Меҳнат ва унга ҳАҚ ТЎлаш ҳисоби. Ходимлар билан бошқа операциялар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай шакли
Download 390.28 Kb. Pdf ko'rish
|
МЕҲНАТ ВА УНГА ҲАҚ ТЎЛАШ ҲИСОБИ
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай шакли.Вақтбай-иш ҳақининг бир шакли
бўлиб, унда иш ҳақи ходимнинг малакаси ва меҳнат шароитини ҳисобга олган ҳолда сарфланган (ҳақиқатда ишлаган) вақт миқдорига боғлиқ. Ишчиларга вақтбай тўлов шаклида вазифалар нормалаштириб белгиланади. Муайян функцияларни ва иш ҳажмларини бажариш учун хизмат кўрсатиш нормалар ёки ходимлар сонининг меъёрлари белгиланиши мумкин. Меҳнатга ҳақ тўлашни оддий вақтбай ва вақтбай-мукофотли тизимлари мавжуд: - оддий вақтбай-тўлов бажарилган иш миқдоридан қатъий назар ишлаган вақтининг маълум бир миқдори учун амалга оширилади; - вақтбай-мукофотли иш ҳақи -нафақат ишлаган вақтга тариф бўйича, балки иш сифати учун ҳам мукофот тўлови бор. Тариф ставкаси размери ёки маош, иш ҳақига устама миқдори кўрсатилган (фоиз ёки миқдори) ходимларнинг шахсий карталари (шакл № Т-2), ҳамда ҳақиқий ишлаган иш вақтини ҳисобга олувчи бирламчи ҳужжатлар шакл № Т-12 “Иш вақтини ҳисобга олувчи табел ва меҳнатга ҳақ тўлаш ҳисоб- китоби” ва шакл № Т-13 “Иш вақтини ҳисобга олувчи табел” маълумотлари асосидаиш ҳақи ҳисобланади: - ҳисоб-китоб ва тўлов қайдномаси(шакл № Т-49); - ҳисоб-китоб қайдномаси (шакл № Т-51); - тўлов қайдномаси (шакл № Т-53). Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай шаклида иш ҳақини ҳисоблаш учун ҳақиқатда ишлаган вақт миқдорини ва тариф ставкасини билиш кифоя. Шунинг учун иш вақтини ҳисобга олиш табели иш ҳақи ҳисоблаш учун асосий ҳужжат ҳисобланади. Ходимнинг иш ҳақи (Иҳ) ўз разрядининг соатлик ёки кунлик тариф ставкасини ўзи ишлаган соатлар ёки кунлар сонига кўпайтириш орқали аниқланади: Иҳ = S * t, бу ерда: S – соатбай (суткалик) тариф ставкаси, t – ҳақиқий ишлаган вақт. Оддий вақтбай ҳақ тўлаш тизими ходим меҳнатининг якуний натижалари билан унинг иш ҳақи ўртасида бевосита боғлиқликни таъминламайди. Шунинг учун ҳақ тўлашнинг вақтбай-мукофотли тизими кенг тарқалган бўлиб, у иш натижаларига масъулият ва шахсий молиявий қизиқишни ошириш билан бирга, нафақат миқдор, балки иш сифатини ҳам ҳисобга олади. Бу ҳолда, мукофот ходимга меҳнат натижалари бўйича қўшимча моддий рағбатлантириш бўлиб, асбоб-ускуналар ва ишчиларни бекор туришини камайтириш, вақтни тежаш, машина ва асбоб-ускуналарни авариясиз ишлатилиши, материалларни тежаш учунҳисобланиши мумкин. Мукофот тўланадиган шахслар доираси, унинг кўрсаткичлари ва шартлари, мукофотлар ҳажми ходимларнинг вакиллик органи фикрини ҳисобга олган ҳолда иш берувчилар томонидан белгиланган мукофотлаш тўғрисидагиНизомгаасосан амалга оширилади. Ходим мукофотлаш кўрсаткичлари ва шартларини бажарилганда, у мукофотни тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга, ташкилот ушбу мукофотни тўлаш мажбуриятига эга. Бундай мукофотларвақтбай-мукофотли ва ишбай-мукофотлимеҳнатга ҳақ тўлаш тизимини ажралмас қисми ҳисобланади. Мукофотлар вақтбай ишчилар- учун ҳам шахсий, ва ҳам цехлар ва корхоналарнинг натижавий кўрсаткичлари бўйича ҳисобланиши мумкин. Мукофотнинг ҳажми корхона ёки цехлар томонидан белгиланади ва бу сумма вақтбай иш ҳақи асосида ҳисобланиб маҳсулот таннархига кирити- лади. Одатда, бундай мукофотлар асосий иш ҳақи (маош, тариф ставкаси) улуши сифатида белгиланади. Вақтбай-мукофотли тизими бўйича ходимнинг иш ҳақи (Иҳ)ни қуйидаги формула билан аниқлаш мумкин: P + K + L Иҳ = S * t ----------------, 100 бу ерда: S – соатлик (кунлик) тариф ставкаси; t – ҳақиқий ишлаган вақт; P – мукофот ҳажми белгиланган кўрсаткичлар ва бонуслар шартларини бажариш учун тариф ставкасининг фоиз сифатида; К – мукофот ҳажми белгиланган кўрсаткичлар ва мукофотлаш шартлари устидан бажарилишининг ҳар бир фоизи учун мукофот суммаси, %; L – белгиланган кўрсаткичлар ва мукофотлар шартларини ортиқ бажариш фоизи. Нормал меҳнат шароитларидан, нормал иш вақтини давомийлигидан четга чиқишда ташкилот ЎзР Меҳнат кодексининг муайян нормаларига риоя қилиши шарт. ЎзР меҳнат кодексиданормал меҳнат шароитларидан четга чиқиш аниқлаб берилган: турли малакадаги ишларни бажарилиш, касбларни бирлаштириш, иш вақтидан ташқари иш, дам олиш ва байрам кунлари иш ва бошқалар. Бундай ҳолларда оширилган иш ҳақинибелгилаш кўрсатилган. Минимал миқдордаги қўшимча иш ҳақи қонун ҳужжатларида белгиланган. Корхоналарга муайян миқдордаги қўшимча иш ҳақларни мустақил белгилаш ҳуқуқи берилган, лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам улар қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордан паст бўлиши мумкин эмас (меҳнат кодексининг 153- моддаси). Иш ҳақига қўшимча ҳақ белгилаш ва тўлаш шартлари жамоа шартномасида белгилаб қўйилади. Нормал меҳнат шароитларидан четга чиқишларни қонунчилик билан таъминлашнинг ўзига хос хусусиятларини кўриб чиқайлик. Download 390.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling