Меҳнат ва унга ҳАҚ ТЎлаш ҳисоби. Ходимлар билан бошқа операциялар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби
Айрим тоифадаги жисмоний шахслар томонидан солиқни ҳисоблаб
Download 390.28 Kb. Pdf ko'rish
|
МЕҲНАТ ВА УНГА ҲАҚ ТЎЛАШ ҲИСОБИ
Айрим тоифадаги жисмоний шахслар томонидан солиқни ҳисоблаб
чиқариш ва тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари. Солиқ солиқ тўловчининг календарь ойда ишлаган кунлари сонидан қатъи назар: 1) якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан – ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда; 2) якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар томонидан (бундан буён матнда якка тартибдаги тадбиркорнинг ходимлари деб юритилади) – ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида; 3) фаолиятни юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, оилавий тадбиркорлик шаклида амалга оширувчи оила аъзолари томонидан: – якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзоси томонидан – ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда; – оиланинг бошқа аъзолари томонидан (бундан ўн саккиз ёшга тўлмаганлар мустасно) – ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида; 4) “«Ҳунарманд” уюшмасининг ҳунармандчилик фаолияти субъектлари бўлган, қишлоқ туманларида рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган аъзолари томонидан ўз фаолиятининг дастлабки икки йилида – ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида; 5) “Уста-шогирд” мактаблари ўқувчилари томонидан улар йигирма беш ёшга тўлгунига қадар ишлаган даврида – йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 бараваридан кам бўлмаган миқдорда мажбурий тартибда тўланади. Белгиланган миқдордаги солиқнинг тўланиши меҳнат стажини ҳисоблаб чиқаришда бир йил деб ҳисобга олинади. Юридик шахс ташкил этган ҳолда ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларининг аъзолари, шунингдек майдони тўрт сотихдан кам бўлмаган деҳқон хўжалигида, томорқа ер участкасида банд бўлган ёки ушбу майдонда қорамол ёхуд эллик бошдан кам бўлмаган хонаки парранда парваришлаётган жисмоний шахслар йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида солиқ тўлайди. Бунда деҳқон хўжалиги раҳбари солиқни мажбурий тартибда тўлайди, бошқа аъзолари ва кўрсатилган жисмоний шахслар эса ихтиёрий асосда тўлайди. Белгиланган миқдордаги солиқнинг тўланиши деҳқон хўжалиги аъзосининг ва жисмоний шахснинг меҳнат стажини ҳисоблаб чиқаришда бир йил деб ҳисобга олинади. Ёшга доир пенсия ва нафақа олувчи ҳунармандчилик фаолияти субъектлари бўлган “Ҳунарманд” уюшмасининг аъзолари солиқ тўлашдан озод этилади, ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган қолган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун эса солиқ миқдори унинг белгиланган энг кам миқдорининг камида 50 фоизини ташкил этиши керак. Мазкур имтиёзлар пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади. Имтиёзларга бўлган ҳуқуқ календарь йил давомида вужудга келган ёки тугатилган тақдирда, солиқни қайта ҳисоб- китоб қилиш ушбу ҳуқуқ юзага келган ёки тугатилган ойдан эътиборан амалга оширилади. Солиқ тўлаш қуйидагича амалга оширилади: – 408 модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар томонидан – ҳар ойда, тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай; – юридик шахс ташкил этган ҳолда ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларининг аъзолари томонидан – ҳисобот йилининг 1 октябригача амалга оширилади. Бунда солиқнинг миқдори тўлов кунига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга оширувчи оила аъзолари томонидан солиқни тўлаш улар якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширилади. Солиқ тўлаш мажбурияти: – юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга ошираётган оила аъзолари учун – оилавий тадбиркорлик субъекти номидан иш юритадиган, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзосининг; – якка тартибдаги тадбиркорнинг ходимлари учун – ушбу ходимлар билан меҳнат шартномасини тузган якка тартибдаги тадбиркорнинг зиммасига юклатилади. Тўлов топшириқномасида (кирим ордерида) солиқ тўловчининг фамилияси, исми, отасининг исми, идентификация рақами ва тўлов киритилаётган давр кўрсатилиши шарт. Бунда оила аъзолари – оилавий тадбиркорлик иштирокчилари ва ходим ёллаган якка тартибдаги тадбиркорлар бўйича тўлов топшириқномаси (кирим ордери) ҳар бир оила аъзоси учун ва якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳар бир ёлланган ходими учун 397 алоҳида-алоҳида ёзилади. Агар тўлов топшириқномасида (кирим ордерида) давр кўрсатилмаган бўлса, тўлов у амалга оширилаётган ой (деҳқон хўжаликлари аъзолари учун – йил) учун тўланган деб ҳисобланади. Якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти вақтинчалик тўхтатиб турилганлиги тўғрисида солиқ органлари томонидан олинган ахборот якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини амалга оширмайдиган давр учун солиқни ҳисоблашни тўхтатиб туриш учун асос бўлади. Солиқ органлари томонидан олинган, ҳар бир ёлланган ходим учун белгиланган тартибда берилган ҳисобга олиш карточкалари якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини амалга оширмайдиган давр учун якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳар бир ходимига солиқни ҳисоблашни тўхтатиб туриш учун асос бўлади. Агар фаолиятини тўхтатиб турган якка тартибдаги тадбиркор якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳар бир ходими учун ҳисобга олиш карточкасини солиқ органига белгиланган муддатларда топширмаса, якка тартибдаги тадбиркорнинг мажбуриятлари бўйича солиқни ҳисоблаш тўхтатилмайди. Солиқ тўловчилар солиқни жами йиллик даромад тўғрисида декларацияда кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида олинган даромадлар суммасидан келиб чиқиб тўлашга, унинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган, солиқни ихтиёрий равишда тўлаш ҳақида жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш билан бир вақтда бериладиган ариза асосида тўлашга ҳақли. Бунда тўланиши лозим бўлган солиқнинг узил-кесил суммаси тўланган суммалар ҳисобга олинган ҳолда аниқланади. Download 390.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling