Меҳнат ва унга ҳАҚ ТЎлаш ҳисоби. Ходимлар билан бошқа операциялар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби


Download 390.28 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/17
Sana03.12.2023
Hajmi390.28 Kb.
#1806685
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17
Bog'liq
МЕҲНАТ ВА УНГА ҲАҚ ТЎЛАШ ҲИСОБИ

Меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари  
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай шакли. Ишбай – иш ҳақини шакли бўлиб, 
унда иш ҳақи миқдори ишлаб чиқарилган маҳсулот бирликлари сонига қараб, 
уларнинг сифати, мураккаблиги ва иш шароитларини ҳисобга олган ҳолда 
белгиланади.
Меҳнатга ҳақ тўлашни ишбай шаклида нарх (расценка) иш разрядлари, тариф 
ставкалари (маош) ва ишлаб чиқариш нормалари (вақт нормалари) дан келиб 
чиққан ҳолда белгиланади.


Ишбай нархини белгилаш учунсоатбай (суткалик) тариф ставкасини 
бажарилган ишлаб чиқаришнинг мувофиқ разряди бўйича соатбай (суткалик) 
ишлаб чиқариш нормасига бўлинади.
Ишбай нархини, шунингдек, соат ёки кун тариф ставкаси билан бажарилган 
иш тоифасига мос келадиган соатлик ёки кунлик ставкани кўпайтириш 
орқали аниқланиши мумкин.
Меҳнатга ҳақ тўлашни ишбай шаклида қуйидаги турлари мавжуд:
1) оддийишбай;
2) мукофотли-ишбай;
3) ишбай-прогрессив;
4) билвосита ишбай
5) аккордли.
1) Оддий ишбай -бу меҳнатга ҳақ тўлаш тури бўлиб, унда ишчиларнинг иш 
ҳақи улар томонидан ишлаб чиқилган маҳсулотларнинг миқдори ва 
бажарилган ишларга, зарур малакани ҳисобга олган ҳолда,ташкил этилган 
қатъий ишбай нархларидан келиб чиққан ҳолда бевосита боғлиқ бўлган 
тўловдир.
Оддий индивидуал ишбай иш ҳақи системасидаишчининг иш ҳақи (ИҲ) 
қуйидаги формула билан аниқлаш мумкин:
ИҲ =ΣНм*Мм,
бу ерда:
Нм - маҳсулот ёки ишни муайян турига белгиланган нарх;
Мм – ишлаб чиқарилган муайян маҳслот миқдори.
2) Мукофотли-ишбай меҳнат ҳақи ишлаб чиқариш меъёрларидан кўпроқ иш 
бажариш ва уларнинг ишлаб чиқариш фаолиятининг ўзига хос 
кўрсаткичлари учун (яроқсиз маҳсулотлар йўқлиги, рекламация ва бошқалар) 
мукофотлаш кўзда тутилган. Корхона томонидан қабул қилинган мукофот 
тўлаш тизимига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш ҳисоблаганда, мукофотлаш 
тўғрисидаги Низомга кўра барча мукофотлар ходимнинг ҳақиқий дарома-
дининг ажралмас қисми бҳисобланади. Мукофот миқдори одатда иш ҳақи-
нинг улуши сифатида белгиланади.
Ишчи ёки ишчилар бригадасининг иш ҳақи мукофотли-ишбай тизими бўйича 
қуйидаги формула билан аниқланиши мумкин:
P+K+L
Зпл=ΣRn *Gn(-----------),
100
буерда:
Rn – маҳсулотёкиишнингnтуриучуннарх;
Gn – nтурдагиишлабчиқарилганмаҳсулотларсони;
P – 
белгиланганмукофоткўрсаткичларинибажарилганлигиучунтарифставкасинин
гфоизисифатидагимукофотсуммаси;
К – 
белгиланганмукофоткўрсаткичларинингортиқчабажарилишинингҳарбирфоиз
иучунмукофотсуммаси, %;


L – белгиланганмукофоткўрсаткичларинингортиқчабажарилишфоизи.
3) Ишбай-прогрессивишҳақитизимиоддий (ўзгармас) 
нархларбиланбелгиланганнормалардоирасидамаҳсулотларишлабчиқаришучу
нберади, вамеъёрданортиқмаҳсулотларбелгиланганшкала (аста-
секиноширишставкалари) бўйича оширилган нархлар билантўланади, 
лекинкўпибиланиккиишбайставкалари чегарасида.
4) Билвоситаишбай бўйича меҳнатга ҳақ 
тўлашбилвоситанархтарифставкасини (маош) ишчи-
ишбайчитомониданишлабчиқаришучунрежалаштирилганмаҳсулотларсонига
бўлишбиланбелгиланади.
Мисол учун
Механика цехининг 1-бўлим ишчилари жамоасига хизмат кўрсатувчи ишчи-
ростловчининг тариф ставкаси бўйича иш ҳақи 2 000 000 сўмни ташкил 
этади. Бўлимнингишлаб чиқариш режаси (нормаси) 1 000 дона маҳсулотга 
тенг. Ҳақиқатда эса, ҳисобот ойида ишчи-ростловчи хизмат қилаётган 
участкада 1200 дона маҳсулот ишлаб чиқарилди.
Иш ҳақини ҳисоблаш:
1. Ишчи-ростловчи хизмат қилаётган участканинг ишлаб чиқариш меъёрини 
ортиқча бажариш коэффициенти:
1 200 дона : 1 000 дона = 1,2
2.Ишчи-ростловчининг иш ҳақи ишлаб чиқариш меъёрининг ортиқчалиги 
коэффициенти билан ортади вақуйидагини ташкил этади:
2 000 000 сўм • 1,2 = 2 400 000 сўм.
Шундай қилиб, иш ҳақи 2 400 400 сўм миқдорида ҳисобланади.
5) Меҳнатга ҳақ тўлашнинг аккорд тизими юқори сифатли маълум 
миқдордаги ишлаб чиқариш ёки бажарилган иш учун комплексишбай 
нархнибелгилашни кўзда тутилади. Бу ҳолда нарх операцияларга, қисмларга, 
деталларга, иш турларига бўлинмайди. Аккордли тўлов фақат якуний 
маҳсулотниҳисобга олишни талаб қилади. Бажарилган ишларваколатли шахс 
томонидан қабул қилинади. Бухгалтер ҳақиқий иш ҳақини жамоа аъзолари 
ўртасида ҳар бир ишлаган соатлар сонига мувофиқ тақсимлайди. Иш 
вақтидан фойдаланиш табели ва нарядиш ҳақини ҳисоблашга асос бўлади.

Download 390.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling