Меҳнат ва унга ҳАҚ ТЎлаш ҳисоби. Ходимлар билан бошқа операциялар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби
Меҳнат ва иш ҳақи бўйича ҳисоб-китобларнинг мазмуни ва уларни
Download 390.28 Kb. Pdf ko'rish
|
МЕҲНАТ ВА УНГА ҲАҚ ТЎЛАШ ҲИСОБИ
2. Меҳнат ва иш ҳақи бўйича ҳисоб-китобларнинг мазмуни ва уларни
ҳисобга олишнинг вазифалари Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида давлатнинг меҳнатҳақини тўлаш, ходимларнинг ижтимоий жиҳатдан қўллабқувватлаш ва ҳимоя қилиш ва бошқа соҳалардаги функциялари корхоналарнинг зиммасига ўта бошлади ва улар эркин равишда меҳнатга ҳақ тўлашнинг шакллари тизими ва тўлов ҳажмларини уларнинг моддий натижаларига қараб белгилайдилар, чунки бозор иқтисодиёти шуни тақозо этади. Бозор иқтисодиёти шароитида аҳолини меҳнати натижаларига қараб моддий рағбатлантириш асосий ўринни эгаллайди. Аҳолининг асосий даромади меҳнатҳақи, ходимлар меҳнатига пул билан ҳақ тўлаш ижтимоий истеъмол функцияларидан бериладиган пул (нафақа, степендия, турли ёрдам пуллари ва бошқалар), молия тизими орқали тушумлар, заёмлар ва лотерияларнинг ютуқлари ва ҳоказоларидан иборат. Иш ва хизматларга, масалан хўжалик аъзоларининг меҳнатига қараб ишбай меҳнатҳақи ва вақтбай меҳнатҳақи тўлаш жорий қилинган. Бозор иқтисодиётига ўтиш хўжалик юритувчи субъектларда янги даромад манбаларини келтириб чиқарди, энди корхоналар акция ёки облигацияларни чиқариб диведенд ва фоиз шаклида ўз ҳиссадорларига даромад улашишлари мумкин. Албатта бу кўринишда даромад олишнинг ўзига хос шароитлари бўлиб, унинг миқдори ҳар бир иш ишчига хизматининг умумий улушига қўшган ҳиссасига қараб ва охири оқибатда охирги молиявий натижага асосан тўлдирилади. Бозор иқтисодиётида меҳнатҳақи, пенсия, стипендия ва турли нафақаларни индексация қилиш ўта муҳимдир. Бу борада мамлакатимизда ижобий тадбирлар олиб бормоқда. Меҳнатҳақининг ошиши корхоналарда ходимлар кўламини кўпай-тириш, харидорлар талабига жавоб бера оладиган, жаҳон бозорида рақобат-лаша оладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, уларда мулк бутлигини пухтароқ сақлаш, ҳисоб кўрсаткичларини тўғри олиб боришни ҳар томон-лама таъминлаш имкониятини беради. Бизга маълумки, бозор иқтисодиётига ўтишнинг биринчи босқичида кичик хусусийлаштириш амалга оширилди, унда савдо ва маиший корхоналар хусусийлаштирилди, давлат монополия- сига чек қўйилди. Корхоналари рақобат муҳитида ўз фаолиятини олиб бормоқда. Бу эса ўз- ўзидан корхоналардаги асосий кўрсаткичларини ижобий томонга буришга турткидир. Энди улар ходимларни жалб қилишда ҳам ўзаро рақобатлаша- дилар. Бундай рақобатда ғалаба қилиш учун эса улар ўз ходимларига уларнинг ишига муносиб меҳнатҳақи белгилашлари керак бўлади. Меҳнатҳақини ошириш учун эса улар молиявий натижаларнинг ижобийлигига эришишлари зарур. Бугунги кундаги хўжалик ҳисоби тамойили асосида фаолият юритилмоқдаки, бу эса ишлаб чиқариш харажатларини кўпайтирмаслик ва шу жумладан меҳнатҳақи миқдорини оширмасликни талаб этади. Хўжалик юритувчи субъектларда ишлаб чиқариш харажатларини муҳимқисмини меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қилинадиган харажатлар ташкил қилади. Бу эса бухгалтерия ҳисобида меҳнатақи ҳисоблашни тўғри назорат қилиш меҳнат унумдорлигини ошириш имкониятларини белгиланишини талаб қилади. Ижтимоий барқарорликка эришишга энг муҳим омилларидан бири меҳнатунумдорлигини оширишдир. Ҳозирги вақтда халқимиз олдида турган мамлакат иқтисодиёти ва ижтимоий сиёсий турмушини барқарорлаштириш тадбирлари, яқин вақт ичида истеъмол бозоридаги тақчиликни бартараф қилиш борасидаги вазифаларни бажариш учун биринчи навбатда меҳнат таннархи таркибидаги меҳнатга ҳақтўлаш харажатлари билан корхона ихтириёдаги қоладиган фоиз суммалари сифатида ҳисоблаб чиқилади. Ҳозирги вақтда меҳнатҳақини ташкил қилишниқайта қуришнинг муҳим хусусиятлари қуйидагилардан иборат: 1) ходимларнинг жуда кенг доирасига тегишлилиги; 2) биринчи марта меҳнатҳақини ташкил қилинишининг барча қисмларини, яъни тариф тартиби, ҳақтўлаш шакллари ва мукофотлар тартиби, меҳнати, мувофиқлаштириш қўшимчаҳақтўлаш механизми меҳнатга ҳақтўлаш фойдалари (меҳнатҳақи фонди, моддий рағбатлантириш фонди, махсус ҳақтўлаш фондлари)ни ҳосил қилиш ва фойдаланиш каби элементлар комплексини ўз ичига олади. Айниқса, меҳнат жамоасининг роли оширилади,меҳнатнинг умумий натижасига ҳар бир хизматчи ҳиссасини баҳолаш, ҳамда унга ҳақтўлаш ва мукофотлаш миқдорини аниқлаш билан боғлиқбўлган масалаларни очишдаги кўпчилик тўсиқлар бартараф қилинади. Ставкалар ва маошларнинг ўсиши асосан меҳнат жамоаси томонидан ишлаб топилган маблағлар яратишни яхшилаш ҳисобига амалга оширилади. Меҳнат ва меҳнатҳақига тегишли режа топшириқларини ҳисобга олиш ва назорат қилишда бухгалтерия ҳисоби муҳим роль ўйнайди, чунки уни ёрдамида корхонанинг барча бўғинларида меҳнаткўрсаткичлари бажарилиши ва унинг ўзгариши ҳақида иқтисодиётга асосланган ахборотлар яратилади. Меҳнат ресурсларидан тўғри ва унумли фойдаланиш ва меҳнат унумдорлигини тобора ўстириш мақсадида ҳар бир корхона ва унинг айрим участкаларида ходимларнинг сони, иш вақтидан фойдаланиш,маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш, сарфланган меҳнатга ҳақтўлашнинг жорий ҳисоби ташкил этилади. Корхонанинг ишлаб чиқаришхўжалик фаолияти жонли меҳнатни истеъмол қилиш билан бирга юз беради, унинг миқдори ишлаган киши-соатлар билан ўлчанади. Меҳнат жараёнида ҳар бир ходимнинг бажарган иши, тайёрлаган маҳсулоти, истеъмолчига кўрсатган хизматлари учун сарфлаган меҳнатига ҳақтўлашмиқдорини асослаш ҳамда аниқлашни талаб қиладиган ўзаро муносабатлар вужудга келади. Шу муносабат билан корхонанинг бухгалтерия ҳисоби олдида меҳнат меъёри ва унга ҳақтўлашни ҳисобга олиш, назорат қилиш вазифалари ҳам белгиланадики, бу эса: * ишбай ишловчилар ва бошқа ходимларнинг иш сифатини тўғри ва ўз вақтида ҳужжатлар билан расмийлаштиришни, шунингдек иш ҳақини ҳисоблаш ва уни белгиланган муддатларда тўланишни; * ҳисобланган меҳнатҳақи суммаларини ва ижтимоий суғуртага ажратмаларини ишлаб чиқаришхаражатларига киритиш учун харажатларнинг йўналишлар бўйича аниқ тақсимлашни; * меҳнатҳақидан бюджет фойдасига мажбурий тўловларнинг, шунингдек корхонага етказилган моддий зарарни айрим ташкилотлар ва жисмоний шахслар фойдасига тўғриҳамдаўз вақтида ушлаб колиш ва уларни ўтказишни; 367 * ходимлар сонини ва иш вақтидан фойдаланишни назорат қилишни таъминлаш керак. Корхонада ходимлар авввало икки гуруҳга ажратилади: 1) асосий фаолиятда банд бўлган ходимлар (саноат ишлаб чиқариш ходимлари); 2) асосий бўлмаган фаолиятда банд бўлганходимлар. Асосий ходимлар жумласига асосий ва ёрдамчи цехларнинг, завод лабораториялари ва бўлимларининг, тозалаш иншоатларининг, алоқа узелларининг, ахборот-ҳисоблаш марказларининг, барча турдаги қўриқлашнинг, завод бошқармаларининг ходимлари киради. Асосий бўлмаган фаолият билан банд бўлган ходимларнинг уй-жой ва коммунал хўжалигига хизмат кўрсатиш, савдодаги, ёрдамчиқишлоқ хўжалиги корхоналари, тиббий муассалари ҳамда мактабгача тарбия муассалари, маданий муассаларида банд бўлган ходимлар ташкил этади. Ходимларнинг меҳнат унумдорлигини ошириш ва корхона ишини яхшилашга бўлган моддий қизиқишларини янада ошириш мақсадида уларга тўланадиган меҳнатҳақида корхоналар ишининг умумий якунини яхшилаш учун тўланадиган қисмни (ҳиссасини) оширишга кенг йул очиб берилмоқда. Шунинг учун корхонадаги бухгалтерия ҳисобини энг муҳим вазифаларидан бири меҳнатўлчови ва унга ҳақтўлаш устидан назорат қилиб туришдир. Корхоналарда меҳнатҳақи ва меҳнатҳақи юзасидан ҳисоблашишлар ҳисобини юритишни вазифалари қуйидагилардан иборат: 1.Корхонанинг ўзи томонидан тасдиқланган режада белгиланган иш ва хизматчиларнинг сонига риоя қилиниши, меҳнат унумдорлигини ошириш бўйича, режаларининг бажарилиши бўйича,меҳнат интизоми, иш вақтидан тўлиқ фойдаланиши устидан назорат қилиб туриш; 2.Ҳар бир ишчи – хизматчига тўланадиган меҳнатҳақини ўз вақтида ҳисоблаш, уни маҳсулот таннархига тўғри тақсимлаш; 3.Корхонага ажратишган иш ҳақи фондидан тўғри фойдаланиш ва бунда ортиқчахаражатларга йўл қўймаслик; 4.Ишчиларга махсус мақсадларга мўлжалланган вазифалар ҳисобидан бериладиган мукофотларни тўғри ва ўз вақтида тўлаш; 5.Ижтимоий суғурта ажратмалари ва ишчилардан ушлаб қолинадиган суммаларни тўғри аниқлаш; 6.Меҳнат унумдорлигини ошириш учун ички ва ташқи омилларни ва имкониятларни аниқлаш; 7.Меҳнатҳақи ва унинг юзасидан ҳисоблашишлар билан боғлиқ жараёнларни ўз вақтида ва тўғри расмийлаштириш; 8.Меҳнат ва унинг юзасидан ҳисоблашишлар билан боғлиқ дастлабки ҳужжатларни ўз вақтида ва тўғриқайта ишлаш, ҳамдаҳисоб регистрларида тўғри бухгалтерия ўтказмалари орқали ўз вақтида акс эттириб бориш; 9.Меҳнатҳақи ва меҳнатҳақи юзасидан ҳисоблашишларни ўз вақтида ва тўғри амалга ошириш; 368 10.Ходимлар билан бошқа жараёнлар юзасидан ҳисоблашишларни ўз вақтида ва тўғри амалга ошириш ва уни назорат этиш. 11.Меҳнатҳақи фонди юзасидан ижтимоийсуғуртага тўловларни тўғри ва ўз вақтида ҳисобланиши ва ўтказилишини назорат этиш. Юқорида келтириб ўтилган меҳнатҳақи ва унга ҳақтўлаш юзасидан ҳисоблашишлар ҳисобининг олдига қўйилган вазифаларга риоя этиш натижасида ишлаб чиқилган маҳсулот таннархини ўз вақтида ва тўғри аниқлаш ва шу билан бирга корхона молиявий натижаси кўрсаткичларини тўғриҳисоблашни таъминлаш имконияти яратилади. Мана шулар корхоналарда меҳнатга ҳақтўлашҳисоби ва моҳиятининг асосий вазифаси ҳисобланади. Download 390.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling