3. П.Акбаров билан меҳнат муносабатларини бекор қилиш асослари ва тартибини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг тегишли нормасини ёртиш орқали таҳлил қилинг.
Ўзбекистон тумани 23-умумтаълим мактабида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган П.Акбаров илгари шу лавозимда ишлаб келган Б.Усмонов суд қарорига асосан қайта ишга тикланганлиги муносабати П.Акбаров билан иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга асос бўлади. Ўзбекистон Республикси меҳнат кодексининг 168-моддаси 1-қисми, 2-бандига асосан тузилган меҳнат шартномасининг тарафларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра бекор қилинади.
4. Ишга тиклаш тартибини таҳлил қилинг.
Фуқаро Б.Усмонов 2021 йилдан буён Ўзбекистон тумани 23-умумтаълим мактабида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келган. 2023 йил 14 мартда у билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси 2-қисми, 2-банди билан бекор қилинган. Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексининг 161-моддаси 2-қисми, 2-бандида техналогиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқариши билан боғлиқ бўлган ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) якка тартибдаги тадбиркор ходимлари сонининг ёки штатининг ўзгарганлиги деб белгиланган бўлиб, бу ҳолатда мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари штати қисқартирилишига йўл қўйилмаган.
Чунки, айнан шу лавозимга мактаб директори ўз қайнотаси билан меҳнат шартномаси расмийлаштирган ва унинг қайнотаси П.Акбаров мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганлиги ҳақида халқ таълими мудири номига ёзган шикоятида ҳам айтиб ўтган.
Шунингдек, иш берувчи ходим билан Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексининг 161-моддаси 2-қисми, 2-банди билан бекор қилишда юқори турувчи органнинг штатлар қисқартиришли ҳақида буйруғи мавжуд эмаслиги ҳамда ходим камида икки ой олдин огоҳлантириш кераклиги, агарда жамоа шартномасида касаба уюшмасининг розилиги олиниши белгиланган бўлса, касаба уюшмасининг розилиги олиниши керак. Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексининг 167-моддасида кўрсатилган имтиёзли ҳуқуқлар берилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |