Меҳнат ва унга ҳАҚ ТЎлаш ҳисоби. Ходимлар билан бошқа операциялар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби


Download 390.28 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/17
Sana03.12.2023
Hajmi390.28 Kb.
#1806685
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17
Bog'liq
МЕҲНАТ ВА УНГА ҲАҚ ТЎЛАШ ҲИСОБИ

1) Иш вақтидан ташқари ишлаш. Ходим учун белгиланган кундалик иш 
(смена) муддатидан ташқари ишлаш иш вақтидан ташқари иш деб 
ҳисобланади. Иш вақтидан ташқари ишлар ходимнинг розилиги билан 
қўлланиши мумкин. Иш сменасининг муддати ўн икки соатдан иборат 
бўлганда, шунингдек меҳнат шароити ўта оғир ва ўта зарарли ишларда иш 
вақтидан ташқари ишларга йўл қўйилмайди.
Иш вақтидан ташқари бажарилган иш учун компенсация ва ҳақ тўланади.
Иш вақтидан ташқари ишнинг муддати ҳар бир ходим учун сурункасига икки 
кун давомида тўрт соатдан (меҳнат шароити оғир ва зарарли ишларда - бир 
кунда икки соатдан) ва йилига 120 соатдан ортиқ бўлмаслиги лозим (ЎзР МК 
125 моддаси).
Иш берувчи ҳар бир ходимнинг ҳақиқатда ишлаган иш вақтини, шу 
жумладан иш вақтидан ташқари ишлаган вақтини ўз вақтида аниқ ҳисобга 
олиб бориши шарт.
Иш вақтидан ташқари иш учун қўшимча ҳақ,ишчиларнинг иш вақтидан 
ташқари ишлаганлар рўйхати белгиланган тартибда расмийлаширилган 
ҳолда, тўланади. Бу рўйхатга ҳам ишчилар-ишбайчилар ва ҳам ишчилар-
вақтбайчилар киритилади. Меъёрлаштирилмаган иш куни бўлган ходимларга 


одатда иш вақтидан ташқари вақтга қўшимча ҳақ тўланмайди. Иш вақтидан 
ташқари соатлар учун бошқа дам олиш куни (отгул) билан компенсация 
қилишга йўл қўйилмайди. Ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган болали 
аёллар, 18 ёшга тўлмаган ишчилар ва бошқа тоифадаги ишчилар қонун 
ҳужжатларига мувофиқ иш вақтидан ташқари ишларга жалб этилмаслиги 
мумкин.
2) дам олиш ва байрам кунлари ишлаш.
Иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги 
ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади. Тўланадиган 
ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, - иш 
берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа 
вакиллик органи билан келишиб белгиланади (157-модда).
Байрам ёки дам олиш кунидаги иш ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам 
олиш куни (отгул) бериш билан қопланиши мумкин. Ходимнинг илтимосига 
биноан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган иш вақтидан ташқари 
бажарилган иш соатларига тенг келадиган миқдорда отгул берилиши ҳам 
мумкин. Байрам ёки дам олиш кунидаги иш ёхуд иш вақтидан ташқари 
бажарилган иш учун бошқа дам олиш куни берилган тақдирда, бундай ишлар 
учун камида бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланади.
Дам олиш кунлари ва байрам кунлари меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори ташкилот 
томонидан мустақил белгиланади ва жамоа шартномасига, меҳнат ҳақи 
тўлаш Низомида кўрсатилади, ёкимеҳнат шартномасини тузишда тарафлар 
томонидан аниқланади, аммо қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан 
паст бўлиши мумкин эмас.

Download 390.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling