳам талаб-таклиф ўйини мавжуд. Улар тенглашганда мувозанат ҳосил бўлади. Бу мувозанат маълум иш ҳақи миқдори даражасида пайдо бўлади. Буни яққол тасаввур этиш учун 1- ва 2- расмдаги чизмалардан ягона чизма ҳосил этамиз (3- расм).
Расмда талаб чизиғи АВ таклиф чизиғи ДS билан М нуктасида кесишган. Бу нуқта мувозанат бўлиб, талаб билан таклиф миқдоран тенглашганини билдиради. Иш ҳаҳи 50 сўм бўлганда фирма- нинг 500 киши меҳнатига талаби қондирилади, иш ҳидирган 500 киши ишга жойлашади, демак, иш кучининг бундан ортиғи керак бўлмайди.
Талаб ва таклиф мувозанатига иш ҳақидан ташҳари бошқа омиллар ҳам таъсир этади. Техника тараққиёти меҳнат унумдорлигини ошириб, иш кучига талабни ҳисқартиради. Иқтисодий турғунлик ёки танглик юз берганда иш ўринлари қискаради, меҳнатга талаб камаяди.
Янги технологиянинг жорий этилиши малакали иш кучига талабни ошириб юборади. Ишлаб чиқариш таркиби ўзгарса, касбларга бўлган талаб нисбатлари ҳам ўзгаради. Масалан, қишлоқ хўжалиги ишчиларига талаб қисқарган ҳолда, саноатда, қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги янги касбларга талаб ошади.
Меҳнатга талаб мавсумий равишда ҳам ўзгариб туради. Маса лан, йиғим-терим ски курорт-саёхат мавсуми тугагач иш ҳақи қанчалик пасаймасин, шу соҳадаги меҳнатга талаб ошмайди, чунки бу меҳнатнинг нафлиги тугалланиб, керак бўлмай колади.
Шундай меҳнат турлари мавжудки, уларга махсус қобилият талаб қилииади. Оғир жисмоний ишни соғлом ва бақувват одам бажара олади. Санъат, адабиёт, фан, конструкторлик алоҳида истеъдод талаб этади, Шундай касблар борки, улар махсус билим, пухта тайёргарлик, катта тажриба талаб қилади. Масалан, Гер- манияда мустақил ишловчи шифокор бўлиш учун олий маълумот олгач, яна 10-12 йил тайёргарлик кўриш лозим.
Меҳнатнинг таклифи иш ҳақидан ташқари ишнинг қизиқарли бўлишига, ундан обрў топиш, қўшимча имтиёз олиш, юқори ман- сабга эришиш имкони, ишсиз қолиш хавфининг йўклиги, меҳнат шароитининг соғлом булишига, шунингдек ишхонадан арзон кре­дит (қарз) олиш имконига ва бошқаларга ҳам боғлиқ бўлади.
Меҳнатнинг таклифига нуфус ҳам таъсир этади. Аҳоли тез ўсиб меҳнат ёшига етган аҳоли ҳанча кўп бўлса, меҳнат таклифи ҳам шунча кўпаяди. Ўзбекистонда 1995 йил меҳнат ёшига етганлар жами аҳолининг 49,3 фоизини ташкил этди. Шунга кўра меҳнат таклифи ҳам кўп бўлди. 1995 йилдан бошлаб Ўзбекистонда аҳоли ўсишининг секинлашуви тахминан 2015 йилдан бошлаб меҳнат таклифини қисқаришга олиб келади. Аммо, шу даврга келиб меҳнатга талаб ҳам кескин қисқариши мумкин, чунки техника шиддат билан ўсади. Демак, меҳнат таклифи нарх таъсирида элас­тик бўлса, бошқа омиллар таъсирида бу ҳолат бузилиб, таклиф ноэластик бўлиши мумкин.
Меҳнат натижаси инсоннинг фаоллигига боғлиқ. Ўз навбатида фаоллик меҳнат мотивациясидан (меҳнатга интилишдан) келиб чиқади.

Download 98.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling