Меҳнат унумдорлиги ва иш ҳақи


Ишсизлик шакллари. Ишсизлик даражаси


Download 98.45 Kb.
bet3/3
Sana30.04.2023
Hajmi98.45 Kb.
#1413934
1   2   3
Bog'liq
Untitled

6.Ишсизлик шакллари. Ишсизлик даражаси
Ишсизликнинг кўринишлари турлича. Унинг асосий турларййи кўриб чиқамиз.
Фрикцион ишсизлик вақтинча ишсизлик бўлиб, иш жойини алмаштириш пайтида юз беради, эски ишдан кетиб, янги йшга ўтгунча ишсизлик юз беради.
Таркибий ишсизлик ишлаб чиқариш таркиби ўзгарган чоғда вужудга келади. Бунда янги соҳалар ривожланиб, эски соҳалар қисқаради, эски соҳаларда ишлаб келганлар янги соҳага керак касбни дарҳол ўзлаштира олмайдилар, касб ўэгариши мобайнида ишсиз қоладилар.
Мавсумий ишсизлик. Мавсумий ишда банд бўлганларнинг мавсум тугагач ишсиз қолиши. Бу ишсизлик қишлоқ хўжалиги, қури- лиш ва курорт соҳаларига хос.
Яширин ишсизлик расман иш билан банд бўлганларнинг фаҳат қисман ишлаши, яъни тўлиқ ишламай ту риши. Унга қисқартирилган иш куни ёки қисқа иш ҳафтасига ўттанлар, иш йўқлигидан ҳақ берилмайдиган таътилга чикқанлар киради.
Умумий ишсизлик товарлар ва хизматларнинг бозори касод бўлиши натижасида уларни ишлаб чиқарганлар меҳнатига талабнинг қисқариб кетиши билан пайдо бўлади. Бу ишсизлик одатда, иқтисодий танглик шароитида юз беради.
Ишсизликнинг ҳам ўз ўлчами бор. Бу — ишсизлик даражаси деб аталади. Ишсизлик даражаси ишга лаёқатли кишиларнинг қандай қисми ишсиз қолганини билдиради в а қуйидаги формула билан ҳисобланади:

Бунда Ук — ишсизлик даражаси, N — ишсизлар сони, Q — меҳнатга лаёқатли ахоли сони.
Масалан, мамлакатда ишга яроқли фаол аҳоли 12 миллион киши бўлгани ҳолда улардан 0,6 миллион киши ишсиз. Шу ни ҳисобга олсак:

Демак, ишсизлик даражаси 5 фоиз бўлган. Агар бу кўрсаткич 7 фоизга етса, ишсизлик даражаси ошган, 4 фоизга тушса, ҳисқарган бўлади.


Ишсизлик муддати кўрсаткичи ҳам бор. Бу кўрсаткич ишсиз­ликнинг давомийлигини билдиради. Бу жиҳатдан қисҳа муддатли ва узоқ муддатли ишсизлик бор. Уларнинг нисбати иқтисодий ҳолатга боғлиҳ.
Иқтисодий юксалиш кезларида иш билан тўла бандлик вужудга келади, аммо бу ҳамма меҳнатга лаёқатли кишиларнинг юз фоиз ишлашини билдирмайди. Кўп мамлакатларда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 97—98 фоизи ишласа, тўлиқ бандлик бор деб ҳисобланади.
Ишсизлик оқибатларини бир йўналишда баҳолаб бўлмайди. Унинг ҳам ижобий, ҳам салбий томонлари бор. Ишсизлик хавфи кишиларни яхши ишлашга, меҳнат интизомини бузмасликка, меҳнат унумдорлигини оширишга, иш сифатини яхшилашга, ўз фирмасини эъзозлашга, ўз иш жойининг қадрига етишга ундайди. Ишсизлик бекор юрганларни ўз устида ишлашга, билим ва мала- касини оширишга, янги касбларни қунт билан эгаллашга чорлайди. У иш кучининг эркин кўчиб туриши орҳали керакли соҳалар ва корхоналарга жойлашувига кўмаклашади, чунки ишсизлар бошқа корхонага ёки бошқа ерга кўчиб бориб ишлашга мойил бўлади. Бу билан меҳнат ресурсы бозор талабига биноан таксим- ланиб, иқтисодий ўсишга йўл очади. Ишсизликнинг салбий то­монлари шундаки, меҳнат ресурсининг бир қисми бекор ҳолиб, маҳсулот ва хизматларни яратишда қатнашмайди. Узоқ вақт мо- байнида ишсиз юриш касбий малака ва тажрибани йўқотишга олиб келади. Ишсизларни боқиш ташвиши ишлаётганлар зимма- сига тушади, чунки уларга нафақа тўлаш учун ишловчилар даромадидан кўпроқ солиҳ олишга тўғри келади. Ишсизлар оилала- рининг даромади пасайиб кетади, уларга тегадиган нафақа тирик- чиликка етмай қолади. Улар ўзларини камситилган ҳис этиб, ўз келажагига ишончни йўқотади.
Ишсизлик бозор иқтисодиёти учун муқаррар бўлса-да, барибир жамият учун номатлуб ҳодиса, шу боисдан ишсизликни қискартириш, ишсизларга ёрдам беришда давлат ҳам фаол қатнашади.


П9



Download 98.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling