Меҳнат ва унга ҳАҚ ТЎлаш ҳисоби. Ходимлар билан бошқа операциялар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби


Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар ҳисоби


Download 390.28 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/17
Sana03.12.2023
Hajmi390.28 Kb.
#1806685
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
МЕҲНАТ ВА УНГА ҲАҚ ТЎЛАШ ҲИСОБИ

7.4.Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар ҳисоби 
Корхонада ишни ташкил этиш инсон учун нормал меҳнат шароитларини ва 
шу билан бирга корхона даромадини оширувчи меҳнат тизимларини 
яратишга мўлжалланган.
Меҳнатга ҳақ тўлаш (иш ҳақи) деганда ходим томонидан меҳнат 
вазифаларини бажарганлиги учун белгиланган ҳақ тушунилади.
Муайян ходимга ҳақ тўлаш унинг малакасига, бажарилган ишнинг 
мураккаблигига, сарфланган меҳнатнинг миқдори ва сифатига боғлиқ. 2020 
йил 1 феврал ҳолатига 679 321 сўмни ташкил этган энг кам иш ҳақидан кам 
бўлиши мумкин эмас, ва меҳнатга ҳақ тўлаш максимал чегараси чекланган 
эмас.


Меҳнат бўйича статистик ҳисобот тузиш учун банд бўлган ходимлар сони 
тўғрисидаги маълумотларни олиш учун ташкилот ходимларининг шахсий 
таркиби ҳисобга олинади. Ташкилотнинг барча ходимлари ишлаб чиқариш ва 
ноишлаб чиқаришга бўлинади. Ишлаб чиқариш ходимларига корхонанинг 
одатдаги фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ асосий, ёрдамчи ва 
бошқа таркибий бўлинмалар ходимлари киради. Ноишлаб чиқариш 
ходимларига ноишлаб чиқариш соҳаси билан шуғулланувчи ташкилот 
ходимлари (тиббиёт ва болалар муассасалари, уй-жой ва коммунал хўжалиги, 
шуъба қишлоқ хўжалиги корхоналари ва бошқалар киради.)
Бажарадиган вазифаларига қараб кадрлар тоифаларига бўлинади: ишчилар, 
раҳбарлар, мутахассислар, хизматчилар.
Ходимлар бериладиган муддатга қараб, улар доимий (ишни бажариш 
муддатини кўрсатмасдан), вақтинчалик (икки ойдан ошмайдиган давр учун, 
шунингдек, йўқ одамни ўрнини алмаштирилганда– тўрт ойгача) ва мавсумий 
(табиий ва иқлим шароитларига қараб, маълум бир даврда амалга оширилган 
ишлар бўйича, қоида тариқасида, олти ойдан ошмайдиган) бўлиши мумкин.
Корхона жамоа ёки меҳнат шартномасида мустақил равишда ҳақ тўлаш 
тизимини белгилайди. Масалан, ташкилотлар ҳақ тўлашнинг турли 
тизимларини қўллашлари мумкин: тарифли, тарифсиз, аралаш. Ҳақ 
тўлашнинг тўғри танланиши иш турининг ўзига, унинг шароитларига ва 
талаб қилинадиган малакаларга боғлиқ.
Корхонада ҳақ тўлашни ташкил этиш ҳар бир алоҳида ходимнинг 
бажаришига мувофиқ муносиб иш ҳақи белгилаш учун ходимларнинг касбий 
сифатларини адолатли баҳолаш мезонларини белгилаш чораларини ўз ичига 
олиши лозим.
Ҳақ тўлашни ташкил этиш учта ўзаро алоқадор ва ўзаро боғлиқ элементлар 
билан белгиланади:
- тариф тизими, меҳнат сифатини баҳолаш имконини беради;
- меҳнатни режалаштириш, сарфланган меҳнат миқдорини ҳисобга олади;
- меҳнатга ҳақ тўлаш шакли, иш ҳақини ҳисоблаш тартибини белгилайди. 
Меҳнатни режалаштириш вақт бирлиги (соат, смена, ой)га маҳсулот бирлиги 
(дона, метр, тонна) ишлаб чиқариш ёки маълум ташкилий-техник 
шароитларда маълум миқдордаги ишни бажариш учун меҳнат харажатлари 
ўлчовини ташкил этишни кўзда тутади. Ходимлар учун техника, технология, 
ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш даражасига мувофиқ меҳнат 
меъёрлари (ишлаб чиқариш, вақт, хизмат, одамлар сони нормалари) 
белгиланади.
Ташкилот ходимларининг иш ҳақи асосий ва қўшимча бўлинади.
1) асосий иш ҳақи ташкилотнинг ходимларига ишлаган ҳақиқий вақт учун, 
вақтбай, ишбай ва прогрессив иш ҳақлари бўйича бажарилган ишларнинг 
миқдори ва сифати учун ҳисобланган барча иш ҳақини ўз ичига олади. Унинг 
таркибига киради:
- тариф ставкалари, маош, ишбай нархлари бўйича тўлов, меҳнат 
шароитларининг ўзгариши муносабати қўшимча ҳақ тўлаш;


- режани бажариш ва ортиқча бажариш, белгиланган сифат кўрсаткичларига 
эришиш, яроқсиз маҳсулотлардан йўқотишларни камайтириш,маҳсулот 
таннархини пасайтириш, узилишларни (простоев) камайтириш, ёқилғи, 
электр энергияси, хом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар, материалларни тежаш, 
авариясиз иш ва бошқалар учун тасдиқланган мукофотлар тизими тартиби 
бўйича тўланадиган мукофотлар;
- иш вақтидан ташқари иш учун қўшимча ҳақ, дам олиш куни иш учун 
қўшимча ҳақ, қийин меҳнат шароитлари учун устама (зарарли, оғир, хавфли 
ва бошқалар);
- мутахассислиги (класность) учун устама ҳақ, тунги вақтдагиишлаш учун 
қўшимча тўлов;
- чекка ҳудудларда ишлаш учун иш ҳақи қўшимчаси ва бошқалар.
2) қўшимча иш ҳақи амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ишламаган вақт 
учун тўланадиган иш ҳақи, яънинавбатдаги ва қўшимча таътил учун тўлаш; 
ўсмирларни имтиёзли соати учун тўлаш; фойдаланилмаган дам олиш учун 
компенсация; ишдан бўшагани учунёрдампули; эмизакли оналарга 
танафуслар учун тўлаш;давлат ва жамоат вазифаларини бажариш ва ҳарбий 
йиғимлар учун иш вақтига тўлов ва ҳоказо.
Иш ҳақининг асосий ва қўшимчага бўлиниши муқаррар равишда уларнинг 
нисбати масаласини келтириб чиқаради. Ўз номини оқлаш учун асосий иш 
ҳақи 50% дан ортиқ ва қўшимча иш ҳақи — мос равишда 50% дан кам 
бўлиши керак.
Ташкилот ходимлари ўртасида уларнинг иш миқдори ва сифатига мос 
равишда тақсимланадиган нақд пул ва натура пул маблағларининг умумий 
миқдори иш ҳақи фондидир. Шундай қилиб, иш ҳақи фондига 
молиялаштириш, рағбатлантириш ва компенсация тўловлар манбаидан 
қатъий назар ташкилот томонидан ҳисобланган барча иш ҳақи миқдорлари 
ҳамда иш ҳақининг 12 марта ошмаслиги лозим бўлган натура шаклидаги 
маҳсулотлар қиймати киради.
Иш ҳақи фонди корхонанинг нормал ишлаши учун оқилона ва етарли 
бўлиши керак. Иш ҳақи фондининг ортиқчаси ишлаб чиқариш харажатларига 
тушади, фойдани камайтиради, рентабелликни пасайтиради. Шу билан бирга, 
айниқса, инфляция даврида маблағларнинг етишмаслиги иш ҳақининг 
нисбатан пасайишига олиб келади ва ходимлар қўноқсизлиги (текучесть), 
жамоанинг беқарорлиги ва ҳатто ижтимоий можароларга,иш ташлашларга 
қадар олиб келиши мумкин. Ушбу фонднинг ҳисоби меъёрий ҳужжатларга 
асосан ташкил қилинади.

Download 390.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling