Меҳнат ва унга ҳАҚ ТЎлаш ҳисоби. Ходимлар билан бошқа операциялар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби


Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларнинг синтетик ҳисоби


Download 390.28 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/17
Sana03.12.2023
Hajmi390.28 Kb.
#1806685
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
МЕҲНАТ ВА УНГА ҲАҚ ТЎЛАШ ҲИСОБИ

Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларнинг синтетик ҳисоби. 
Корхона рўйхатида бўлган ва рўйхатда турмаган ходимларга меҳнатга ҳақ 
тўлаш (меҳнат ҳақининг ҳамма турлари, мукофотлар, ёрдам, ишлайдиган 
пенсия олувчиларга ҳисобланган пенсия ва бошқа тўловлар) бўйича жорий 
қарзлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги 
ҳисобварақларда амалга оширилади:
6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар”;
6720 “Депонентланган иш ҳақи”.
6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан 
ҳисоблашишлар”ҳисобварағининг кредит томонида меҳнат ҳақи, ижтимоий 
суғурта бўйича нафақалар, пенсиялар ва бошқа шу каби суммалар акс 
эттирилади. 6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан 
ҳисоблашишлар”ҳисобварағининг дебет томонида ҳисобланган меҳнат 
ҳақини тўлаш ва ундан ушланмалар акс эттирилади.
Ҳар йилги ва қўшимча таътил бўйича суммаларни ҳисоблашда ушбу 
суммалар меҳнат ҳақи жамғармасига жорий ойга тўғри келадиган таътил 
кунлари суммаси миқдорида киритилади. Таътилнинг бир қисми кейинги 
ойга ўтган ҳолларда, ушбу кунлар учун ходимларга тўланган суммалар 
жорий ойда берилган бўнак суммаси каби акс эттирилади ва 4290 
“Ходимларга берилган бошқа бўнаклар”ҳисобварағининг дебетида ва 5010 
“Миллий валютадаги пул маблағлари”ҳисобварағининг кредитида 
кўрсатилади.
6720 “Депонентланган иш ҳақи”ҳисобварағида ходимларнинг олинмаган иш 
ҳақи бўйича қарзлари акс эттирилади.
6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар” ва 6720 
“Депонентланган иш ҳақи”ҳисобварақлари бўйича аналитик ҳисоб 
корхонанинг ҳар бир ходими бўйича алоҳида юритилади.
Қуйида меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китобларни ҳаракати 
бўйича муоамалаларни бухгалтерия ҳисобида акс эттирилишини кўриб 
ўтамиз:
1) Капитал қўйилмалар соҳасида банд бўлган ходимларга меҳнат ҳақи 
ҳисобланди:
Д 0800 “Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар” 391


К 6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар”.
2) ТМЗларни тайёрлаш ва сотиб олиш муомалалари бўйича меҳнат ҳақи 
ҳисобланди:
Д 1000 “Материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар”, 1100 “Ўстиришдаги 
ва боқувдаги ҳайвонларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар” ва 2900 
“Товарларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар”
К 6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар”.
3) ТМЗларни тайёрлаш ва сотиб олиш муомалалари бўйича меҳнат ҳақи 
ҳисобланди (1510-ҳисобварақ қўлланилганда):
Д 1510 “Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш”
К 6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар”.
4) Асосий ишлаб чиқариш, ёрдамчи ишлаб чиқариш, умумишлаб чиқариш 
цехлари, яроқсиз маҳсулотни тўғирлаш ва хизмат кўрсатувчи хўжаликлар 
ишчиларига меҳнат ҳақи суммалари ҳисобланди:
Д 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” ва бошқа харажатларни ҳисобга олувчи 
ҳисобварақлар
К 6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар”.
5) Маҳсулот сотишда, бошқарув ва бошқа муомалаларда банд бўлган 
ходимларга меҳнат ҳақи ҳисобланди:
Д 9410 “Сотиш харажатлари”, 9420 “Маъмурий харажатлар” ва 9430 «Бошқа 
операцион харажатлар”
К 6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар”.
6) Келгуси давр харажатларига киритиладиган ишлар учун меҳнат ҳақи 
ҳисобланди (мавсумий тармоқларда ва бошқалар):
Д 3190 “Бошқа келгуси давр харажатлари”
К 6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар”.
7) Асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш жараёнлари бўйича ҳисобланган 
меҳнат ҳақи:
Д 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши”
К 6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар”.
8) Ортиқча тўланган суммалар (меҳнат ҳақи ва ҳоказолар) кассага 
қайтарилди:
Д 5010 “Миллий валютадаги пул маблағлари”
К 6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар”.
9) Табиий офатлар, ёнғинларни бартараф қилиш билан боғлиқ бўлган 
ишчиларга меҳнат ҳақи ҳисобланди:
Д 9720 “Фавқулоддаги зарарлар”
К 6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар”.
10) Ходимларга бир марталик мукофот ҳисобланди:
Д 9430 “Бошқа операцион харажатлар”
К 6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар”.
11) Маҳсулот, иш, хизматлар қиймати корхона ишчиларидан ушлаб қолинди:
Д 6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар” 392


К 4790 “Ходимларнинг бошқа қарзлари”.
12) Ходимларга ҳисобланган суммалар кассадан тўланди (меҳнат ҳақи, 
мукофотлар ва ҳоказо):
Д 6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар”
К 5010 “Миллий валютадаги пул маблағлари”.
13) Ҳисобдор шахсларнинг қайтармаган бўнак суммалари ушлаб қолинди:
Д 6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар”
К 4220 “Хизмат сафарларига берилган бўнаклар”, 4230 “Умумхўжалик 
харажатлари учун берилган бўнаклар”, 4290 “Ходимларга берилган бошқа 
бўнаклар”.
14) Акцияларга обуна бўйича мажбуриятлар қопланди:
Д 6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар”
К 4610 “Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи”.
15) Кредитга сотиб олинган товарлар учун ҳисоб-китоблар бўйича 
навбатдаги тўловлар ишчилардан ушлаб қолинди:
Д 6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар”
К 4710 “Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи”.
16) Айбдор ишчиларнинг меҳнат ҳақи суммасидан етказилган моддий 
зарарлар суммаси ушлаб қолинди:
Д 6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар”
К 4730 “Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи”.

Download 390.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling