Меҳнат ва унга ҳАҚ ТЎлаш ҳисоби. Ходимлар билан бошқа операциялар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби
Download 390.28 Kb. Pdf ko'rish
|
МЕҲНАТ ВА УНГА ҲАҚ ТЎЛАШ ҲИСОБИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Меҳнатга ҳақ тўлашнингаралаш тизимлари.
Тарифсиз тўлов тизими. Жамоа шартномасида тарифсиз иш ҳақини
белгилаши мумкин. Тарифсиз (тақсимловчи) вариант ҳақ тўлашни ташкил этишнинг тариф вариантига қарама-қарши дан туради. Тарифсиз ҳақ тўлаш тизими ходимнинг даромадларини жамоа меҳнатининг якуний натижаларига тўлиқ боғлиқ ҳолда қўяди ва унинг бутун жамоа томонидан қўлга киритилган иш ҳақи фондидаги улушини ифодалайди. Ушбу тизим бўйича белгиланган иш ҳақи ёки тариф ставкаси мавжуд эмас ва одатда, бу улуш ходимга тайинланган коэффициент асосида белгиланади ва бу унинг меҳнат иштироки даражасини белгилайди. Тарифсиз ҳақ тўлаш тизимининг иккита варианти мавжуд. 1) биринчи вариант икки коэффициентни-малака даражаси коэффициенти (МДК) ва меҳнат иштироки коэффициенти (МИК)ни қўллашга асосланган. Малака даражаси коэффициенти (МДК) ходим бажарган ишнинг мураккаблик даражасини, унинг муайян лавозим-малакагуруҳига мансублигини акс эттиради. Мисол учун, малакасиз ишчиларга 1,0 коэффициенти ўрнатилади; III тоифали мутахассислар ва малакали ишчиларга – 1,5 ва бошқалар. Меҳнат иштироки коэффициенти (МИК) - ходимнинг умумий иш натижаларига қўшган шахсий ҳиссаси кўрсаткичи бўлиб, у жамоанинг ҳар бир аъзосининг индивидуал меҳнат унумдорлиги ва иш сифатига қараб меҳнат ҳиссасини умумлашган миқдорий баҳолашдир. МИКнинг аниқ ўлчамларига эга бўлган шкала касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда ишлаб чиқариш бўлинмаси раҳбари томонидан белгиланади. 2) тарифсиз тизимнинг иккинчи вариантида иккита ўрнига битта умумий тақсимот коэффициенти қўлланилади. Уни ҳисоблашда ишчининг малака даражаси омиллари ҳам, ишининг самарадорлиги омиллари ҳам, меҳнатга муносабати ҳам ҳисобга олинади. Меҳнатга ҳақ тўлашнингаралаш тизимлари.Тарифсиз ва тарифсиз тизимлардан ташқари янги шакллар сифатида аралаш тизимларни ҳам келтириш мумкин, чунки бу тизим тарифсиз ва тарифсиз ҳақ тўлаш шаклларининг белгиларига эга бўлганлиги туфайли шу номни олган. Булар, биринчи навбатда, қуйидаги ҳақ тўлаш тизимларини ўз ичига олади: - сузиб юрувчи иш ҳақи тизими; - ҳақ тўлашнинг комиссион тизими; - дилерлик фаолияти. 1) сузувчи иш ҳақи тизими ҳар ойнинг охирида иш тугашидан ва ҳар бир ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлашдан кейин, кейинги ой учун янги лавозиммаошларини шакллантирилишини кўзда тутади. Топшириқни бажариш шарти билан ушбу мутахассис томонидан хизмат қилган иш жойида ҳосилдорликнинг ҳар бир фоизи ўсиши (ёки камайиши) учун иш ҳақи ортади (ёки камаяди). Бундай иш ҳақи тизими ҳосилдорлик ва сифатни яхшилашини рағбатлантириш учун мўлжалланган бўлиб, бу кўрсаткичлар ёмонлашгандек бўлса, кейинги ой учун иш ҳақи камайтирилади. 2) меҳнат ҳақинингкомиссия шакли ходимнинг корхона номидан бирон-бир битим (шартнома) тузиш бўйича ҳаракатларини ушбу битимнинг умумий ҳажмидан комиссия фоизида тўлашни назарда тутади. Бу усул, масалан, савдо бўлимлари ходимлари, ташқи иқтисодий хизмат, реклама агентлари ва бошқалар учун қўлланилади. Комиссияга асосланган ҳақ тўлаш тизими якуний натижа учун тўлов шаклидир. Иш ҳақи ҳажми корхона томонидан маҳсулот (ишлар, хизмат- лар)ни сотишдан олинган даромаддан қатъий фоиз кўринишида белгиланади. Ходимга тўланадиган тушумдан фоиз ҳақ тўлаш ташкилот раҳбаритомонидан меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги Низомга мувофиқ белгиланади ва унинг буйруғи билан тасдиқланади. Сотилган маҳсулотлар (товарлар, ишлар, хизматлар) қиймати ҚҚСсиз аниқланади. Ходимга меҳнат ҳақининг қатъий миқдорда белгиланиши мумкин, агар фоиз билан ҳисобланган иш ҳақи суммаси ушбу миқдордан паст бўлган тақдирда тўланади. Комиссион даромадларқатътий фоиз сифатида белгиланиши мумкин: - ходим томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишдан олинган даромаддан; - ишчи томонидан реализация қилинган маҳсулот ҳажми суммасидан; - ишчи томонидан реализация қилинган маҳсулотнинг маълум тури миқдоридан; - таъмирлаш, техник, консалтинг ва бошқа хизмат турлари бўйича ишчи томонидан кўрсатилган хизматлар учун мижозлар томонидан тўловлар суммасидан ва бошқалар. 3) Дилерлик механизми корхона маҳсулотининг бир қисми ходим томонидан ўз маблағлари билан сотиб олишни кейинчалик ўз кучлари билан реализация қилишни кўзда тутилади. Дилер(ингл.dealer-сотувчи, савдогар) - товар, қимматли қоғозлар ва валютани олди-сотди битимларида воситачилик қилувчи шахс ёки фирма. Буҳолатда, дилер маҳсулотни улгуржи сотиб олиб чакана савдода сотадиган ва товарлар қийматидаги фарқдан даромад оладиган тадбиркор-дир. Бу механизмни натура шаклида бўнак иш ҳақи тўлаш ва кейинчалик қайти ҳисоб-китоб қилиш деб тасаввур қилиш мумкин. Корхона ва ходим ўртасидаги келишувга кўра, товар олдиндан тўловга олиниши мумкин ва ҳисоб-китоб маҳсулот олдиндан белгиланган нархда сотилгандан сўнг амалга оширилади. Download 390.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling