Меҳнат ва унга ҳАҚ ТЎлаш ҳисоби. Ходимлар билан бошқа операциялар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби


Download 390.28 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/17
Sana03.12.2023
Hajmi390.28 Kb.
#1806685
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
МЕҲНАТ ВА УНГА ҲАҚ ТЎЛАШ ҲИСОБИ

3) Тунда ишлаш. Меҳнат кодексида ходимнинг тунги вақтда ишлаш учун 
меҳнат ҳақини юқори олиш ҳуқуқи назарда тутилган. Соат 22-00 дан то соат 
6-00 гача бўлган вақт тунги вақт деб ҳисобланади. Агар ходим учун 
белгиланган кундалик иш (смена) муддатининг камида ярми тунги вақтга 
тўғри келса, тунги иш вақти муддати бир соатга, иш ҳафтаси муддати ҳам 
шунга мувофиқ равишда қисқартирилади. Ишлаб чиқариш шароитларига 
кўра зарур бўлган ҳолларда, хусусан ишлаб чиқариш узлуксиз бўлган 
жойларда, шунингдек бир кун дам олинадиган олти кунлик иш ҳафтаси 
шароитида смена бўлиб ишланаётган жойларда тунги иш муддати кундузги 
иш муддатига тенглаштирилади.
Ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган болали аёллар, 18 ёшга тўлмаган 
ишчилар ва бошқа тоифадаги ишчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ тунги 
вақтдаги ишларга жалб этилмаслиги керак. Имконияти чекланган шахслар 
(ногиронлар) тунги ишлар билан фақат уларнинг розилиги билан жалб 
қилиниши мумкин ва бундай ишлар билан шуғулланишга тиббий 
кўрсатмалар монелик қилмаслиги шарт.
Тунги вақтдаги иш учун оширилган миқдорда тўланган ҳақ тариф 
ставкаларига (мансаб маошларига) қўшилмайди.
Тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган 
бўлса, - иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг 
бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади.


Жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, касаба уюшмаси қўмитаси 
ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб, кечки 384


сменадаги иш учун оширилган миқдорда ҳақ тўлаш назарда тутилиши 
мумкин. Бевосита тунги сменадан олдингиси кечки смена деб ҳисобланади.
4) Яроқсиз маҳсулотлар ишлаб чиқарган тақдирда тўлов.  
Яроқсиз деб шундай маҳсулотга айтиладики, улар стандарт, техник шароит 
талабларига жавоб бермайдиган ва ундан мақсадга мувофиқ фойдаланиш 
мумкин бўлмаган маҳсулотлар ҳисобланади.
Яроқсиз маҳсулотларни ишлаб чиқариш бевосита зарарга ҳисобланади, 
чунки у хом ашёни ва материалларни ортиқча харажатига, ҳосилдорликни 
пасайишига,таннархни ошишига олиб келади.
Ходимнинг айбисиз яроқсиз маҳсулот тайёрланганда унинг ўртача иш ҳақи 
сақланади.
Ходимнинг айби билан тайёрланган қисман яроқсиз маҳсулот учун 
камайтирилган ишбай баҳолар бўйича ҳақ тўланади, бундай баҳолар жамоа 
шартномасида белгилаб қўйилади, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи 
томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик 
органи билан келишиб белгиланади.
Ходимнинг айби билан тайёрланган тўлиқ яроқсиз маҳсулот ва бекор туриб 
қолинган вақт учун ҳақ тўланмайди (ЎзР МК 159-моддаси).

Download 390.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling