Меҳнат ҳуқуқ бўйича 1 казус
Директорнинг халқ таълими бўлими мудирига келтирган шикояти мазмунини бирма-бир таҳлил қилинг
Download 22.09 Kb.
|
Мехнат казус
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишга тиклаш тартибини таҳлил қилинг. Иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш асосини ёритиб беринг. Жавоб
- Директорнинг халқ таълими бўлими мудирига келтирган шикояти мазмунини бирма-бир таҳлил қилинг.
Директорнинг халқ таълими бўлими мудирига келтирган шикояти мазмунини бирма-бир таҳлил қилинг.
П.Акбаров билан меҳнат муносабатларини бекор қилиш асослари ва тартибини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг тегишли нормасини ёртиш орқали таҳлил қилинг. Ишга тиклаш тартибини таҳлил қилинг. Иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш асосини ёритиб беринг. Жавоб: 1. Ўзаро яқин қариндошлар бир давлат корхонасида ишлаши мумкинми? Бу саволни таҳлил қилишда Вазирлар Маҳкамасининг 133-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг тегишли нормасидан фойдаланинг. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 121-моддасида ўзаро яқин қариндош ёки қуда томонидан қариндош бўлган шахсларнинг (ота-она, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотин, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) айнан битта давлат ташкилотида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорат остида бўлишига боғлиқ бўлса тақиқланади деб белгилаб қўйилган. Ўзбекистон тумани 23-умумтаълим мактабида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимига мактаб директори ўзининг қайнотаси П.Акбаровни тайинлаган бўлиб, ушбу ҳолат Ўзбекистон тумани 23-умумтаълим мактаби директори томонидан меҳнат кодексининг 121-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 133-сонли қарори талабларини қўпол равишда бузилиши деб ҳисоблайман. Чунки, Ўзбекистон тумани 23-умумтаълим мактаби директори томонидан меҳнат кодексининг 121-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 133-сонли қарори бир давлат ташкилотида ўзаро яқин қариндошларнинг яъни Ўзбекистон тумани 23-умумтаълим мактаби директорининг қайнотаси П.Акбаров мактабида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида айнан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунуви остида хизмат қилади. 1. Директорнинг халқ таълими бўлими мудирига келтирган шикояти мазмунини бирма-бир таҳлил қилинг. Ўзбекистон тумани 23-умумтаълим мактаби директори халқ таълими мудирига келтирган шикоятида биринчидан, мактабда Б.Усмоновнинг шахсий обрўйи етарли эмас. Иккинчидан, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари математик ҳисоб-китобларни пухта ўзлаштирган бўлиши лозимлиги. Б.Усмонов эса, аслида тарих фани мутахассиси бўлганлиги учун дарсларни тўғри тақсимлашда қийналаётганлиги. Учинчидан, директор сифатида у мактабда йўқ вақтларида фақат қайнотаси-ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари П.Акбаровга мактаб ички ишларини ишониб топшириши мумкинлигини билдирган бўлиб, мактаб директорининг бу шикоятда келтирган важлари асоссиз деб ҳисоблайман. Чунки, фуқаро Б.Усмонов 2021 йилдан буён Ўзбекистон тумани 23-умумтаълим мактабида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келган бўлиб, унга нисбатан мактаб директори ўз вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги юзасидан ўз ваколатидан келиб чиқиб бирор-бир интизомий жазо чораси қўллаганлигини важ сифатида ўзининг шикоят мазмунида акс эттирмаган. Шунингдек, Ўзбекистон тумани 23-умумтаълим мактабида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Б.Усмонов 2021,2022 йилларда дарсларни тўғри тақсимлаб келган. Б.Усмоновнинг мутахассислиги мактабида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлашига ҳеч қандай монелик қилмайди. Мактаб директори мактабда йўқ вақтларида мактаб ички ишларини ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Б.Усмоновга ишонмаса, бошқа ўринбосарига ишониб топшириши ҳам мумкин. Download 22.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling