Меҳнат ҳуқуқ бўйича 1 казус


Иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш асосини ёритиб беринг


Download 22.09 Kb.
bet4/4
Sana14.08.2023
Hajmi22.09 Kb.
#1666872
TuriКодекс
1   2   3   4
Bog'liq
Мехнат казус

5. Иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш асосини ёритиб беринг.
Иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини Ўзбекистон тумани 23-умумтаълим мактабида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Б.Усмонов билан бекор қилиш Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексининг 161-моддаси 2-қисми, 2-банди билан нотўғи тавсифланган.
Юқоридаги баён қилинган ҳолатлари инобатга олган ҳолда Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро суди томонидан Ўзбекистон тумани 23-умумтаълим мактаби директори мактабининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Б.Усмоновни ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруғи ғайриқонуний деб топилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексининг 174-моддаси меҳнат шартномасини қонунга хилоф равишда бекор қилишнинг ҳуқуқий оқибатлари келтирилган бўлиб, ўзи билан меҳнат шартномаси қонунга хилоф равишда бекор қилинган деб ҳисоблаган фуқаро Б.Усмонов мактаб директорининг у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни ғайриқонуний деб топиш ва уни илгари ишлаган лавозимига қайта ишга тиклаш ҳақида судга мурожаат қилган. Суднинг ҳал қилув қарори билан мазкур буйруқ ғайриқонуний деб топилган. Бундай ҳолда Б.Усмоновга тегишли бўлган моддий зарарни ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги талабларини қаноатлантириши шарт. Агарда меҳнат шартномасининг тарафлари ходимга моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилиш миқдори ҳақида келишувга эриша олмаган бўлса, иш берувчи ходимга шак-шубҳасиз тегадиган суммани тўлаши шарт. Меҳнат шартномаси қонунга хилоф равишда бекор қилинганида ходимга етказилган моддий зарарнинг ўрни қоплаш, мажбурий прогул вақти учун ҳақни мажбурий равишда тўлаш, меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги устидан шикоят қилиш билан боғлиқ қўшимча харажатларни компенсация қилиш, маънавий зиённи компенсация қилиш миқдори иш берувчининг ҳаракатларини баҳолашни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан белгиланади.
Download 22.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling