Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун Ўзбекистон Республикаси
Президенти қарори билан пасайтирилган солиқ
ставкалари белгиланиши
мумкин.
Ижтимоий солиқ учун ҳисоб-китоб даври календарь йил ва ҳисобот даври
йил ойи ҳисобланади.
Солиқ солиқ базасидан ва белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан
ҳолда ҳар ойда ҳисоблаб чиқарилади. Солиқ иш
берувчининг ва айрим
тоифадаги жисмоний шахсларнинг маблағлари ҳисобидан тўланади.
Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик
муассасалари ходимлари бўйича, шунингдек Ўзбекистон Республикаси
Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга
квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахслар бўйича
солиқни тўлаш мажбурияти Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар
вазирлигининг зиммасига юклатилади.
Солиқ ҳисоботи солиқ ҳисобида турилган жойдаги солиқ органларига солиқ
тўловчи томонидан ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот давридан
кейинги ойнинг 15кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича
эса йиллик
молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади. Ўзбекистон
Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган
Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик
шахслар
томонидан йил якунлари бўйича солиқнинг ҳисоботи ҳисобот йилидан
кейинги йилнинг 25 мартига қадар тақдим этилади. Солиқни тўлаш ҳар ойда,
солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай амалга
оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: